Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2667 Дата решения 01.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BAXT-MOY INVEST
Source ID 9075e2d0-1095-419c-8741-721ccde1169e Claim ID PDF Hash 1ff0d2f5ff63819d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2667-сонли иқтисодийиш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025йил 01 май Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов,даъвогар Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг жавобгар “BAXT-MOY INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан 3 039 428 сўм асосий қарзва 1 519 714 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) “BAXT-MOY INVEST”масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 3 039 428 сўм асосий қарз ва 1 519 714сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогар томонидан судга киритилган илтимосномани қабул қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад этишни, пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 ноябрда 20240305367-сонли хизмат кўрсатиш шартномалари тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар “бажарувчи” жавобгар “буюртмачи” қишлоқ хўжалик маҳсулотларини зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, хўжалик маҳсулотларини зарарсизлантириш (фумигация) хизматларини кўрсатган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаб бермаган. Даъвогар томонидан 2025 йил 26 февралдаги 01/16-67-сонли қарздорликни сўндириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва оқибатсиз қолдирилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3 039 428 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатлар, ишдаги мавжуд шартнома, тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактура, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин жавобгар томонидан 2025 йил 17 апрель куни 3 039 428 сўм асосий қарз, 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта ҳаражати тўловини амалга оширган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 039 428 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қарздорлик бартараф этилганлиги учун қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан мажбуриятнинг бажарилмаган қийматининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда 1 519 714 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги 670-сонли қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ даъвогар 2025 йил 24 апрелда судга илтимоснома киртиб асосий қарз ва суд ҳаражатлари тўланганлиги учун даъво талабининг пенч ундириш қимидан воз кечишини билдирган. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлсасуд иш юритишни тугатиши белгиланган. Суд, пеня ундириш талабидан даъвогар воз кечганлиги учун даъвонинг пеня ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим бўлса-да, жавобгар томонидан даъвогарга суд ҳаражатлари тўлаб берилганлиги учун ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118,176-179,2034-моддаларини қўллаб, қ а р о р қи л д и: Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг “BAXT-MOY INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан 3 039 428 сўм асосий қарзундириш бўйича даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин. Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг “BAXT-MOY INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан1 519 714 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Давлат божи ва почта ҳаражати олдиндан тўланганлиги ва Сирдарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фойдасига “BAXTMOY INVEST” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб берилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов