Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2990 Дата решения 28.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BL K G LD GR E P RT Ответчик / Подсудимый
Source ID f50ad5f3-2a25-406e-9262-2463edc7a1f7 Claim ID PDF Hash d1987e3bd708734c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
аролик кодексини 357-моддаси аролик кодексини 357 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексини 446-моддаси аролик кодексини 446 code_article
аролик кодекси 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2990-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 28 апрель Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, Қ.Хусанов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BL K G LD GR E P RT” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар – “НУРОНИЙ БЕГМАТ ХОЖИ” фермер хўжалигига нисбатан 16.000.000 сўм асосий қарз ва 2.304.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Комилов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги мантанларда “палата” деб юритилади)нинг “BL K G LD GR E P RT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “НУРОНИЙ БЕГМАТ ХОЖИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 16.000.000 сўм асосий қарз ва 2.304.000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Палата вакили судга ёзма ариза тақдим этиб, унда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган талабларини қувватлаб, даъво аризани тўиқ қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 мартда 141-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Бажарувчи” ўсимликларни ўстирувчи биостимулятор маҳсулотни етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 16.000.000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 16.000.000 сўмлик ўсимликларни ўстирувчи биостимулятор ҳисоб-варақ фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 16.000.000 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 16.000.000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг 16.000.000 сўм асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Шунга кўра, даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан, тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жавобгардан 2.304.000 сўм пеня ундириб бериш сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг пеня ундириш қисмини қисман 1.000.000 сўмга қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16.000.000 сўм асосий қарзни, 1.000.000 сўм пеняни, 375.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажатлар ундиришни, даъво талаби қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236, 333, 326, 357, 437, 446, 449-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОРҚИЛАДИ “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жаввобгар “НУРОНИЙ БЕГМАТ ХОЖИ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар - “BL K G LD GR E P RT” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 16.000.000 сўм асосий қарз, 1.000.000 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “НУРОНИЙ БЕГМАТ ХОЖИ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Я. Олламов