← Назад
Решение #2897437 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| амда ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| онуннинг | 2 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/3091-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили М.Умаров (2025 йил 4 январдаги 03/2-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили К.Омонлиқов (2025 йил 3 январдаги
1/13-05-1118-сонли ишончнома асосисида), Мирзаобод туманида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Эгамбердиев, Гулистон шаҳар
прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов иштирокида, даъвогар “Sird r tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасасининг жавобгарлар ЧЭКИ
“ mk rb nk” АТБ ва ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ Гулистон филиалига
нисбатан ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ томонидан тайинланган мажбурий
баҳоловчи томонидан давлат мулкларини паст баҳоланганлигини инобатга
олиб, 2023 йил 3 июндаги S 243328 SI-сонли гаров шартномасини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Sird r
tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат
муассасаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ
(жавобгар/банк) ва ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ Гулистон филиалига (филиал)
нисбатан жавобгар томонидан тайинланган мажбурий баҳоловчи томонидан
давлат мулкларини паст баҳоланганлигини инобатга олиб, 2023 йил 3 июндаги
S 243328 SI-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг ажримлари билан “Gulist n tum n
’ll rd n f d l nish
k r n si” давлат муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон
Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари
қўмитаси ва “
” масъулияти чекланган жамияти, Мирзаобод туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Н.Эгамбердиев (нотариус)
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган “Gulist n tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат
муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “
”
масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия,
“Gulist n tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасаси,
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва “
” масъулияти чекланган
жамияти иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
қўшимча ҳужжатлар тақдим этиб, жавобгар томонидан тайинланган мажбурий
баҳоловчи томонидан давлат мулкларини паст баҳоланганлиги, электрононлайн аукцион савдоларида паст нархда сотилиб кетганлиги, аслида ушбу
мулкларнинг баҳоси юқори эканлиги, кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган
техника воситасидан фойданилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, эътирозномадаги важларни
такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 10 октябрдаги келишув
далолатномасига кўра асосан гаров мулклари қиймати тарафлар томонидан
келишилганлиги, гаров шартномасида гаровга қўйилаётган мулкларнинг
келишилган баҳоси кўрсатиб ўтилганлиги, шу кунга қадар тарафлар ўртасида
низо келиб чиқмаганлиги, даъво аризада битимнинг ҳақиқий эмас деб топиш
асослари исботланмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани рад
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган нотариус даъво аризага эътироз
билдириб, битим тарафларининг ваколатлари текширилганлиги, тарафлар
ўртасидаги гаров шартномаси қонун талабларига риоя қилинган ҳолда
расмийлаштирилганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини қўллабқувватлаб, давлат мулкларини паст баҳоланганлиги ва паст нархда сотилиб
кетганлиги боис даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси вакили
фикрнома тақдим этиб, қўмита томонидан 2022 йил 1 ноябрда Сирдарё
вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига кредит таъминоти сифатида
даъвогар ва “Gulist n tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат
муассасасига тегишли бўлган техника воситаларини вақтинчалик гаровга
қўйилишига ва бетон ётқизгич ускунасини олиб келингандан сўнг унинг ўзини
гаровга қўйган ҳолда, гаров таъминотини қайтадан кўриб чиқиш ҳисобига
вақтинчалик гаровга қўйиладиган юқоридаги асосий воситаларни гаровдан
чиқарилиб,
гаров
таъминотини
қайтадан
расмийлаштирилишига
комиссиянинг эътирози йўқлиги ҳақида хат юборилганлиги, ушбу хатда
давлат мулкларининг баҳоси ҳақида кўрсатма берилмаганлиги ҳақида важлар
келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
вакили фикрнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган гаров
шартномаси Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш
тўғрисида”ги
Қонун
талабига
риоя
қилинмаган
ҳолда
расмийлаштирилганлиги, ушбу қонунда давлат мулки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ юридик шахсларга
гаровга берилиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, бироқ Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд эмаслиги ҳақида
важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган “Gulist n tum n
’ll rd n
f d l nish k r n si” давлат муассасаси вакили даъвогар ва жавобгар
ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг
розилиги билан кредит таъминоти сифатида даъвогар ва “Gulist n tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасасига тегишли техника
воситалари гаровга қўйилганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган “
” масъулияти чекланган
жамияти вакили даъво аризага эътироз билдириб, 2024 йил 23 декабрда
ўтказилган электрон-онлайн аукцион савдоси орқали асфальт бетон ишлаб
чиқариш ускунаси тўпламини сотиб олганлиги ҳақида важлар келтириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра филиалга нисбатан
иш юритишни тугатишни, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Даъво аризасида ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ Гулистон филиалижавобгар
сифатида кўрсатилган.
ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб
чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли
таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс
тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган
фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда
тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг
учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида
бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва
ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида ЧЭКИ
“ mk rb nk” АТБ Гулистон филиаликўрсатилганлиги, филиал юридик шахс
мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга
тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ
Гулистон филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим
топади.
Аниқланишича, филиал ва даъвогар ўртасида 2022 йил 4 ноябрда
223-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) ва 2023 йил 31 майда
кредит шартномасига қўшимча келишув тузилган. Унга кўра, филиал
даъвогарга 28 фоиз тўлаш шарти билан 36 ой муддатга бетон ётқизгич
ускунаси сотиб олиш учун 5 000 000 000 сўм пул маблағларини ажратган.
Ушбу кредит шартномаси таъминоти сифатида филиал, даъвогар ва
“Gulist n tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасаси ўртасида
2023 йил 3 июнда S 243328 SI-сонли сонли гаров шартномаси (гаров
шартномаси) расмийлаштирилиб, ушбу шартномага асосан даъвогарга
тегишли бўлган:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N
бўлган
N GS 33 400 6 4
K052 U16 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт
воситаси;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N
бўлган
K
Z 36520 10 43 6 4 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси;
- 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G
бўлган ISUZU FVR 33GLD русумли махсус автокран транспорт воситаси;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326 бўлган
WZ30-25 русумли экскаватор-юклагач махсус техникаси;
- 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n
hin r Gr u Im
&
Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами
UG 1630VKDF00026 бўлган
160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон
заводи” ускуналар тўплами;
шунингдек “Gulist n tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат
муассасасига тегишли:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 205 R
бўлган
N GS 33 400 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 194 бўлган
GR-180 русумли грейдер махсус техникаси гаровга қўйилган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит ва
фоизлар тарафлар ўртасида тасдиқланган график асосида қайтарилмаганлиги
боис, даъвогар ҳисобидан банк фойдасига 3 849 245 964,94 сўм муддатли
асосий кредит қарзи, 247 850 939,99 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи,
269 485 507,39 сўм кредит фоизидан қарзи, 4 800 000 сўм пеня ва 34 000 сўм
почта харажати ундириш белгиланган.
Ундирув гаров шартномасига мувофиқ юқоридаги гаров мулкларига
қаратилган.
Кредит шартномаси бўйича даъвогар томонидан банк олдидаги
қарздорлик тўлиқ сўндирилмаганлиги боис, ҳудудий мажбурий ижро бюроси
томонидан ундирув қаратилган, гаровга қўйилган техника воситалари
мажбурий равишда реализация қилиш мақсадида электрон онлайн-аукцион
шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотувларга қўйилган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан тайинланган мажбурий
баҳоловчи томонидан давлат мулкларининг паст баҳоланганлиги важи билан
тарафлар ўртасидаги гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 178-моддаси
биринчи қисмига кўра, давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига
бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган
доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда
мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. (Эски таҳрир.
ФК 178-моддасининг матнига Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил
7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунибилан ўзгартиш киритилган бўлиб, янги
таҳрирининг кучга кириш санаси 2025 йил 8 май деб белгиланган)
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль
йўллари қўмитаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, гаровга
қўйилган мулклар давлат мулки ҳисобланиб, даъвогарга оператив бошқариш
ҳуқуқи билан беғараз фойдаланишга берилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги
Қонуннинг (Қонун) 3-моддасига кўра, давлат мулки — республика мулкидан
ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкидан (муниципал мулк) иборат
бўлган оммавий мулк ҳисобланади.
Қонуннинг 26-моддаси биринич, иккинчи ва тўртинчи қисмига кўра,
давлат мулкига эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш давлат мулкини
бошқариш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
оширилади. Давлат мулки ижарага, ишончли бошқарувга, текин
фойдаланишга, сақлашга ва гаровга, шунингдек давлат-хусусий шериклик
шартлари асосида берилиши мумкин. Давлат мулки ўзига бириктирилган
шахслар давлат мулкидан оқилона ва самарали эгалик қилиш ва (ёки) ундан
фойдаланилишини таъминлайди ҳамда ўзига ишониб топширилган мулкка
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, унга эҳтиёткорлик билан
муносабатда бўлиш, унинг яхлитлигини ва бут сақланишини таъминлаш учун
масъулдир.
Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмга кўра, давлат мулки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ юридик шахсларга
гаровга берилиши мумкин. Масъулияти чекланган жамиятнинг устав
фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини гаровга бераётганда, агар
жамият уставида жамиятнинг ёки унинг иштирокчиларининг розилигини
олиш зарурлиги назарда тутилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарори қабул қилингунига қадар мазкур розиликни олиш
талаб этилади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2022 йил 1 ноябрдаги
02/3646-5544-сонли хати билан Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош
бошқармасига банк кредити ҳисобига бир дона бетон ётқизгич ускунаси
(бетонукладчик) харид қилишга ва кредит таъминоти сифатида даъвогар ва
“Gulist n tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасасига тегишли
бўлган техника воситаларини вақтинчалик гаровга қўйилишига ва бетон
ётқизгич ускунасини олиб келингандан сўнг унинг ўзини гаровга қўйган
ҳолда, гаров таъминотини қайтадан кўриб чиқиш ҳисобига вақтинчалик
гаровга қўйиладиган юқоридаги асосий воситаларни гаровдан чиқарилиб,
гаров таъминотини қайтадан расмийлаштирилишига комиссиянинг эътирози
йўқлигини билдирган.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида ишда иштирок этувчи шахслар
томонидан давлат мулкларини гаровга қўйилиши ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинганлигини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Гарчи, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош
бошқармасига давлат мулкларини гаровга қўйишга эътироз билдирмаган
бўлса-да, ушбу хатни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори асосида берилган деб ҳисоблаб бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Шунингдек, иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарга тегишли
гаровга қўйилган мулклар “Sm rt nsult” масъулияти чекланганган жамияти
томонидан баҳоланган бўлиб, баҳолаш хулосаларига кўра:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N
бўлган
N GS 33 400 6 4
K052 U16 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт
воситаси 799 840 000 сўмга;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N
бўлган
K
Z 36520 10 43 6 4 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси
522 460 000 сўмга
- 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G
бўлган ISUZU FVR 33GLD русумли махсус автокран транспорт воситаси
818 240 000 сўмга;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326 бўлган
WZ30-25 русумли экскаватор-юклагач махсус техникаси 316 500 000 сўмга;
- 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n
hin r Gr u Im
&
Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами
UG 1630VKDF00026 бўлган
160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон
заводи” ускуналар тўплами 4 665 800 000 сўмга баҳоланганлиги аниқланди.
Бироқ, даъвогар ва банк ўртасида расмийштирилган 2022 йил
10 октябрдаги гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қийматини келишув
далолатномасига кўра, банк баҳолаш комиссияси томонидан мижоз ва мулк
эгаси розилиги асосида даъвогарга тегишли бўлган:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N
бўлган
N GS 33 400 6 4
K052 U16 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт
воситаси 540 000 000 сўмга;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N
бўлган
K
Z 36520 10 43 6 4 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси
300 000 000 сўмга
- 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G
бўлган ISUZU FVR 33GLD русумли махсус автокран транспорт воситаси
350 000 000 сўмга;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326 бўлган
WZ30-25 русумли экскаватор-юклагач махсус техникаси 250 000 000 сўмга;
- 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n
hin r Gr u Im
&
Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами
UG 1630VKDF00026 бўлган
160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон
заводи” ускуналар тўплами 1 800 000 000 сўмга баҳолашга келишилган бўлиб,
далолатномада ушбу мулкларнинг ҳақиқий қийматидан паст нархлар
кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, ушбу далолатномага мувофиқ давлат мулкларининг
баҳоланиши мулк эгаси розилиги асосида амалга оширилган деб ҳисоблаб
бўлмайди.
Чунки, қўмитанинг хатида даъвогар томонидан бетон ётқизгич ускунаси
сотиб олиш учун кредит маблағини олиш қонунчиликда ўрнатилган тартибда
амалга оширилиши ҳақида кўрсатма берилган бўлиб, унда давлат мулкларини
баҳоланишига, хусусан мулкларнинг ҳақиқий қийматидан паст нархлар
белгиланишига оид кўрсатмалар, шунингдек бу ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси
биринчи қисмига кўра, гаров билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва
бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
ИПКнинг 74-моддасига суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасидаги гаров шартномаси гаров
объектлари давлат мулки бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси
“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган талабга риоя
қилинмаган ҳолда расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг (Пленум
қарори) 12-банди биринчи хатбошисида битим, ФК 116-моддасига кўра ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб: қонунчилик талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмунда; ҳуқуқ-тартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, иккинчи
хатбошисида агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонунчилик
талабларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ
келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 4-банди бешинчи хатбошисида битимнинг
бир қисми у ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ёхуд низоли бўлганлиги сабабли
ҳақиқий бўлмаслиги мумкинлиги, 6-банди биринчи хатбошисида ФК 113моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган
асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб
топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий
эмас деб ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини асосли деб
ҳисоблаб, бироқ даъво “Sird r tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат
муассасаси томонидан берилганлигини ҳисобга олиб, даъво аризани қисман
қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил
3 июндаги S 243328 SI-сонли гаров шартномасининг “Sird r
tum n
’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасасига тегишли мулкларнинг
гаровга қўйишга оид қисмини ҳақиқий эмас деб топишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан базавий ҳисоблаш миқдори — ойига
375 000 сўм этиб белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъво номулкий
хусусиятга эгалиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб,
иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга
юклашни, БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 750 000 сўм миқдорида давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ва олдиндан тўлаб чиқилган
37 500 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 73, 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвонинг ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ Гулистон филиалига нисбатан
қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ Гулистон филиали, “Sird r tum n ’ll rd n
f d l nish k r n si” давлат муассасаси ва “Gulist n tum n
’ll rd n
f d l nish k r n si” давлат муассасаси ўртасида расмийлаштирилган 2023
йил 3 июндаги S 243328 SI-сонли сонли гаров шартномасининг “Sird r
tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасасига тегишли бўлган:
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 243 N
бўлган
N GS 33 400 6 4
K052 U16 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт
воситаси;
- 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 20 458 N
бўлган
K
Z 36520 10 43 6 4 русумли юк ўзи ағдарувчи транспорт воситаси;
- 2014 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 612 G
бўлган ISUZU FVR 33GLD русумли махсус автокран транспорт воситаси;
- 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 20 D 326 бўлган
WZ30-25 русумли экскаватор-юклагач махсус техникаси;
- 2019 йил Хитой давлатида “ uzh u n tru ti n
hin r Gr u Im
&
Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, завод рақами
UG 1630VKDF00026 бўлган
160, (160tn/s t) русумли “Асфальт бетон
заводи” ускуналар тўпламини гаровга қўйишга оид қисми ҳақиқий эмас деб
топилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
ЧЭКИ “ mk rb nk” АТБ ҳисобидан:
- республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи:
- “Sird r tum n ’ll rd n f d l nish k r n si” давлат муассасаси
фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков