Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/5392 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение L K G LD GR X R Ответчик / Подсудимый L K G LD GR X R
Source ID 360fcbab-2a80-493c-b796-555381ef0e1d Claim ID PDF Hash 6387776939324044... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/5392-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 01 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Б.К (2024 йил 26 августдаги 33-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ L K G LD GR X R ” МЧЖ манфаатида жавобгар “ L K G LD GR X R ” фермер хўжалиги ҳисобидан 14 300 000 сўм асосий қарз ва 2 059 200 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ L K G LD GR X R ” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ёки бажарувчи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ L K G LD GR X R ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда – жавобгар ёки буюртмачи) ҳисобидан шартномага асосан 14 300 000 сўм асосий қарз ва 2 059 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар 2024 йилнинг 31 май кунига қадар тўловларни тўлаб бериши лозим бўлганлиги, 2024 йил 31 декабрь кунига қадар тўлов кутганлиги, бироқ ҳанузга қадар унга етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд,даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 04 апрелда тузилган 212-сонли шартнома (кейинги ўринларда —шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шартномага кўра, бажарувчи ўсимликларни ўстирувчи биостимулятор маҳсулотларини етказиб беришни, буюртмачи эса етказиб берилган маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.3-бандига биноан маҳсулот учун тўлов маҳсулот етказиб берилганидан сўнгра ҳисоб-китоб қилинади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган 14 300 000 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактура ва ишончнома билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун тўловларни амалга оширмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини ёхуд маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади. Шу сабабли суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига 14 300 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар тўловлар кечиктирилгани учун 2025 йилнинг 01 январидан 15 апрель кунига қадар 2 059 200 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган кунлар учун 2 059 200 сўм пеня ҳисоблаган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарори 4-бандининг иккинчи хатбошига кўра, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўловлари кечиктирилгани учун даъвогар томонидан неустойканинг энг кам миқдорида пеня ҳисобланган. Шу боисдан суд, палатанинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам эканлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ L K G LD GR X R ” МЧЖ манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ L K G LD GR X R ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ L K G LD GR X R ” МЧЖ фойдасига 14 300 000 сўм асосий қарз, 2 059 200 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ L K G LD GR X R ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов