← Назад
Решение #2897399 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2401/2-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ў.Йўлдошев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Э.Соибназаров
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья – А.Рахимов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил1 май
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Худойбердиев раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар А.Рахимов ва
И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, “EKO QOG’OZ” МЧЖ вакиллари К.Норматов
(раҳбари), М.Тошпулатов (2025 йил 15 апрелдаги 11-сонли ишончномага асосан),
С.Атабаев (2025 йил 27 мартдаги 8-сонли ордерга асосан), Сирдарё вилояти солиқ
бошқармаси вакили М.Игамназаров (2025 йил 3 январдаги 30-00002-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2024
йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги қарори
устидан “EKO QOG’OZ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш
тартибида берилган шикоятни иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё
вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси (кейинги
ўринларда матнда аризачи деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси
Марказий Банки томонидан тақдим этилган маълумотнома ҳамда Ташқи савдо
операциялари ягона электрон ахборот тизимидаги (ТСОЯЭАТ) маълумотлар
юзасидан олиб борилган мониторингда “EKO QOG’OZ” масъулияти чекланган
жамиятининг(кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) ташқи савдо
шартномаси бўйича тўлов муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Хусусан, жавобгар чет элда жойлашган “K O O OVE SE S (S) E
L D” компанияси билан тузилган импорт шартномасига кўра 1 120 703 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлигига йўл қўйганлиги
аниқланган.
Шундан сўнг, аризачи томонидан жавобгарга 2023 йил 8 ноябрда 22-39692сонли талабнома юборилиб, унда 10 кун ичида муддати ўтган дебитор қарздорлик
бартараф этилмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5%
миқдорида 56 035,15 АҚШ долларининг миллий валютадаги курси 12 280,08 сўм
ҳисобида жами 688 116 125 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида
ариза билан судга мурожаат этилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф
этилмаганлиги боис, аризачи жавобгарга нисбатан судга ариза тақдим этиб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”
Низомга асосан 688 116 125 сўм жарима қўллашни сўраган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда
биринчи инстанция суди деб юритилади) 2024 йил 15 февралдаги ҳал қилув
қарори билан ариза қаноатлантирилиб, жавобгарга “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 27-бандига асосан жами 688 116 125 сўм миқдорида
молиявий жарима қўлланилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг (кейинги ўринларда матнда кассация инстанцияси деб
юритилади) 2025 йил 3 январдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2024 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда
биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари бузилганлигини, хорижий ҳамкори билан тузилган шартномага
ўзгартиришлар киритилганлигини, 2023 йил 25 декабрдаги 3-сонли келишув
билан товарларни етказиб бериш муддати 360 календарь кун этиб
белгиланганлигини, шу боис муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслигини
кўрсатиб, биринчи инстанция судининг 2024 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори
ва кассация инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги қарорини бекор қилишни
ҳамда аризани қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни сўраган.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, тафтиш
тартибидаги шикоятда кўрсатилган важларини қувватлаб, шунингдек, ҳозирги
вақтда импорт шартномасида кўрсатилган ускуналар тўлиқ Ўзбекистон ҳудудига
олиб
келинганлигини
ва
божхона
расмийлаштируви
амалга
оширилаётганлигини, молиявий жарима қўлланилиши корхонани қийин
иқтисодий аҳволга тушириб қўйишини баён қилиб, тафтиш тартибидаги
шикоятни қаноатлантиришни сўрадилар.
Аризачи вакили суд мажлисида кўргазма бериб, биринчи инстанция ва
кассация инстанцияси томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, шикоят важларини текшириб,
қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясива қонунлари,
бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг
халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 23-бандида (ҳал қилув қарори қабул қилинган санада амалда бўлган
таҳрири) “Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш
муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб
180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Олиб кириш контракти бўйича товарларни
республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона
зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш,
шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу
контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ
бўлмаслиги керак” деб белгиланган.
Мазкур Низомнинг 27-бандида (ҳал қилув қарори қабул қилинган санада
амалда бўлган таҳрири): - “Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима
қўлланилмайди:
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори
чиқарилгунига қадар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар
суммасига нисбатан;
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича
етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг)
амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар
доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти
тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита
томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар
бузилмаган бўлса;
экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан
олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган ҳолатларда.
Юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот
санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима
санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор
қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб
тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-192сонли“Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш,
солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл
қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандига мувофиқ, ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1
июндан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ва унинг чет эл ҳамкори Сингапурда
жойлашган “GOLDENE
NE S E L D” компанияси билан 2020 йил 8
октябрда тузилган 08102020-сонли контрактга асосан, чет эл компанияси “Қоғоз
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи технологик линия” ускуналарини етказиб
бериши лозим бўлган. Контрактнинг 2.1-бандига кўра, контракт қиймати
3 400 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Контрактнинг 3.2-бандида эса товарни
етказиб бериш муддати аккредитив очилган санадан бошлаб 120 календарь кунни
ташкил этиши қайд этилган.
Жавобгар ва чет эл ҳамкори ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 1-сонли
қўшимча келишув тузилиб, товарни етказиб бериш муддатлари ўзгартирилиб,
унга кўра, товарнинг биринчи камида 1 500 000 АҚШ доллари қисми аккредитив
очилган санадан бошлаб 120 календарь кун ичида, товарнинг иккинчи қисми
500 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга оширилганидан сўнг 60 кун
ичида, товарнинг сўнгги қисми эса 500 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов
амалга оширилганидан сўнг 120 кун ичида етказилиши келишилган.
2022 йил 25 февралда тузилган 2-сонли қўшимча келишув ҳамда талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги келишувга кўра, “GOLDENE
NE S
E L D” компаниясининг контракт бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятлари “K O O
OVE SE S (S)
E L D” компаниясига
ўтказилган.
Жавобгар ва “K O O OVE SE S (S) E L D” компанияси ўртасида
2023 йил 25 декабрда тузилган 3-сонли қўшимча келишувга мувофиқ, товарнинг
сўнгги қисмини етказиб бериш муддати қўшимча келишув имзоланган кундан
бошлаб 360 календарь кун этиб белгиланган.
Гарчи, импорт контрактида белгиланган товарларни етказиб бериш
муддатлари қўшимча келишув тузиш орқали ўзгартирилган бўлсада, бироқ
жавобгар томонидан Низомнинг 23-бандида белгиланган товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимига расмийлаштириш муддатларининг бузилишига йўл қўйилган.
Шу боис, солиқ органи томонидан ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан 1 120 703 АҚШ доллари миқдоридаги товарларнинг Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига олиб кириш муддатлари бузилганлиги ва шу сумма
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товарларнинг кириб
келиши ёки ўтказилган валюта маблағларининг қайтиб келиб тушиши 360
кунгача бўлган муддат мобайнида таъминланмаганлиги боис аризачи жавобгарга
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5% миқдорида 56 035,15 АҚШ
долларининг миллий валютадаги курси 12 280,08 сўм ҳисобида жами 688 116 125
сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан импорт контракти бўйича
товарларнинг белгиланган муддатларда кириб келиши таъминланмаганлиги
боис, аризани қаноатлантириб, жавобгарга 688 116 125 сўм молиявий жарима
қўллаш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан
моддий ва процессуал қонунбузилишларига йўл қўйилмаганлигини инобатга
олиб ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Тафтиш тартибидаги шикоятда жавобгарнинг хорижий ҳамкори билан
тузилган шартномага ўзгартиришлар киритилганлиги, 2023 йил 25 декабрдаги 3сонли келишув билан товарларни етказиб бериш муддати 360 календарь кун этиб
белгиланганлиги, шу боис муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида
важ келтирилган.
Бироқ, жавобгарга мазкур ташқи савдо операцияси бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорлик учун жарима қўлланишини истисно этувчи, юқорида қайд
этилган Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд эмас.
Жавобгарнинг чет эл ҳамкори билан импорт шартномасига ўз ҳоҳиш
иродаси билан ўзгартириш киритиш орқали кўра товарларни етказиб бериш
муддатини узайтирилиши молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризани
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди.
Шунингдек, жавобгарнинг ҳозирги кунда товарларнинг қолган қисми
Ўзбекистон ҳудудига олиб келинганлиги ҳамда божхона расмийлаштирувидан
ўтаётганлиги ҳақида важлари ҳам қуйи судларнинг суд ҳужжатларини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бинобарин, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ИПК 118-моддасига мувофиқ,
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л а д и:
“EKO QOG’OZ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 3 январдаги қарори ўзгаришсиз
қолдирилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 февралдаги ҳал қилув
қарорининг ижроси тиклансин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
А.Худойбердиев
А.Рахимов
И.Матмуратов