Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2501/1597 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение У.Исаева Ответчик / Подсудимый OQOLTIN DON MAHSULOTLARI
Source ID be55a486-1d88-4a46-863e-14b50f9d1678 Claim ID PDF Hash 7310cf8193e11912... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онун 40-моддаси онун 40 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 64-моддаси аролик кодекси 64 code_article
ИПКнинг 42-моддаси ИПКнинг 42 law
онуни 21-моддаси онуни 21 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
онунинг 40-моддаси онунинг 40 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
рисидаги кодекснинг 1741-моддаси рисидаги кодекс 1741 code_article
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1104-2501/1597-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУбЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 28 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида, даъвогар - У.Исаеванинг жавобгар-“BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгар“OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятига нисбатан судга даъво тақдим қилиб, “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг Исаева Умида Абдусаламовнага тегишли бўлган 38 311 дона оддий акцияларни бозор қиймати бўйича ҳар бир дона акцияни 38 311 сўмдан 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини 89,31 фоиз улушга эгалик қилувчи йирик инвестор “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамиятига юклаш тўғрисида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар У.Исаева, даъвогар вакили М.Исаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Каримов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар вакили И.Каримов (ишончнома асосида), Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти вакили Ш.Хайдаров (ишончнома асосида), Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили Ш.Ваҳобов (ишончнома асосида), Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти вакили И.Жўраев (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Исаева Умида Абдусаламовна (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳамда қўшимча жавобгар “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво тақдим қилиб, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг Исаева Умида Абдусаламовнага тегишли бўлган 38 311 дона оддий акцияларни бозор қиймати бўйича ҳар бир дона акцияни 38 311 сўмдан 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини 89,31 фоиз улушга эгалик қилувчи йирик инвестор “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамиятига юклашни сўраган. Суднингажрими билан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси акциядорлик жамияти, “Тошкент” республика фонд биржаси акциядорлик жамияти, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш” акциядорлик жамияти, Давлат активларини бошқариш агентлиги низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси акциядорлик жамияти, Истиқболи лойиҳалар миллий агентлиги судда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра ишни ушбу учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ўз кўрсатмаларини бериб, даъво аризадаги важларини такрорлаб, давлат акциядор сифатида бошқа акциядорлар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эгалигини, жавобгар давлат акциясини қанча нархга сотиб олган бўлса, бошқа акциядорлардан ҳам шу нархда сотиб олиши лозимлигини, агентлик томонидан “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг акциялари ҳақиқий баҳоланган нархи сир тутилганлигини, бир дона акциянинг асл баҳоси аслида 38 311 сўмдан анча баландлигини, жавобгар-“Бўка буғдой кластер” “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг 89,3 фоиз акция пакетини 45 000 000 000 сўмга сотиб олганлиги хақида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий ахборотида 2024 йил 14 июль куни маълум қилинганлигини, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси талабларига зид равишда жавобгар қолган акциядорларга акцияларни бозор қиймати бўйича сотишлари тўғрисида таклиф бермаганлиги, оқибатда даъвогар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига мурожаат қилганлиги, шундан кейин Агентлик томонидан жавобгарга “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг қолган акциялар эгаларига ўз акцияларини бозор баҳосида сотиб олиш тўғрисидаги таклифни эълон қилиш юзасидан кўрсатма берилганлигини, акцияларни сотиб олиш бўйича эълон кечиктирилиб, яъни акциялар фонд биржа котировкасига киритилгандан кейин, 18.02.2025 йилда нархи 11 520 сўм этиб таклиф берилганлигини, бироқ, жавобгар акциялар пакетини сотиб олган вақтда “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг акциялари биржа котировкасига киритилмаганлигини, акциялар пакети олди-сотди битими тузилгандан кейин орадан ярим йил ўтгач, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг акциялари биржа котировкасига киритилганлигини, 17.02.2025 йилдаги акция нархи шартнома тузилган пайтдаги акцияларнинг бозор қиймати ҳисобланмаслиги, шу боис акциянинг бозор нархи олди-сотди шартномаси тузилган пайтдаги умумий шартнома суммасидан келиб чиқиб белгиланиши лозимлиги, шартноманинг умумий суммаси 45 000 000 000 сўмни 1 174 599 дона акция сонига бўлинса, битта акциянинг қиймати 38 111 сўмни ташкил этиши, мазкур қиймат акциянинг бозор қиймати ҳисобланиши, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасида қимматли қоғознинг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нарх тушунилиб, унга кўра мазкур қимматли қоғоз очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, деб белгиланганлиги, ўз акцияларини даъвогар таклиф қилган 11 520 сўмдан сотишга рози эмаслигини, акциянинг бозор қиймати олди-сотди шартномаси тузилган пайтдаги нархдан келиб чиқиши лозимлиги, шу сабабли судга “Бўка буғдой кластер” масулиятига чекланган жамияти зиммасига “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖдаги ўзига тегишли бўлган 38 311 дона акцияларни бозор қиймати бўйича, яъни 38 311 сўмдан жами 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини юклашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг давлат акциялари пакетлари хусусийлаштирилганлигини, хусусийлаштириш нархи бозор қиймати ҳисобланмаслигини, давлат мулкини хусусийлаштиришнинг алоҳида тартиби ва алоҳида шартлари мавжудлигини, ҳар ким ҳам бундай мулкни эгасига айланиш имконига эга эмаслигини, бунда акциялар алоҳида эмас, балки яхлит холда бир бутун улуш сифатида сотилганлигини жавобгар олди-сотди шартномаси бўйича тўловларни тўлиқ тўлагандагина акциянинг мулкдорига айланишини, ҳар бир акция нархини даъвогар асоссиз равишда, умумий акциялар пакетини сотиб олинган нархга бўлиш орқали 38 311 сўм этиб ўзича бозор қийматини белгилаб олганлигини, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг 1 дона акциясининг бозор қиймати 38 311 сўмни ташкил қилиши ҳеч қаерда кўрсатилмаганлиги, даъвогар ихтиёрий равишда ўз акцияларини биржа савдога чиқарса 1 дона акциясини 38 311 сўмга сота олмаслигини таъкидлаб, кечикиб бўлсада, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг акциялари фонд биржа котировкасига киритилганлиги, унда акциянинг нархи 11 520 сўм этиб белгиланганлиги, ушбу қиймат акциянинг бозор қиймати ҳисобланишини, аукционда танлов асосида давлат акциялар пакети олди-сотди битими расмийлаштирилганлигини, бозор шароитида албатта эркин рақобат муҳити бўлишлигини, бунда сотувчи учун ҳам, олувчи учун ҳам рақобат бўлиши лозимлигини, давлат активларини хусусийлаштиришнинг алоҳида тартиби борлигини, ҳар қандай олди–сотди битими нархи бозор қиймати ҳисобланмаслиги, эркин бозорда олди-сотди шартномаси тузилганда сотиб олувчига мажбуриятлар юклатилмаслиги, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасида харидорга нисбатан бир неча мажбуриятлар юклатилганлигини, давлат акциялари улуш сифатида сотилганлигини, давлат акцияларини доналаб, муайян қисмларга бўлиб сотиб олиш мумкин бўлмаганлиги, бунда жавобгар асоссиз равишда битта акциянинг қийматини ўзича белгилаб олганлигини билдириб, яна бир бора даъво талаби асоссизлигини таъкидлаб, қимматли қоғозларнинг бозор қиймати биржаларда аниқланиши ҳақидаги фикрларини айтиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъво талаби асоссизлигини билдириб, шартномага кўра, жавобгар давлат акция пакетини 3 йил муддатда сотиб олиши белгиланганлиги, яъни акциянинг нархи келгуси йиллар учун ҳам ҳисобланганлигини, жавобгар графикка мувофиқ шартномавий тўловларни амалга оширганидан кейин акцияларни тасарруф этишга ҳақли бўлишлигини, агар тўловлар амалга оширилмаса, шартнома бекор қилиниши мумкинлигини, шартномада бир неча мажбуриятлар назарда тутилганлигини, уч томонлама тузилган олди-сотди шартномаси шартларига кўра жавобгарга бир нечта инвестицион мажбуриятлар юклатилганлигини, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан жавобгарга қолган акциядорлардан акцияларни сотиб олиш бўйича таклиф бериш тўғрисида кўрсатма берилганлигини, бироқ ушбу кўрсатмада олди-сотди битими нархидан келиб чиқиб, қолган акцияларни сотиб олиши кераклиги кўрсатилмаганлиги, келгусида бўлиб тўланадиган пуллар акциянинг бозор қийматини белгилаш учун асос бўлмаслигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “Тошкент” республика фонд биржаси вакили акцияларнинг бозор қиймати фонд биржалари котировкасига киритилиши билан боғлиқлигини, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонунга кўра, биржа савдолари якунларига кўра олинган қимматли қоғозларнинг, биржа нархи мазкур қимматли қоғозларнинг биржа савдолари санасидаги бозор нархи ҳисобланиши, бундан давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно эканлиги белгиланганлигини, бу нормадан келиб чиққан ҳолда давлат акцияси алоҳида хусусиятга эгалиги сабабли, давлат акциясининг ҳатто биржадаги баҳоси ҳам унинг бозор қийматини белгиламаслигини билдириб, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖ акцияларининг бозор қиймати 17.02.2025 йилда 11520 сўм бўлганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш акциядорлик жамияти вакили “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг 89,3 фоизлик давлат улуши электрон танловга чиқарилганлиги, унда 2 та иштирокчи иштирок этганлиги ва жавобгар ғолиб бўлганлигини билдириб,, бунда акциянинг бошланғич баҳоси кўрсатилмаганлиги, танловда “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” акцияларини сотиб олмоқчи бўлган талабгорларга АЖнинг молмулки, акциянинг баҳоси ва бошқа маълумотлар эълон қилинмаганлиги, факатгина талабгорлар учун таклиф ва аризалар юбориш бўйича намуналар дастурга жойлаштирилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, “BO‘KA BUG’DOY KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамияти ўртасида Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг 12.06.2024 йилдаги баёнига асосан уч томонлама умумий қиймати 45 000 000 000 сўм бўлган олди-сотди шартномаси тузилганлиги, тендер комиссияси томонидан акциялар улуш сифатида битта мулк қилиб, хусусийлаштириш қонунчилиги асосида очиқ танловга чиқарилганлигини, танловда талабгорларга нисбатан қўшимча шартлар қўйилиши, масалан, талабгорлар томонидан бизнес концепцияси тақдим қилиниши, бизнес лойиҳалари Давлат активларини бошқариш агентлиги комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиши каби бир неча шартлар асосида сотиб олишга йўл қўйилишини билдириб, даъво талабини асоссиз деб ҳисоблашлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакили “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” акциядорлик жамиятининг ҳар бир дона акцияси қиймати даъвогар томонидан 38 311 сўм этиб ҳисобланиши ҳақиқатга у қадар яқин келмаслигини, акциянинг бозор қиймати қимматли қоғозлар фонд биржаси ёки баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланиши мумкинлиги, давлат акция пакетларини хусусийлаштириш алоҳида тартибда, алоҳида қонунчилик билан тартибга солинишини билдириб, жавобгар-“BO‘KA BUG’DOY KLASTER” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун 40-моддаси талабларини бажармаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, жавобгарга юборилган кўрсатма ижроси таъминлангунига қадар унинг акцияларига тақиқ ўрнатилганлигини билдирган. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 64-моддаси биринчи хатбошига кўра, устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлик жамияти ҳисобланади. ИПКнинг 42-моддаси учинчи қисмига кўра, корпоратив низода иштирок этаётган тарафлар бир-биридан ва гувоҳлардан судда кўрилаётган ишга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни сўраб олиш ҳуқуқига эга, бундан давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар мустасно. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 21-моддаси бешинчи қисмига кўра акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади. Ушбу қонуннинг 24-моддасига кўра, қимматли қоғознинг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нарх тушунилиб, унга кўра мазкур қимматли қоғоз очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди. Агар қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкалари мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади, деб белгиланган. Шунингдек, ушбу қонуннинг 29-моддасига асосан акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларни олувчига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади. Мазкур қонунинг 40-моддаси тўртинчи қисмига кўра, жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига кўра, қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида амалга оширилади, бундан акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган ҳоллар мустасно. Ушбу қонуннинг 19-моддасига кўра, Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасида қимматли қоғозларнинг муомаласи — қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар деб, қимматли қоғозлар эгаси — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс, деб таърифланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E- uksi n» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2 бандида электрон танлов- — савдо платформаси орқали танлов объекти бўйича танлов ҳужжатларининг мезони ва шартларига мувофиқ энг яхши таклифни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсни танлаб олиш жараёни, деб таъриф берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг 89,3 фоиз давлат пакети очиқ электрон танловга чиқарилиб, унда 45 000 000 000 сўмга “BO‘KA BUG’DOY KLASTER” масъулияти чекланган жамияти лот ғолиби бўлган. Давлат активларини бошқариш агентлиги (Сотувчи), “BO‘KA BUG’DOY KLASTER” масъулияти чекланган жамияти (ҳаридор) ҳамда “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамияти (эмитетент) ўртасида “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖнинг 89,3 фоиз давлат акциялар пакетини сотиш бўйича 03.07.2024 йилда 01/3-15-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1 бандига кўра, Сотувчи давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг 2024 йил 12-июндаги 46-сон баёни қарорига асосан ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган шартлар ва тартибларга мувофиқ эмитентнинг давлат қуйида таърифи келтирилган акциялар пакетини харидор мулкига топшириши, харидор эса уни қабул қилиб олиши белгиланган: Улушнинг устав фондидаги миқдори 89,3%, эмитентнинг устав миқдори 1 315 052 000 сўм, акциялар сони 1 174 599 дона, тури-оддий, тоифаси рўйхатдан ўтган, чиқариш шакли нақдсиз, бир акциянинг номинал қиймати 1 000 сўм, умумий номинал қиймати 1 174 599 сўм. Шартноманинг 1.2 бандида харидорга акциялар пакетига бўлган бошқариш ҳуқуқи ҳуқуқи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз, фақат эгалик қилиш ва фойдаланиш) шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловини тўлаш жадвалидаги дастлабки тўлов амалга оширилганидан, шунингдек, сотиб олиш тўловларига ҳисобланган фоиз ва пеня (вужудга келган тақдирда) тўлангандан кейин ўтиши белгиланган. Шартноманинг 3.1 бандига кўра, “Акциялар пакетлари”ни сотиб олиш тўловлари 45 000 000 000 сўмни ташкил қилади. Харидор томонидан закалат пули сифатида тўланган 2 000 000 000 сўм миқдордаги пул маблағлари “Акциялар пакети”ни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилинади. Харидор қолган 43 000 000 000 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларини 36 ой ичида ушбу шартноманинг 3.2 ёки 3.4 бандиларида келтирилган шартлар асосида давлат активларини бошқариш агентлиги шахсий ҳисоб-рақамига ўтказзилиши белгиланган. Шартноманинг 4.3 бандида харидор-“Бўка буғдой кластер” МЧЖ зиммасига бир неча шартларни бажариш юклатилган бўлиб, хусусан камида беш йил давомида активнинг асосий фаолият турини сақлаш, мавжуд дон сақлаш тизимини камайтирмаслик, қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан келишилган ҳолда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаш шартларини бажариши белгиланган. Жавобгар уч томонлама давлат пакетини олди-сотди шартномасини тузиш орқали “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг 89,3 % фоиз акциясининг эгасига айланган. Бироқ, қолган акциядорларга акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эмитентга хабарнома жўнатиш орқали хабардор қилмаган. Ушбу ҳолатда “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” акциядорлик жамиятининг 38 311 дона акцияси эгаси У.Исаева “Бўка буғдой кластер” МЧЖ томонидан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги, хусусан, “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI” акциядорлик жамияти томонидан қонунчиликка зид равишда қолган акциядорларга акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эмитентга хабарнома жўнатиш орқали хабардор қилмаганлигидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Натижада Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 29 ноябрда жавобгар ва қўшимча жавобгарга кўрсатма берилиб, унда “Бўка буғдой кластер” масъулияти чекланган жамияти кўрсатмани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини эълон қилиши юзасидан кўрсатма берилган. Мазкур кўрсатма талаблари бажарилмаганлиги натижасида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 10.02.20225 йилда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, 24.02.2025 йилда жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди томонидан “Бўка буғдой кластер” масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1741-моддасига 7-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 10.02.2025 йилдаги 04/18-1-2-575-сонли хатида юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан “Қиммматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖга Бўка буғдой кластер” масъулияти чекланган жамияти портфелидаги “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ акцияларига кўрсатма ижроси таъминлангунга қадар таъқиқ ўрнатиш тўғрисида кўрсатма берилганлиги қайд қилинган. “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг акциялари 2025 йил 17 январдан “Тошкент” республика фонд биржаси котировкалар варағига киритилган ва 2025 йил 17 февралда “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖ акцияларининг нархи 11 520 сўм этиб ninf .uz сайтида маълум қилинган. “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖ 18.02.2025 йилда “Оқ олтин дон маҳсулотлари ” АЖ акциялари эгаларини акциядорларидан бир акция учун 11 520 сўм бозор қиймати бўйича “Бўка буғдой кластер” МЧЖ оддий акцияларни сотиб олишга тайёрлиги юзасидан хабар берган. Даъвогар “Бўка буғдой кластер” МЧЖ “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖнинг 89,3 фоиз давлат акцияларини электрон-онлайн аукцион орқали45 000 000 000 сўмга сотиб олганлиги, бунда бир дона акциянинг бозор қиймати 38 311 сўмга тўғри келиши (акциялар умумий қийматини акциялар сонига бўлиш орқали)ни, чунки, давлат акциялар пакети олди-сотдиси амалга оширилган пайтда (2024 йил июль ойида) “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖнинг акциялари Қимматли қоғозлар фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилмаганлиги, шу сабабли “Оқ олтин дон маҳсулотлари” АЖнинг қолган акцияларини жавобгар 11 520 сўмдан эмас, 38 311 сўмдан сотиб олиши лозим, деб ҳисоблаган ҳамда “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг Исаева Умида Абдусаламовнага тегишли бўлган 38 311 дона оддий акцияларни бозор қиймати бўйича ҳар бир дона акцияни 38 311 сўмдан 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини 89,31 фоиз улушга эгалик қилувчи йирик инвестор “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамиятига юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни 10-моддасига кўра, Хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари қуйидагилардан иборат: давлат кўчмас мулк объектлари; давлат улушлари (акциялари, улушлари); давлат муассасалари. Ушбу қонуннинг 16-моддаси олтинчи қисмига кўра, давлат мулкини хусусийлаштиришга тайёрлаш давлат мулкининг таркибини аниқлашни, уни инвентаризациядан ўтказишни, баҳолашни (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказишни), шу жумладан унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади. Мазкур қонуннинг 18-моддасига кўра: “Хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархи ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади. Давлат мулкини хусусийлаштириш мустақил баҳоловчи ташкилотнинг, шу жумладан халқаро нуфузга эга бўлган баҳоловчи ташкилотларнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботига асосан амалга оширилади. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботдан ушбу Қонунда белгиланган давлат мулкини хусусийлаштириш усуллари доирасида мўлжал сифатида фойдаланилади. Ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари: баҳоловчи ташкилотларни шартномага мувофиқ жалб этади; хусусийлаштириладиган давлат мулкининг бошланғич нархини оммавий савдоларда амалдаги бозор конъюнктурасини ва ушбу давлат мулкининг қийматига таъсир кўрсатувчи омиллар жамланмасини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан баҳолаш қийматидан фарқли бўлган, қолдиқ (баланс) қиймати ёки соф активлар миқдорига мутаносиб қийматини белгилашга ҳақли. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ваколатли давлат органи ёки унинг ҳудудий бошқармалари баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказади. Бунда давлат мулкини баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган шўъба корхоналари томонидан амалга оширилганда, шунингдек давлат мулки аукционга ва биржа савдоларига қўйилганда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизадан ўтказилмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.02.2021 йилдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 6167-сонли Фармони 2-банди тўртинчи, бешинчи хатбошиларига кўра, давлат активларини оммавий савдоларга қўйишда ва уларни сотиш жараёнларини ташкил этишда баҳолаш ташкилотининг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботида тавсия этилган ва унинг экспертиза хулосасида аниқланган нархни давлат активининг бошланғич нархи сифатида мажбурий белгилаш тўғрисидаги талаб амал қилмайди; Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига давлат активларининг бошланғич нархини эълон қилмаган ҳолда сотиш тўғрисида эълонлар бериш ҳамда 2 тадан кам бўлмаган таклифлар орасида энг яхшиси асосида сотиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколати берилади (баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда тавсия этилган ва экспертиза хулосасида аниқланган нархдан қатъи назар). Ўзбекистон Республикасининг ”Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, баҳолаш мақсадларига қараб баҳолаш объекти хусусида бозор қиймати ёки бозорникидан фарқланувчи қиймат қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3487, кучга кирган санаси 01.01.2024 йил) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш стандартида бозор қиймати харидорлар ва сотувчиларданташкил топган очиқ бозорда нархларни белгилашни ўз ичига олади, деб белгиланган, шунингдек, стандартларда бозор қиймати, бозор қийматидан фарқланувчи қиймат турлари, хусусан, адолатли қиймат, инвестиция қиймати, синергетик қиймат, тугатиш қиймат ва ҳокоза қийматлар тушунчаси таърифи келтириб ўтилган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Даъвогар “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг 1 дона акциясининг бозор қиймати 38 311 сўмни ташкил қилишини исботлаб беролмади. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, мавжуд иш ҳужжатларини ўрганиб, суд муҳокамаси иштирокчиларининг кўрсатмаларини тинглаб, суд ҳар қандай харид қиймати бозор қийматини билдирмайди деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг давлат акциялари пакети алоҳида тартибда хусусийлаштирилганлигини, унда инвестицион мажбуриятлар назарда тутилганлиги, 38 311 сўмлик нарх “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI” АЖнинг бир дона акциясининг бозор қиймати эканлиги даъвогар томонидан исботлаб берилмаганлигини инобатга олиб, суд “OQOLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг даъвогарга тегишли бўлган 38 311 дона оддий акцияларни бозор қиймати бўйича ҳар бир дона акцияни 38 311 сўмдан 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини 89,31 фоиз улушга эгалик қилувчи йирик инвестор “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамиятига юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи” тўғрисида”ги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдори 2 бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу иқтисодий ишда даъвогарнинг даъво талаби мажбурият юклаш эканлигидан келиб чиқиб, суд даъвогардан республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган видеконференцалоқа харажатини ҳамда почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқорида қайд этилган қонунчилик нормалари ҳамда ИПКнинг 176-179, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар-Исаева Умида Абдусаломовнанинг“OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятининг даъвогарга тегишли бўлган 38 311 дона оддий акцияларни бозор қиймати бўйича ҳар бир дона акцияни 38 311 сўмдан 1 467 809 343 сўмга сотиб олиш мажбуриятини 89,31 фоиз улушга эгалик қилувчи йирик инвестор “BO‘KA BUG‘DOY KLASTER”масъулияти чекланган жамиятига юклаш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Исаева Умида Абдусаломовнадан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Хал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация шикояти келтирилиши мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова