← Назад
Решение #2897453 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4820-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 24 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
даъвогар
Q DIR
давлат
муассасасининг жавобгар “Q DIR”хусусий корхонаси ҳисобидан 498 535 сўм
асосий қарз ва249 266,53 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.С (2025 йил 01 мартдаги
198/01-04-сон ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Q DIR давлат муассасаси(кейинги ўринларда – даъвогар ёки
ижарага берувчи) судга мурожаат қилиб, жавобгар “Q DIR”хусусий
корхонаси(кейинги ўринларда – жавобгар ёки ижарага олувчи)
ҳисобидан498 535 сўм асосий қарз ва249 266,53 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 мартдаги ажрими билан Боёвут тумани 13-сонли
умумий ўрта мактаби (кейинги ўринларда – балансда сақловчи) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Жавобгар ва учинчи шахс иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда –ИПК) 128 ва 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгартомонидан ижара шартномасига асосан электрон савдолар
орқали харид қилинган ер участкаси бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
2025 йил 22 апрелдаги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
корхона раҳбари С.Абдуназаров даъвогарнинг даъво талабини тан олишини,
бироқ, ушбу ижарага олинган ер участкасидан фойдаланмаганлиги,
шартномани бекор қилишни эътиборсиз қолдирганлиги натижасида ушбу
қарздорлик юзага келганлигини билдирган.
2025 йил 22 апрелдаги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс -
балансда сақловчи 13-сон мактаб директори Х.Шайимова мактабни моддий
жиҳатдан таъминлаш учун ер участкасини ижараг берганлиги, бироқ жавобгар
ижарага олинган ер участкасидан фойдаланмаганлиги, шартномани бекор
қилишни эътиборсиз қолдирилганлиги натижасида ушбу қарздорлик юзага
келганлигини билдирган.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
– ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
2023 йил 24 августда ўтказилган электрон онлайн аукцион натижалари
юзасидан 2023 йил 25 августда расмийлаштирилган “Электрон онлайн
аукцион натижалари тўғрисида”ги D 065-970498-сон баённомага
асосан“J
NGIR SU
R”хусусий корхонасиаукцион ғолиби деб топилиб,
Боёвут туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 20 кв.м. бетон
қопламали майдонини чакана савдо мақсадида фойдаланиш учун 36 ой
муддатга ижарага олган.
Электрон онлайн аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган
баённомага асосан тарафлар ўртасида 2023 йил 25 августда давлат кўчмас
мулкини ижарага бериш тўғрисидаги 326843/123-23-сон шартнома (кейинги
ўринларда - шартнома) тузилган.
Шунингдек, мазкур шартномага 2023 йил 25 августда 2402/5-163633сон келишув битими, 2024 йил 06 мартда 240224163732-сон келишув
битимлари тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи, ижарага олувчига
вақтинча фойдаланиши учун Боёвут тумани 13-сонли умумий ўрта таълим
мактаби балансидаги Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Истиқлол МФЙ,
Саботли кўчаси 14-уй манзилида жойлашган Боёвут тумани 13-сонли умумий
ўрта таълим мактабининг бетон қопламали майдони бир қисми ижарага
бериладиган 20 кв.м ни ижарага беради.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, объект 36 ойгача муддатга ижарага
берилади.
Шартноманинг 1.3-бандига кўра, ижарага олувчи объектдан
фойдалангани учун ижарага берувчига шартноманинг қўшимча келишуви
2-иловасида белгиланадиган муддатлар ва миқдорларда ижара ҳақи тўловини
таъминлайди.
2025 йил 25 август куни тузилган далолатномага кўра, объект ижарага
олувчига топширилган.
Ижарага берувчи томонидан 2024 йил 02 апрелда тузилган давлат мулки
объектини ўрганиш далолатномасига кўра, ижарага олувчи объектдан
фойдаланмаётганлиги аниқланган.
2024 йил 16 августда шартнома тарафларнинг ўзаро ихтиёрийлиги
асосида Б240224183560-сон келишув шартномаси асосида 2024 йил
16 августдан бекор қилинган.
Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинган бўлса-да,
жавобгар томонидан 2024 йил учун ҳисобланган 851 200 сўм ижара
тўловларининг 352 664,99 сўм қисми тўланган, бироқ, қолган 498 535 сўм
қисми тўланмасдан қолган.
Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
огоҳлантириш хатлари ва талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобкитобларнинг солиштирма далолатномаси, огоҳлантириш хати, даъвогар
вакилларининг тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича
498 535 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ўз вақтида амалга
оширилмаган тўловлар учун 249 266,53сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини муддати ва
белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун, ижарага берувчига ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан тўловлар кечиктирилган 2024 йил март, апрель ва
май ойлари учун 249 266,53сўм миқдорида пеня ҳсиобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
49 266,53сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам
эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Q DIR давлат муассасасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q DIR”хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар Q DIR
давлат муассасасифойдасига 498 535 сўмасосий қарз, 49 266,53сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Q DIR”хусусий корхонаси ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов