Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1380 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 848cb98d-1df5-48d3-b8aa-9ae7f498d7de Claim ID PDF Hash fe0863cdfe2d2aed... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
арувчиси этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддаси арувчиси этиб тайинлашни ва ИПК 118 law
онуни 148-моддаси онуни 148 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1380-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 01 май Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи «N mun di r» хусусий корхонасининг, қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, уни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси асосида иқтисодий ишни қарздор вакили С.Назирқулов (24.04.2025 йилдаги №01-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи «N mun di r» хусусий корхонаси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятининг 1 642 120 200 сўм қарзи уч ойдан ошиқ вақтдан бери тўланмаганлиги сабабли қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, уни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 мартдаги ажрими билан ариза суднинг иш юритувига қабул қилиниб, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув жорий қилинган ва 25 мартдаги ажрим билан Мавлянов Ботир Абдусаттарович муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Кузатув таомили давомида аниқланган ҳолатларга кўра, қарздорнинг жами дебиторлик қарзи 4 та ҳолатда 844 000 000 сўм, активлари қиймати (асосий воситалар) 0, товар моддий қимматликлари 0, аризачидан қарзи 1 642 120 200 сўмни, солиқ тўловлардан қарзи 6 542 513 266,77 сўм, банк кредитидан қарзи 52 118 144 819,78 сўмни ташкил этган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи «N mun di r» хусусий корхонаси ва қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 15 апрелда №133-сонли маҳсуло етказиб бериш шартномаси имзоланиб, қарздорнинг етказиб берилган маҳсулотлар ҳақидан 1 542 086 200 сўм қарзи вужудга келган. Тошкент туманлараро иқтисодий 4-1001-2415/70238-сонли иқтисодий иш бўйича 27.08.2024 йилдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 1 542 086 200 сўм асосий қарз, 100 000 000 сўм пеня ва 34 000 сўм почта харажати ундирилиб, ундириш чоралари натижа бермаган ва уч ойдан ортиқ вақт давомида қарздорлик ундирилмаган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қарздорнинг дебитор қарзлари мавжудлиги сабабли аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида аризачи вакили ва тугатиш бошқарувчиси иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170моддасига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Шунингдек, муваққат бошкарувчи томонидан судга кузатув таомили натижаси бўйича қарздорнинг қарзни қоплаш имкони йўқлиги, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тавсия қилинган ҳисоботи тақдим қилинган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иши хужжатлари ва муваққат бошқарувчининг ҳисоботини тахлил қилиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантириб қарздорни банкрот деб топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Аниқланишича, қарздорнинг манзили, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховос шахарчаси, Чаманзор МФЙ, Чаманзор кўчаси 19-уй бўлиб, 2023 йил 07 август куни давлат рўйхатидан ўтиб, устав жамғармаси 1 001 000 000сўмни ташкил қилиб, ягона таъсисичиси; Мўминов Халим Валиевич– 1 001 000 000 сўм ёки 100 % улушни ташкил қилади; Қарздорга 310 689 015 СТИР берилган. Корхона ҳисоб рақами 2020 8000 9056 8554 3001, АТБ «Агробанк» Ховос филиалида очилган. Қарздорнинг ягона таъсисичиси ва раҳбари лавозимида Мўминов Халим Валиевич ишлаб келган. Ишни кўриш ҳолатига қарздорнинг жами мажбуриятлари бўйича қарздорлиги 60 302 778 286,55 сўмни ташкил қилади. Ушбу ҳолатлар қарздорнинг кузатув жараёнидаги молиявий таҳлили ва корхона муваққат бошқарувчининг ҳисоботи билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддаси биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади, бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг кузатув таҳлили бўйича тушунтиришлари кўра қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган деб ҳисоблаб, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Шунингдек Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Мавлянов Ботир Абдусаттаровични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни ва ИПК 118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176179, 186моддаларига асосланиб, суд қарор қилади: Аризачи «N mun di r» хусусий корхонасининг «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятини (тўловга қобилиятсиз) банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. 3-тоифали суд бошқарувчиси Мавлянов Ботир Абдусаттарович қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин, унга ҳақ тўлаш кредиторларнинг йиғилиши ва қонун асосида белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: Қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш; Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 148-моддасига биноан қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақларини аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш; тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисоботни қонунда белгиланган муддатда тақдим қилиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23 ва 144-145-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органлари зиммасига тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини, моддий ҳамда бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилсин. Тугатиш бошқарувчи Мавлянов Ботир Абдусаттаровичга ўз вазифасини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш Қонуннинг 26-моддаси асосида амалга оширилсин. Қарздор «Z m n d n l st r» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи «N mun di r» хусусий корхонаси фойдасига олдиндан тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга, ҳудудий солиқ органи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев