← Назад
Решение #2897443 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4833-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 28 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамованинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Б.Махкамов (2024 йил 22 апрелдаги 11/43-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Халқ банки” АТБ манфаатида жавобгар
“D S N K ISL
K UILDING” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан кредит бўйича 660 000 004 сўм муддати келмаган асосий қарз,
муддати ўтган 91 447 996 сўм миқдорида асосий қарз, 37 881 090,2 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 234 351,76 сўм пеня ва олдиндан тўланган
почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “D S N K
ISL
K UILDING” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Сирдарё
вилояти, Гулистон шаҳри, Тараққиёт МФЙ, А.Яссавий кўчаси, 16-уй,
68-хонадонда жойлашган кадастр рақами 12:10:02:04:02:0722:0001:068 бўлган
нотурар биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (Палата) “Халқ банки” АТБ (даъвогар) манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “D S N K ISL
K UILDING” масъулияти чекланган
жамияти (жавобгар) ҳисобидан кредит бўйича 660 000 004 сўм муддати
келмаган асосий қарз, муддати ўтган 91 447 996 сўм миқдорида асосий
қарз, 37 881 090,2 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 234 351,76 сўм пеня
ва олдиндан тўланган почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулки
бўлган жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Тараққиёт
МФЙ, А.Яссавий кўчаси, 16-уй, 68-хонадонда жойлашган кадастр рақами
12:10:02:04:02:0722:0001:068 бўлган нотурар биносига қаратишни, ишни
Палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза
тақдим этиб, даъво аризаси ва аризада кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб,
2025 йилнинг 28 апрель ҳолатига қарз учун тўлов бўлмаганлигини маълум
қилиб, аризани қабул қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Ўтган суд суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили кредит
шартномаси бўйича қарздорликни тан олиб, қарздорликни тўлаб бериш
чоралари кўрилаётганлиги маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, Палатанинг даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш
ҳақида аризасини қабул қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
25 мартда 95-сонли кредит шартномаси имзоланиб, унга кўра даъвогар
(кредитор) жавобгар (қарз олувчи)га Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри,
Тараққиёт МФЙ, А.Яссавий кўчасида жойлашган “Сифатли Уй Қурилиш”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бино иншоатни сотиб олиш учун
учун 880 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит
маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган
муддатларда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 744-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.2, 2.3, 2.5-бандларига мувофиқ, кредит 60 ой муддатга,
12 ой имтиёзли давр билан, кредит учун фоиз ставкаси йиллик 19 фоиз устама
тўлаш шарти билан ажратилган.
Кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган 1-илова ва
шартноманинг 2.6-бандига мувофиқ олинган кредит маблағлари ва унга
ҳисобланган фоизларни белгиланган ҳар ойнинг 5 санасидан кечиктирмай
тўлаш мажбуриятини бажармасдан, шартнома шартларини мунтазам равишда
бузиб келган.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар ҳар куни Банк томонидан ҳисоблаб борилиши, 5.3-бандига кўра
асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит),
қарз олувчи Банкга бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган
фоиз ставкасининг 1,3 баравар оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаши
белгиланган.
Даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча
бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар
жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган.
Жавобгар шартнома 1-иловасига мувофиқ график асосида қисман
тўловларни амалга оширганлиги сабабли, 2025 йил 17 март ҳолатига
660 000 004 сўм муддати келмаган асосий қарз, муддати ўтган 91 447 996 сўм
миқдорида асосий қарз, 37 881 090,2 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи,
234 351,76 сўм пеня вужудга келган.
Шартноманинг 4.3.3-бандига кўра, қарздор 30 кундан орқти муддат
давомида кредит бўйича асосий қарзи ва фоизларни тўламаган тақдирда, банк
кредитни муддатидан олдин ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириши белгиланган.
Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар Палатанинг даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш тўғрисида аризалар тақдим қилиб, аризага кўра,
2025 йил 25 апрель ҳолатига жавобгарнинг даъвогардан 641 666 671 сўм
муддати келмаган асосий қарз, муддати ўтган 109 781 329 сўм миқдорида
асосий қарз, 43 572 011,63 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи,
420 239,23 сўм пеня қарзини ташкил этишини маълум қилиб, ушбу аризани
иш юритишга қабул қилишни, жавобгар ҳисобидан 641 666 671 сўм муддати
келмаган асосий қарз, муддати ўтган 109 781 329 сўм миқдорида асосий қарз,
43 572 011,63 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи, 420 239,23 сўм пеня
ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
ИПКнинг 157-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки
камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул
қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Шунга биноан, суд даъвогарнинг даъво талаблари миқдорини
кўпайтириш ҳуқуқига эгалиги, дастлабки даъво аризасида 2025 йил 17 март
ҳолати учун ҳисобланган қарзни ундиришни сўраган бўлса, даъво талабини
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризада 2025 йил 25 август ҳолатига
қарздорликни ундиришни сўраганлигини инобатга олиб, аризани иш
юритишга қабул қилишни лозим топади.
Жавобгарнинг банк олдидаги 641 666 671 сўм муддати келмаган асосий
қарз, муддати ўтган 109 781 329 сўм миқдорида асосий қарз, 43 572 011,63 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ҳолати фактлари иш ҳужжатларида
мавжуд шартнома, тўлов топшириқномалари, мемориал ордер, огоҳлантириш
хати, тўлов жадвали, маълумотнома, банк айланмаси, тарафлар вакилларининг
берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз
тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит
маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда қайтариш
мажбуриятини бажармаганлиги инобатга олиб, даъво талабларинининг асосий
қарз ва фоиз ундириш қисмини қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар
фойдасига кредит бўйича 641 666 671 сўм муддати келмаган асосий қарз,
муддати ўтган 109 781 329 сўм миқдорида асосий қарз, 43 572 011,63 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 420 239,23 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Шартноманинг 5.4-бандида фоизларни белгиланган муддатда
тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
Қарз олувчи Банкга кечиктирилган тўловларнинг ҳар бир куни учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда
пеня суммаси кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 420 239,23 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам
шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни гаров объектларига қаратишни
сўраган.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 29 мартда
Боёвут туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Л.Болтаев
томонидан тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра, 2023 йил
25 мартда тузилган 95-сонли кредит шартномаси талабларини ўз вақтида
таъминлаш мақсадида жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри,
Тараққиёт МФЙ, А.Яссавий кўчаси, 16-уй, 68-хонадонда жойлашган кадастр
рақами 12:10:02:04:02:0722:0001:068 бўлган нотурар биноси гаровга қўйилган.
Ипотека шартномасининг 7-бандига кўра, даъвогар кредит шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
тақдирда, мажбуриятнинг ижросини гаров мулкларига қаратишга ҳақли.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг иккинчи қисмида ипотека
тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун
етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти,
миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва
гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги,
шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган
бўлиши керак деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров мулкига
қаратиш талабини тўлиқ қаноатлантириб, ипотека шартномасига мувофиқ
равишда белгилашни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини жавобгарга юклашни, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига жами даъво баҳоси 795 440 250,86 сўм қисмининг 2 фоизи, яъни
15 908 805,02 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Халқ банки” АТБ манфаатида даъво
талабларининг миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
“D S N K ISL
K
UILDING” масъулияти чекланган
жамиятидан “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки фойдасига кредит
бўйича 641 666 671 сўм муддати келмаган асосий қарз, муддати ўтган
109 781 329 сўм миқдорида асосий қарз, 43 572 011,63 сўм кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи, 420 239,23 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув гаров мулки бўлган “D S N K ISL
K UILDING”
масъулияти чекланган жамияти тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри,
Тараққиёт МФЙ, А.Яссавий кўчаси, 16-уй, 68-хонадонда жойлашган кадастр
рақами 12:10:02:04:02:0722:0001:068 бўлган нотурар биносига қаратилсин.
“D S N K ISL
K UILDING” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 15 908 805,02 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков