Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/4853 Дата решения 29.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение L K G LD GR X R Ответчик / Подсудимый
Source ID 80779461-9390-46d8-8921-81d3adcc31da Claim ID PDF Hash 3f854467ae151e11... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4853-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 29 апрель Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - Ш.Б (ишончнома асосида), жавобгар вакили – бош ҳисобчи Ж.Б (ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари Н.А иштирокида, даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖнинг жавобгар L K G LD GR X R давлат муассасаси ҳисобидан 56 010 895 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар L K G LD GR X R давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 56 010 895 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 04 апрелдаги ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (кейинги ўринларда - Ғазначилик бошқармаси) ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (кейинги ўринларда - Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ғазначилик бошқармаси ва Молия бошқармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ғазначилик бошқармаси судга маълумотномани тақдим этган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни Ғазначилик бошқармаси ва Молия бошқармаси вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга 2024 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари, 2025 йилнинг январь, февраль ва март ойларида жами 56 010 895 сўмлик табиий газ етказиб берилганлиги, бугунги кунда жавобгар томонидан фойдаланилган табиий газ учун тўловлар амалга оширилганлиги, 2025 йил 29 апрель ҳолатига жавобгарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслигини тушунтириб, суддан даъвогарнинг даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли рад этишни, жавобгарнинг “ L K G LD GR X R ” АЖ электрон платформаси орқали шартнома тузаолмаганлик сабабларини билмаслигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, даъво талабларини тан олиб, бугунги кунда қарздорлик тўлиқ қопланганлиги, шу сабабли даъво аризасини рад этишни, лицей давлат муассасаси эканлиги, тўловлар ғазначилик бўлими орқали амалга оширилиши, шартнома қилмасдан туриб тўлов қилиб бўлмаслиги, 2025 йилги фойдаланилган табиий газ учун тўловларни амалга оширишга молиявий имконияти бўлса-да, қарздорликни ўз муддатида тўлаши учун 2025 йилга даъвогар билан шартнома тузишни имкони бўлмаганлиги, даъвогар билан унинг L K G LD GR X R электрон платформасидан шартнома тузиб бўлмаганлиги, электрон платформада бир неча бор шартнома тузишга уриниб кўрганлиги, лекин шартнома тузиш рад этилганлиги, бу ҳақида бир неча бор даъвогарга оғзаки мурожаатлар қилганлиги, бироқ, натижа бўлмаганлиги, шу учун тўловларни амалга ошира олмаганлиги, агар йил бошида шартнома тузилганида тўловларни ўз муддатида амалга оширган бўлиши, бу ҳолатда тўловларни кечикишига даъвогар айбдор эканлиги, электрон платформасидаги хато ва камчиликлар сабабли тўловларни амалга ошира олмаганлиги, даъвогар аввало шартнома тузиш билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиб, шундан сўнгра тўловларни талаб қилиши лозим бўлганлиги, шу учун суд харажатларини даъвогардан ундиришни сўради ва судга “ L K G LD GR X R ” АЖ электрон платформасидан олинган маълумотларни тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъвогарнинг даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини рад этишни, суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 234-моддаси иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2024 йил 08 январда даъвогар ва жавобгар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 1231220042-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари орқали табиий газни етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 05 март ҳолатига фойдаланилган табиий газ ҳақидан 56 010 895 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида 2025 йил 18 мартдаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 56 010 895 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 56 010 895 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖнинг 2025 йил 29 апрелдаги 36-01-14/1572-сон маълумотномасига кўра, даъвогар томонидан судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг, жавобгар томонидан 2025 йил 25 апрелдаги 37417000094-сонли тўлов топшириқномаси билан фойдаланган табиий газ ҳақи учун даъвогар ҳисобига 77 698 800 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Шу боис суд, 2025 йилнинг 25 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида табиий газ ҳақидан қарзи мавжуд эмаслиги сабабли даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд, жавобгарнинг табиий газдан вужудга келган қарздорлигини шартнома тузаолмаганлиги сабабли тўлай олмаганлиги тўғрисидаги важларини қисман асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгарнинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат муассасаси ҳисобланиб, давлат бюджетидан молиялаштирилади. Унинг тўловлар билан боғлиқ амалиётлари Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига асосан амалга оширилади. Шу учун жавобгарнинг тўловлар билан боғлиқ амалиётлари у томонидан тузилган шартномалар ғазначилик хизмати бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнгра ғазначилик хизмати бўлимлари томонидан амалга оширилади. “ L K G LD GR X R ” АЖ электрон платформасидан олинган маълумотларга кўра, жавобгарнинг “ L K G LD GR X R ” АЖ электрон платформаси орқали табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги 2025 йил учун шартнома тузиш билан боғлиқ 2025 йил 24 мартдаги, 2025 йил 02 апрелдаги, 2025 йил 16 апрелдаги ва 2025 йил 21 апрелдаги ҳаракатлари жавобгарга номаълум сабабларга кўра, шартнома тузилмасдан қолган. Натижада, жавобгар томонидан тўловлар ўз муддатида амалга оширилмаган. Шу боисдан суд, мазкур ҳолатнинг юзага келишида даъвогарнинг ҳам айби мавжуд деб ҳисоблайди ҳамда суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига биноан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли рад этишни, давлат бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида (56 010 895 х 2%=) 1 120 217,90 сўм давлат божининг 560 108,95 сўм қисмини жавобгар ҳисобидан ва 560 108,95 сўм қисмини даъвогар ҳисобидан ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар L K G LD GR X R давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар L K G LD GR X R давлат муассасаси ҳисобидан давлат бюджетига 560 108,95 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ L K G LD GR X R ” АЖ ҳисобидан давлат бюджетига 560 108,95 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов