← Назад
Решение #2897410 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5390-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 01 май
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Б.К(2024 йил 26
августдаги 33-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси ССС вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ILIN G Z IL”
МЧЖ манфаатида жавобгар “ILIN G Z IL” фермер хўжалиги ҳисобидан
13 000 001 сўм асосий қарз ва 1 872 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ССС вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ILIN G Z IL” МЧЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар ёки бажарувчи) манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ILIN G Z
IL” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда – жавобгар ёки буюртмачи)
ҳисобидан шартномага асосан 13 000 001 сўм асосий қарз ва 1 872 000 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар 2024 йилнинг 31 май кунига
қадар тўловларни тўлаб бериши лозим бўлганлиги, 2024 йил 31 декабрь
кунига қадар тўлов кутганлиги, бироқ ҳанузга қадар унга етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловларни амалга оширмаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд,даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
05 апрелда тузилган 226-сонли шартнома (кейинги ўринларда —шартнома)
дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга
топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Шартномага кўра, бажарувчи ўсимликларни ўстирувчи биостимулятор
маҳсулотларини етказиб беришни, буюртмачи эса етказиб берилган
маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Шартноманинг 3.3-бандига биноан маҳсулот учун тўлов маҳсулот
етказиб берилганидан сўнгра ҳисоб-китоб қилинади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
13 000 001 сўмлик маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактура ва ишончнома билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун тўловларни
амалга оширмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и
келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ёзма фикрини ёхуд маҳсулотлар учун тўловлар амалга
оширилганлиги тўғрисидаги далилларни тақдим этмади.
Шу сабабли суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига
13 000 001 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар тўловлар кечиктирилгани учун 2025 йилнинг
01 январидан 15 апрель кунига қадар 1 872 000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгар
ҳисобидан ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган
кунлар учун 1 872 000 сўм пеня ҳисоблаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарори
4-бандининг иккинчи хатбошига кўра, неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўловлари
кечиктирилгани учун даъвогар томонидан неустойканинг энг кам миқдорида
пеня ҳисобланган.
Шу боисдан суд, палатанинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг
суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига
мувофиқ ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори ойига 2024 йил
01 октябрдан 375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам
эканлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186,
192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ССС вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ L K G LD
GR
R ” МЧЖ
манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ L K G LD
GR
R ” фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар “ L K G LD GR
R ” МЧЖ фойдасига
13 000 001 сўм асосий қарз, 1 872 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ L K G LD
GR
R ” фермер хўжалиги
ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига 93 750 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов