← Назад
Решение #2897397 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3051-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 01 май
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогарЎзбекистон
Республикаси
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки манфаатида,
жавобгар “DUST V F YZ
T SI” фермер хўжалиги ҳисобидан 12.610.000
сўм муддати ўтган кредит, 155.000 сўм унга ҳисобланган фоиз, 1.260.000 сўм
кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Э.Бекназаров
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “Агробанк”
акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга
мурожаат қилиб, жавобгар “DUST V F YZ
T SI” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 12.610.000 сўм миқдорида муддати
ўтган асосий кредит, 155.000 сўм миқдорида унга ҳисобланган фоиз, 1.260.000
сўм кечиктирилган кунлар учун пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво судга киритилгандан сўнг жавобгар томонидан кредит
шартномаси бўйича юзага келган қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини, бу
бўйича маълумотнома ва тўлов ҳужжатларидан нусха тақдим этиб, суддан
мазкур иш юзасидан қонуний қароор қабул қилишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади, шунингдек
вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъво аризасини тўлиқ рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар номидан унинг Оқолтин туман филиали
ва жавобгар ўртасида 2019 йил 30 июлда 1-сонли кредит шартномаси тузилиб,
унга кўра, даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалиги техикаси сотиб олиш учун
йиллик 5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 5 (беш) йил муддатга,
265.300.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса даъвогарга олинган
пул маблағларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш
ҳамда пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддаси биринчи қисмида эса, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шартлиги назарда тутилган.
Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга
265.300.000 сўм миқдорида кредит ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз
зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг қарздорликни узиш тўғрисидаги талабномаларини эса
оқибатсиз қолдирган.
Шу сабабли, судга даъво аризаси киритилган вақтда жавобгарнинг кредит
шартномаси юзасидан даъвогар олдида 12.610.000 сўм миқдорида муддати
ўтган асосий кредит, 155.000 сўм миқдорида унга ҳисобланган фоиз
қарздорлиги вужудга келган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредитлаш шартномасининг 3.5-бандида,
даъвогар жавобгарнинг жавобгар ушбу кредит бўйича муддати келган асосий
қарз ва ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда
тўловларни амалга ошириш зрурлиги белгиланган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан давъогар олдидаги кредит
қарздорлиги судга давъо ариза киритилгандан сўнг, яъни 2025 йилнинг 28
апрель куни тегишли тўлов топшириқномасига асосан тўлиқ бартараф
этилган. Буни судга бу ҳақда даъвогар томонидан ёзма равишда тақдим
этилган банк маълумотномаси ҳам тасдиқлайди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, талабнома, даъвогар вакили берган тушунтиришлари, банк
маълумотномаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк тўлов
ҳужжатидан кўчирма каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмида ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, палатанинг даъвогар манфаатида жавобгар
ҳисобидан 12.610.000 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит, 155.000
сўм миқдорида унга ҳисобланган фоиз, 1.260.000 сўм кечиктирилган кунлар
учун пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, палатанинг даъво аризасида даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан кечиктирилган кунлар учун 1.260.000 сўм миқдорида
пеняни ундириш сўралган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан давъогар олдидаги кредит
қарздорлиги, шунингдек пеня тўловлари ҳам судга давъо ариза киритилгандан
сўнг, яъни 2025 йилнинг 28 апрель куни тегишли тўлов топшириқномасига
асосан тўлиқ бартараф этилган. Буни судга бу ҳақда даъвогар томонидан ёзма
равишда тақдим этилган банк маълумотномаси ҳам тасдиқлайди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, талабнома, даъвогар вакили берган тушунтиришлари, банк
маълумотномаси, тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги банк тўлов
ҳужжатидан кўчирма каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд, пеня ундириш талабини қаноатлантиришга асос
мавжуд эмас ҳисоблаб, пеня ундириш талабини ҳам рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари
у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Суд, шуни инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
Жавобгар “DUST V F YZ
T SI” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Агробанк” акциядорлик-тижорат банки фойдасига 37.500 сўм
миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “DUST V F YZ
T SI” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят иқтисодий судига апелляция тартибида шикоят (прокурор
протест) келтириши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов