Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2871 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый M H RM E P RT
Source ID 6c6b0dc2-9eca-42ae-a2d8-f4418697d2b4 Claim ID PDF Hash 0733fcc7848352de... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 34-моддаси онуни 34 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2871-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2024 йил 01 май Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Хужанов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Комиддинов (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси З.Сайдахмедовлар иштирокида, даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 141.476.481 сўм миқдоридаги компенсация тўловлари ва 2.829.528 сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (кейинги ўринларда —даъвогар ва(ёки) бошқарма) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан 141.476.481 сўм миқдоридаги компенсация тўловлари ва 2.829.528 сўм миқдоридаги пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлашиб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан 7.497.099 сўм компенсация тўловидан асосий қарз, 2.829.528 сўм пеня ҳамда почта харажатлари учун олдиндан тўланган 34.000 сўмни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг важлари юзасидан эътирозлар билдириб, экологияга зарар етказаётган фаолият тури билан жавобгар шуғулланмаётганлигини, фақат унга тегишли объект 2024 йилнинг бошидан буён “Оқолтин бизнес” МЧЖга ижарага бериб қўйилганлигини, экологияга зарар етказганлик ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган жисмоний шахс Холид Жавед жавобгарда фаолият юритмаслигини билдириб, бук бўйича асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиб, суддан даъво аризани тўлиқ рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили иш ҳолатларидан келиб чиқиладиган бўлса, жавобгар жавобгар “M H RM E P RT” масъулияти чекланган жамияти терини ошлаш фаолияти оқибатларидан келиб чиққан экологияга зарар етказганлик ҳолатлари бўйича айбдор эмаслигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво аризасини рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги 202-сонли ва 2017 йил 15 июндаги “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 375-сонли Қарорлар талаблари асосида атроф табиий муҳитни ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация тўловини амалга оширадилар. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан ўрнатилган тартибда тезкор давлат экологик назорати натижаларига асосан текшириш ўтказилган. Текширишда жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги объектда терини ошлаш фаолиятида “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 11, 13, 21-моддаларига зид равишда юқори даражада хавфли бўлган (I-тоифага мансуб) ушбу фаолият тури билан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасисиз шуғулланиб келинаётганлиги аниқланган. Жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги объекнинг бир қисми “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 28 июндаги 1-сонли ва 2025 йил 31 январдаги 1-сонли ижара шартномаларига асосан “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамиятига ижарага бериб келинган ва терини ошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти билан “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамияти шуғулланиб келган. Мазкур ҳолат бўйича “Оқолтин бизнес” масъулияти чекланган жамияти бош директори Жавед Халид Муҳаммад Ашраф маъмурий жавобгарликка тортилган. Ушбу суд қарори бугунги кунда кучда ҳисобланади. ИПК 72-моддасига биноан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Аниқланишича, даъвогар судга мурожаат қилиб, экологик қонунчилик талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, терини ошлаш жараёнида атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий таъсир кўрсатаётганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан компенсация тўловлари ва пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар ўзининг даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда, шунингдек суд муҳокамаси мобайнида экология соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги учун жавобгарнинг айби мавжудлиги юзасидан далиллар тақдим қилинмади. Яъни, ҳуқуқбузарлик ҳодисаси жавобгарнинг айби билан бўлганлиги тўғрисидаги факт бўйичакомпенсация тўловларини ундириш учун асослар бор-йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этмади. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан 141.476.481 сўм миқдоридаги компенсация тўловларини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгардан 2.829.528 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш”ги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган низомнинг 30-бандига кўра, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Иш ҳолатларидан ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан келиб чиқиб жавобгардан 2.829.528 сўм пеня ундиришга асос мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2.829.528 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 20-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари — атроф-муҳитни ифлослантирганлик, табиатдан ўзбошимчалик билан фойдаланганлик ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузганлик туфайли табиий объектларга ва комплексларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божидан озод қилинган. Шунга асосан, суд давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Сирдарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан почта харажатлари учун 37.500 сўм миқдоридаги тўлов тўлаб чиқилганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов