Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/5378 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ILIN G Z IL Ответчик / Подсудимый ILIN G Z IL
Source ID 3f7a1dc6-2ace-4146-b854-57cdcf9eb4b2 Claim ID PDF Hash 4f7d73f93db6e58b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5378-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 01 май Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош ҳисобчи Ё.Т (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ILIN G Z IL” МЧЖнинг жавобгар “ILIN G Z IL” МЧЖ (СТИР ILIN G Z IL) ҳисобидан 17 756 800 сўм асосий қарз ва 8 878 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ILIN G Z IL” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки етказиб берувчи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2024 йил 26 июлдаги “Сиқилган газ етказиб бериш бўйича” шартномага асосан жавобгар “ILIN G Z IL” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки сотиб олувчи) ҳисобидан 17 756 800 сўм асосий қарз ва 8 878 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 26 июлда тузилган “Сиқилган газ етказиб бериш бўйича” тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандларига кўра, етказиб берувчи газ тўлдирувчи компрессор станциялари (АГТКШ) орқали сиқилган табиий газ (метан) ни сотиб олувчининг транспорт воситаларига етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи эса газ тўлдирувчи компрессор станциялари (АГТКШ) орқали сиқилган табиий газ (метан) ни қабул қилиб олади ва ўз вақтида тўловларни амалга оширади. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, сотиб олувчи сиқилган табиий газ (метан)нинг бир ойлик миқдорини 100% олдиндан тўловини амалга ошириши шарт. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган сиқилган табиий газ (метан) жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган 17 756 800 сўмлик ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган. Даъвогарнинг 2026 йил 26 мартдаги қарздорликни қоплаб бериш тўғрисидаги 2025/05-сон огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар даъвогардан қабул қилиб олган сиқилган табиий газ (метан) дан қарздорликнинг17 756 800 сўмлик қисми бўйича тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 17 756 800 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 8 878 400 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 5.2-бандида сотиб олувчи томонидан етказиб берилган сиқилган табиий газ (метан) учун тўловлар кечиктирилган ҳолларда кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, бироқ 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан тўловлар кечиктирилганлиги учун 2024 йил ноябрь ойидан 2025 йил апрель ойига қадар бўлган 165 кунга 8 878 400 сўм пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 3 878 400 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига биноанагардаъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади, деб белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 532 704 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ILIN G Z IL” МЧЖнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ILIN G Z IL” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ILIN G Z IL” МЧЖ фойдасига 17 756 800сўм асосий қарз, 3 878 400 сўм пеня, 532 704 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов