Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1508 Дата решения 25.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Bi sigm Ответчик / Подсудимый Замон текс кластер
Source ID 57cb3226-a37b-4295-8047-7cded718df0d Claim ID PDF Hash 34141b2279fa1730... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1508-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 25 апрель Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Bi sigm » МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар «Замон текс кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 11 000 000 сўм асосий қарз, 4 462 000 сўм пеня ва 3 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни жавобгар вакили Р.Қаршиев (25.04.2025 йилдаги №87-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: «Bi sigm » МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Замон текс кластер» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 11 000 000 сўм асосий қарз, 4 462 000 сўм пеня ва 3 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Даъвогар адвокати судга ариза билан муожаат қилиб ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 171-моддасига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлиги, даъвода кўрсатилган маҳсулотни харид қилиб, тўловлар тўлиқ тўланмаганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 27 апрелда №10-сонли ва 2023 йил 13 июнда №К-24-сонли маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномалар имзоланиб, даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларида мавжуд электрон ҳисоб-фактураларга асосан хар икки шартнома бўйича жавобгар 23 000 000 ва 46 000 000 сўмлик жами 69 000 000 сўмлик маҳсулотни қабул қилиб олганлиги ўз тасдиғини топган. Лекин даъво аризада мавжуд электрон ҳисоб-фактураларга асосан 23 000 000 ва 38 000 000 сўмлик жами 61 000 000 сўмлик маҳсулот берилиб, 50 000 000 сўм тўланиб, 11 000 000 сўм тўланмасдан қолгани важ қилиниб, ўзаро таққослаш далолатномада 11 000 000 сўм қарздорлик ўзаро тан олинган, даъвогарнинг ундириш чоралари натижа бермаганлиги баён қилинган. Шу сабабли суд, даъвонинг 11 000 000 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвода жавобгардан олинган маҳсулот ҳақи ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли ундан 4 462 000 сўм пеня ундириш сўралган. Даъвонинг неустойка ундириш қисмига шартномаларнинг 8,2-банди асос қилинган, унга кўра етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига пеня тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Шартномада маҳсулот ҳақини тўлаш шунингдек етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун пеня тўлаш назарда тутилган. Лекин суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини асосли аммо пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 2 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Шунигдек суд, жавобгардан 3 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган, ушбу талабга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида адвокат хизматидан фойдаланиш мақсадида қилинган харажат назарда тутилган, чунки даъвогар ва «F mid -trust» адвокатлик фирмаси ўртасида 25.07.2024 йилда шартнома имзоланиб, шартномага асосан даъвогар адвокатлик фирмасига 3 000 000 сўм тўловни тўлаган. ФК 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Суд, даъвонинг ушбу важларини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу қисмини хам қаноатлантириб, жавобгардан 3 000 000 сўм зарарни ундиришни лозим топди. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қисман қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 11 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 3 000 000 сўм зарар, 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Bi sigm » МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг жавобгар «Замон текс кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 11 000 000 сўм асосий қарз, 4 462 000 сўм пеня ва 3 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «Замон текс кластер» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Bi sigm » МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фойдасига 11 000 000 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 3 000 000 сўм зарар, 375 000 ссўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев