← Назад
Решение #2897442 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2031 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 42 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 324 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2663-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 28 апрель
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов, Қимматли
қоғозлар Марказий депозитларисиз акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“BAXT PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан 1 469 015,71 сўм асосий
қарз, 734 507,85 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган
ҳужжатларни Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Қимматли қоғозлар Марказий депозитларисиз акциядорлик жамияти
(кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “BAXT
PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 1 469 015,71 сўм асосий қарз, 734 507,85 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 2031- моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан
20.03.2025 йилдаги маълумотномани тақдим қилиб, даъвогардан ҳақиқат ҳам 1
469 015,71 сўм асосий қарзи мавжудлигини билдирган.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
– ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши,236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Акциядорлик
жамиятлари
ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни
42-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Жамият акциядорларининг реестрини
шакллантириш қимматли қоғозлар эгаларининг депо ҳисобварақлари ҳолатига
кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи Қимматли
қоғозларнинг марказий депозитарийсиз (бундан буён матнда Марказий
депозитлари деб юритилади) томонидан амалга оширилади, ушбу модданинг
саккизинчи қисмига кўра, Марказий депозитлари жамиятлар акциядорларининг
реестрлари шакллантирилишини таъминлаши ва шакллантирилган реестрларни
сақлаши шарт, жамият эса давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан бир
ойдан кечиктирмай Марказий депозитлари билан жамият акциядорларининг
реестрини шакллантириш учун шартнома тузиши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар-депозитлари ҳамда жавобгардепонент ўртасида 07.01.2023 йилда депозитлар хизматлар кўрсатиш тўғрисида
1463-2/Э-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 4.1 бандида жавобгар – дивиденд даъвогардепозитларига
ҳаракатлар бажарилган пайтда бажарилган тасдиқланган тарифлар бўйича ҳисобфактураларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан “Электрон ҳужжат шаклидаги қимматли
қоғозлар эгалари реестрини йиғиш ва шакллантириш”, “Қимматли қоғозлар
эгаларининг реестрини йиғиш ва шакллантириш ва қоғоз кўринишида
расмийлаштириш хизматлари учун жами 1 469 015,71 ҳисоб фактура тақдим
қилинган.
Шундан жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган, 1 469 015,71 сўм
қарздорлик қопланмаган.
Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисобварақфактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисидаги НИЗОМнинг 63-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки
сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Жавобгар томонидан даъвогар олдида 1 469 015,71 сўм асосий қарздорлиги
юзасидан маълумотнома тақдим қилинган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, хизматлар кўрсатилганлиги,
ишлар бажарилганлиги, шартнома, ҳисоб-варақ фактуралар, маълумотнома
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд асосий қарздорликни ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 1 469 015,71 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 734 507,85 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.1 бандида жавобгарлик
чоралари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда “Хўжалик
юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига
қўра қўлланилиши белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисидаги қонуни 32 моддасига кўра жавобгардан хар бир кечиктирилган кун
учун 0,4 % миқдорида жами 734 507,850 сўм пеня ундиришни сўраган ҳамда
пенянинг ҳисоб-китобини тақдим қилган.
ФКнинг 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши
шарт.
Суд юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб ҳамда иш ҳужжатларини
ўрганиб, даъвогарнинг жавобгардан 734 507,850 сўм пеня ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди ҳамда уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, олдиндан
тўланган 375 000 сўм давлат божи ҳамда 37 500 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар зиммасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддалари,
ФКнинг 234, 236, 263, 260, 263-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BAXT PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятидан :
- Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсиз акциядорлик жамияти
фойдасига 1 469 015,71 сўм асосий қарз, 734 507,850 сўм пеня, 375 000 сўм давлат
божи, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали белгиланган тартибда шикоят
беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов