← Назад
Решение #2897412 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2668-сонли иқтисодийиш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 01 май
Сирдарё туманлараро иқтисодий
судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар - Сирдарё
вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар“QADRLI” масъулияти чекланган жамиятидан 9 587 800 сўм асосий қарз,
4 793 900 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Ҳакимов (10.04.2025 йилдаги 01-16/82сонли ишончнома асосида)иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё
вилояти
Ўсимликлар
карантини
ва
ҳимояси
бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)судга даъво
киритиб, “QADRLI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 9 587 800 сўм асосий қарз ва 4 793 900 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар томонидан асосий қарздорлик қоплаб берилганлиги, даъвогар
томонидан қилинган суд харажатлари ҳам жавобгар томонидан қоплаб
берилганлигини инобатга олиб давлат божи ва почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни сўраб, шунингдек,даъвонинг пеня ундириш қисмидан
воз кечишини билдириб, бу ҳақда судга ёзма ариза тақдим қилиб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъо аризада баён қилинишича тарафлар ўртасида 2024 йил
25 декабрда 20240305749-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи” қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини
кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, хўжалик маҳсулотларини
зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини кўрсатган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаб бермаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 9 587 800 сўм қарздорлиги
вужудга келган ва даъвогар судга ушбу асосий қарздорликни ундириб
беришни сўраб даъво киритган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида даъвогар томонидан тақдим қилинган
ҳужжатлар, яъни тўлов топшириқномалари ўрганилганда, судга даъво
киритилган пайтда жавобгарнинг даъвогар олдида 9 587 800 сўм эмас, балки,
3 107 800 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлиги маълум бўлди.
Суд муҳокамаси давомида, даъвогар вакили эски санадаги солиштирматаққослаш далолатномасидан келиб чиқиб судга даъво киритганлигини,
ҳақиқатан ҳам судга даъво киритилганда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
асосий қарзи 3 107 800 сўм бўлганлигини билдирди.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 9 587 800 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабининг 6 750 000 сўм қисми асоссиз, 3 107 800 сўм қисми
асослидир.
Бироқ судга даъво киритилгандан кейин, жавобгар томонидан
3 107 800 сўм асосий қарздорлик қоплаб берилган, шунингдек, жавобгар
даъвогарга 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати тўловини
амалга оширган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 9 587 800 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 6 750 000 сўм қисми асоссиз
бўлганлиги учун, 3 107 800 сўм қисми судга даъво киритилгандан
кейин бартараф этилганлиги учун даъвогарнинг жавобгардан 9 587 800 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан мажбуриятнинг бажарилмаган
қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда 4 793 900 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар 2025 йил 24 апрелда судга илтимоснома даъво талабининг пеня
ундириш қисмидан воз кечишини билдирган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 6-бандида даъвогар даъвосидан
воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатиши
белгиланган.
Суд, пеня ундириш талабидан даъвогар воз кечганлиги учун даъвонинг
пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
саккизинчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга
мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъвогар томонидан олдиндан давлат божи ва почта харажати
тўланганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобрақамига
даъвогар томонидан амалга оширилган суд харажатлари тўлаб берилганлиги
сабабли, давлат божи масаласида тарафлар келишувга эришган деб
ҳисоблайди ҳамда давлат божи ҳамда почта харажатини олдиндан
тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118,176-179, моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг
“QADRLI” масъулияти чекланган жамиятидан 9 587 800 сўм асосий
қарзундириш бўйича даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин.
Сирдарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг
“QADRLI” масъулияти чекланган жамиятидан 4 793 900сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатиСирдарё вилояти
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қонунчиликда белгиланган
тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова