Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1504 Дата решения 25.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9b7d7260-c971-432a-b8ab-eaf4e07929ac Claim ID PDF Hash 89c9821a82277816... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1504-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 25 апрель Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг жавобгар Боёвут туман мудофаа ишлар бўлимидан 17 992 800 сўм ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Ховос туман прокурориниг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ж.Эргашев (03.03.25 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Боёвут туман мудофаа ишлар бўлими (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 17 992 800 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилги ҳамда Боёвут туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари жавобгарнинг фаолиятида ичимлик сув тармоқлари хатловдан ўтказилиб, ҳисоблагич ўрнатмасдан шунингдек ПҚ 257-сонли қарорига асосан масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатмаганлиги аниқланиб, холат бўйича 17 992 800 сўм қайта ҳисоб қилинганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноалантиришни сўради. Ўзини жавобгар вакили деб таништирган О.Рустамов ўз вакиллигини тасдиқловчи ишончнома мавжуд эмаслиги ва судга тақдим эта олмаслиги, марказий тармоқдан жавобгар ҳудудига кирган йўналишда 3 та сув истеъмоли учун кран ўрнатилгани, охиргиси 3 кранга масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатилгани, лекин 1 ва 2 кранлардаги сув ҳисоблагичдан олдин ўрнатилгани ва сув истеъмол қилингани учун қайта ҳисоб қилингани ва улар узиш йўли билан йўқ қилинганлигини билдирди. Ўзини ғазначилик вакили деб таништирган Н.Исмоилов ўз вакиллигини тасдиқловчи ишончнома мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини билдириб, судга маълумотнома тақдим этди. Суд мажлисида прокурор даъво ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво ариза важлари ва иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида ичимлик сув етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. 2025 йил 21 февралда жавобгарнинг фаолиятида ичимлик сув истеъмоли бўйича навбатдаги мониторинг ўтказилиб, мониторингда сув ҳисоблагич ўрнатилмаганлиги аниқланган. Натижада жавобгарнинг ичимлк сув истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194сонли қарорининг 87 “б”-бандига асосан жами 17 992 800 сўм тўлов ҳисобланиб, ушбу тўловни тўлаб беришни сўраб талабнома юборилган. Жавобгар томонидан қўшимча ҳисобланган тўлов тўлаб берилмаган ёки асослантирилган эътироз билдирилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 17 992 800 сўм ундиришни сўраган. Суд, даъво ариза важлари иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги №194-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (2-илова) 861-бандида юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатиш талаб этилиши, ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2022 йилдаги ПҚ-257сонли қарорининг 4-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади деб белгиланган. 2025 йил февралда ўтказилган мониторинг натижасида расмийлаштирилган давлолатномада аниқланган қоидабузарликлар билан бирга ПҚ 257-сонли қарори талабига риоя қилинган ҳолда масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатиш талаб этилиши баён қилинган, даъвогар томонидан судга даъво киритилган кун инобатга олинганда 30 календар кун ичида белгиланган қоидага риоя қилинмаганлиги ўз асдиғини топади. Юқоридаги қоиданинг 87-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган I, II ва III гуруҳ истеъмолчиларга сарфланган ичимлик сув миқдори суткасига хисоблаш тартиби белгиланган. Жавобгарнинг ичимлик сув истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, кунлик сув бериш 6 соат давомида берилиши инобатга олинган ҳолда қоиданинг 87 “б”-бандига асосан жами 17 992 800 сўм тўлов ҳисобланган. Мазкур ҳолатда суд, даъво талаби ҳужжатлар асосида ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан масофадан маълумот олувчи ҳисоблагич ўрнатмаганлиги натижасида ҳисобланган 17 992 800 сўмни ундиришни лозим топади. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-модасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 375 000 сўм давлат божи тўлови ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг жавобгар Боёвут туман мудофаа ишлар бўлимидан 17 992 800 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Боёвут туман мудофаа ишлар бўлимидан, даъвогар «Сирдарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти фойдасига 17 992 800 сўм маблағ, 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев