← Назад
Решение #2897452 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4855 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 24 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – бош юрисконсульт Р.С (2024 йил
24 сентябрдаги 11/74-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар
АТ “Q DIR” манфаатида жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан 5 517 000 сўм
кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар АТ “Q DIR” (кейинги
ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар “Q DIR” МЧЖ
(кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобидан 5 517 000 сўм
кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини судга тақдим этмади.
Палата даъво аризасида суд мажлисини ўзининг иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво
аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
19 сентябрда тузилган 1413-сон гаровсиз кредит шартномаси (кейинги
ўринларда – кредит шартномаси) дан келиб чиққан.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан банк қарздорга шартномада
келишилган миқдорда ва шартларда пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор
эса ўз навбатида эса олган маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
Кредит шартномасининг 2-бўлимига кўра, банк томонидан қарздорга 84
ой муддатга, йиллик 17,5 фоиз ставкада, ПВХ ва Алюмин акфа эшик ромлари
ишлаб чиқариш учун асбоб ускунларга 100 000 000 сўм кредит маблағи
ажратилган.
Асосий кредит ва кредитга ҳисобланган фоизлар тўлови шартноманинг
ажралмас қисми ҳисобланган 1-сонли иловага мувофиқ амалга оширилади.
Кредит шартномаси 4.2.1-бандига асосан қарздор кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида ва
тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан банк қарздорга кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли 2025 йилнинг 19 март ҳолатига 5 517 000 сўм
кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини
қоплаш
тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и
келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 5 517 000 сўм кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаби асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, палатанинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам
эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар АТ “Q DIR” манфаатида киритган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан даъвогар АТ “Q DIR” фойдасига
5 517 000 сўм кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 375 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов