← Назад
Решение #2897393 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law | |
| сулот етказиб бериш ва | 386 | — | law | |
| йича эса ФК | 455 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1509-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 01 май
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Elit масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «Хосилобод баракаси 2021» фермер хўжалиги ўртасида
2024 йил 30 сентябрда имзоланган №288/20-сонли товар етказиб бериш
шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни Д.Юлдашев (01.02.2025 йилдаги №03-сонли ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар судининг
кўмаклашувида, видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Elit
gr » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Хосилобод
баракаси 2021» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)
ўртасида 2024 йил 30 сентябрда имзоланган №288/20-сонли товар етказиб бериш
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга
шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб бергани, лекин жавобгар ўз
мажбуриятини бажармасдан маҳсулот ҳақини тўлаб бермаганлигини билдириб,
шартномани бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 сентябрда маҳсулот
етказиб бериш юзасидан электрон шаклда №288/20-сонли шартнома имзоланиб,
шартномада даъвогар олий навли “Алексеевич” буғдой уруғини етказиб бериш,
жавобгар ўз навбатида уруғликни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини
олиб, шартнома 2024 йил 31 октябрда тасдиқланган.
Шартноманинг 3.4.-бандида маҳсулот ҳақини тўлаш муддати 2024 йил
30 ноябргача деб белгиланган.
Даъво аризага маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи 2024 йил
30 ноябрдаги №225-сонли электрон шаклдаги ҳисоб-фактура илова қилинган
бўлиб, унда жавобгарга ҚҚС билан жами 156 000 000 сўмлик уруғлик берилгани
кўрсатилиб, юбориш санаси 2024 йил 03 декабрь бўлиб, ҳужжат жавобгар
томонидан тасдиқланмаган.
Шунингдек маҳсулот етказилганлиги бўйича электрон шаклдаги юк-ҳати
2024 йил 05 декабрда юборилиб, ушбу ҳужжат хам жавобгар томонидан
тасдиқланмаган.
2024 йил 03 мартда айнан №288/20-сонли шартнома мажбурияти юзасидан
жавобгарга электрон шаклда шартномани бекор қилиш, қарздорлик ва пеня
ундириш тўғрисидаги талабнома юборилган бўлиб, унда олинган маҳсулот
қиймати ва ҳисобланган пеняни ундириш талаб қилинган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасида
маҳсулот етказиб бериш ва 386-моддасида товарлар олди-сотдиси бўйича
шартлар белгиланган.
Товар олди-сотдиси бўйича шартнома мажбурияти бажарилмаганлиги
сабабли шартномани бекор қилиш шарти белгиланмаган.
Маҳсулот етказиб бериш бўйича эса ФК 455-моддасида маҳсулот етказиб
бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош
тортишга тарафларнинг бири шартномани жиддий бузган тақдирда йўл
қўйилиши, сотиб олувчининг товарлар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча бор
бузиши маҳсулот етказиб бериш шартномасини жиддий бузиш деб ҳисобланиши
мумкин дейилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
18.12.2009
йилдаги
№203-сонли
қарорининг
18-бандида
берилган
тушунтиришларга кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро
келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлилидир;
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш
тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома
суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий
равишда бузса ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин ёки ФК, бошқа
қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли
бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан
рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарга шартномада келишилган маҳсулот
етказиб берилган бўлиб, жавобгар ўз набатида шартнома мажбуриятини
бажармасдан маҳсулот ҳақини тўлаб бермаган, шартноманинг 6.1.-бандида
шартнома барча шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарулгунча амал қилади
деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг берилган маҳсулот ҳақини
ундириш бўйича ҳуқуқи йўқотилмаган, аксинча шартномани бекор қилишга асос
йўқ деб ҳисоблайди, чунки амалдаги қонучиликка асосан берилган маҳсулот
ҳақини ундириш чоралари кўрилиши мумкин.
Баён этилганларга кўра суд, даъво ариза талаби ҳужжатлар асосида
тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни,
ИПК 118-моддасига асосан давлат божи ва почта харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, шунингдек даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб-рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Elit
gr » масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
«Хосилобод баракаси 2021» фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 30 сентябрда
имзоланган №288/20-сонли товар етказиб бериш юзасидан шартномани бекор
қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «Elit gr » масъулияти чекланган жамияти зиммасидаги давлат
божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар «Elit
gr » масъулияти чекланган жамиятиданЎзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб-рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев