Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2870 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый M H RM E P RT
Source ID 1b7dfc6e-5970-485b-aad3-2765ebf307ed Claim ID PDF Hash 9180f1aed0968ae4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
онунининг 24-моддаси онуни 24 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
онунининг 11-моддаси онуни 11 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
онуннинг 11-моддаси онуннинг 11 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
онунининг 21-моддаси онуни 21 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2870-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 01 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, прокуратура вакили З.Сайдахмедов, аризачи вакили Д.Хужанов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Комолиддинов (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, терини ошлаш жараёнида атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда жамият томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этишнинг имконияти йўқлиги сабабли жамиятнинг терини ошлаш фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Сирдарё вилояти бошқармаси (кейинги ўринларда —аризачи) судга жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан экологик қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, терини ошлаш жараёнида атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда жамият томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этишнинг имконияти йўқлиги сабабли жамиятнинг терини ошлаш фаолиятини тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада кўрсатилган важларини такрорлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг важлари юзасидан эътирозлар билдириб, экологияга зарар етказаётган фаолият тури билан жавобгар шуғулланмаётганлигини, фақат унга тегишли объект 2024 йилнинг бошидан буён “Оқолтин бизнес” МЧЖга ижарага бериб қўйилганлигини, экологияга зарар етказганлик ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган жисмоний шахс Холид Жавед жавобгарда фаолият юритмаслигини билдириб, бук бўйича асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиб, суддан аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили иш ҳолатларидан келиб чиқиладиган бўлса, жавобгар жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамиятитерини ошлаш фаолияти оқибатларидан келиб чиққан экологияга зарар етказганлик ҳолатлари бўйича айбдор эмаслигини билдириб, суддан аризачининг аризасини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 215-моддасига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низом 22-бандининг 10-кичик бандига кўра, давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасининг бешинчи хатбошисига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектлари меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши шарт. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига кўра, давлат экология экспертизаси хўжалик қарори қабул қилинишидан олдин ўтказилиши шарт бўлган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш тадбиридир. Давлат экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ўтказилади. Ушбу Қонуннинг 25-моддасига кўра, давлат экология экспертизаси объектлари қонунчилик билан белгиланади. Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига кўра Давлат экологик экспертизаси объектлари қуйидагилардан иборат: давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш материаллари; лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари; табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ, хўжалик ва бошқа хил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари; техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар; кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари; шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари; махсус ҳуқуқий режимли объектлар. Ушбу қонуннинг 12-моддасига кўра, Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси: давлат экологик экспертизасини ташкил этади ва ўтказади; давлат ҳамда жамоат экологик экспертизаси, шунингдек экологик аудит бўйича норматив-техник ва йўриқнома услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; давлат экологик экспертизасини ўтказишга экспертлар ва мутахассисларни жалб этади; давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини ололмаган объектларга нисбатан молиялаш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш (тугатиш) тўғрисидаги тақдимномаларни банк ва бошқа кредит ташкилотларига юборади; давлат экологик экспертизаси хулосаларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; экологик экспертиза ўтказиш масалалари юзасидан бошқа давлатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Ушбу қонуннинг 13-моддасига кўра, Ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурийдир. Давлат экологик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати”нинг атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари кўрсатилган бўлиб, 59-бандида овчилик ва балиқчилик хўжаликлари кириши қайд этилган. ИПК 217-моддасининг биринчи қисмига кўра, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидир. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан ўрнатилган тартибда тезкор давлат экологик назорати натижаларига асосан текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги объектда терини ошлаш фаолиятида “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11, 13, 21-моддаларига зид равишда юқори даражада хавфли бўлган (I-тоифага мансуб) ушбу фаолият тури билан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз шуғулланиб келинаётганлиги аниқланган. Жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги объекнинг бир қисми “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 28 июндаги 1-сонли ва 2025 йил 31 январдаги 1-сонли ижара шартномаларига асосан “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамиятига ижарага бериб келинган ва терини ошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти билан “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамияти шуғулланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамияти бош директори Жавед Халид Муҳаммад Ашраф маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу суд қарори бугунги кунда кучда ҳисобланади. “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаш ва рўёбга чиқаришда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг рўёбга чиқарилиши тақиқланади. Жавобгар давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, ишлаб чиқариш фаолият юритганлиги учун даъвогар томонидан кўрсатма хатлар ва талабномалар юборилиб, объектнинг экологик норматив лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этиш сўралган. Аризачи томонидан жавобгарга жўнатилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, экологик қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, терини ошлаш жараёнида атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда жамият томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этишнинг имконияти йўқлиги сабабли жамиятнинг терини ошлаш фаолиятини тўхтатишни сўраган. ИПКнинг 221-моддаси иккинчи қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Аниқланишича, аризачи судга мурожаат қилиб, экологик қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, терини ошлаш жараёнида атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда жамият томонидан ушбу ҳолатларни бартараф этишнинг имконияти йўқлиги сабабли жамиятнинг терини ошлаш фаолиятини тўхтатишни сўраган. Бироқ, аризачи ўз аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда, шунингдек суд муҳокамаси мобайнида экология соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун жавобгарнинг айби мавжудлиги юзасидан далиллар тақдим қилинмади. Яъни, ҳуқуқбузарлик ҳодисаси жавобгарнинг айби билан бўлганлиги тўғрисидаги фактнибўйича ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этмади. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг ариза талабини асоссиз деб ҳисоблаб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 75, 118, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан 37.500 сўм миқдоридагипочта харажатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов