Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2296 Дата решения 24.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый TI E TO SUPPLY
Source ID d2e88a3f-0c19-4b0f-8de7-e91fa5677a58 Claim ID PDF Hash 05a40012a6e9c5b3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 8-моддаси ФКнинг 8 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 128-моддаси ФКнинг 128 law
шунингдек ИПКнинг 26-моддаси шунингдек ИПК 26 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 407-моддаси ФКнинг 407 law
ФКнинг 442-моддаси ФКнинг 442 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2296-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 24 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У..Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, “Ex lusiv Gl ss B tl s” масъуоияти чекланган жамиятининг жавобгар “TI E TO SUPPLY” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2024 йил 09 февралдаги 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва сифатсиз бўлган 18 212 дона маҳсулот қиймати 66 291 680 сўмниундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари С.Одилов, даъвогар вакили Н.Набиева (2025 йил 17 апрелдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Абдуқодиров (2025 йил 17 апрелдаги 21-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ex lusiv Gl ss B tl s” масъуоияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди)нинг жавобгар “TI E TO SUPPLY” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди) билан тузилган 2024 йил 09 февралдаги 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва сифатсиз бўлган 18 212 дона маҳсулот қиймати 66 291 680 сўмниундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар Туркманистон билан экспорт шартномаси тузилганлигини, маҳсулотлар белгиланган манзилга жавобгардан маҳсулот олингандан кейин 15-20 кунда етиб боришини, юборилган маҳсулотларнинг жуда кўп қисмида бут бўлмаган товарлар аниқланганлигини, бу ҳақда далолатнома тузилганлигини, лекин бут бўлмаган маҳсулотларни кўриб чиқиш далолатномаси жавобгар томонидан имзоланмаганлигини, маҳсулотлар Туркманистон Республикасида сифати ва сони кўриб чиқилганлигини, бут бўлмаган маҳсулотлар ҳақида 2024 йил 3,4 апрелда далолатнома қилинганлигини, бут бўлмаган маҳсулотлар 18 212 тани ташкил этганлигини, жавобгарга юборилган эътироз хати 2024 йил 04 декабрда қабул қилиб олинган бўлса-да, 2024 йил 14 декабрда жавобгар томонидан жавоб хати берилиб, унда шартноманинг 5.3-банди бўйича бут бўлмаган маҳсулот тўғрисида 10 кунлик муддатда хабар берилмаганлиги важи келтирилганлигини, маҳсулот сифати аниқлангунга қадар 15-20 кун вақт ўтганлигини, шартномада белгиланган вақт доирасида маҳсулот сифатини текшириш имкони йўқлигини, шу асосда шартноманинг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб ҳисобланишини ва сифатсиз маҳсулотлар қиймати қайтариб берилишини келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар вакили даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ФКнинг 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 09 февралда тузилган 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 09 февралдаги 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. ФКнинг 128-моддасида битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 11 ва 113-моддаларига, шунингдек ИПКнинг 26-моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъволарни кўриб чиқишга ҳақли. Суд томонидан битимнинг бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво ҳам кўрилиши мумкин. ФКнинг 128-моддасига мувофиқ, битимнинг ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. Бунда қонун талаблари асосида муҳим деб ҳисобланадиган шартлар, агар қолган шартлар битим иштирокчилари учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармаса, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, буюртмачи товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.3 бандида бут бўлмаган ёки сифатсиз маҳсулотлар аниқланган тақдирда сотиб олувчи 10 кун муддатда сотувчини бут бўлмаган ва сифатсиз маҳсулотлар ҳақида хабар бериши, ушбу муддат ўтгандан кейин эътирозлар кўриб чиқилмаслиги белгиланган. ФКнинг 407-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки олди-сотди шартномасида товарнинг сифатини текшириш назарда тутилган бўлса, текшириш уларда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.Стандартларда товарларнинг сифатини назорат қилишга нисбатан талаблар белгиланган ҳолларда, сифат улардаги кўрсатмаларга мувофиқ текширилиши керак.Агар ушбу модданинг биринчива иккинчи қисмларида белгиланган тартибда товарнинг сифатини текшириш шартлари назарда тутилган бўлмаса, товарнинг сифати иш муомаласи одатларига ёки олди-сотди шартномаси бўйича топширилиши лозим бўлган товарни текширишнинг одатда қўлланиладиган бошқа шартларига мувофиқ текширилиши лозим.Агар қонунчиликда, шу жумладан давлат стандартларида ёки олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топшириладиган товар сифатини текшириш (синаш, таҳлил қилиш, кўздан кечириш ва ҳоказо) мажбурияти назарда тутилган бўлса, сотиб олувчининг талаби билан сотувчи унга товар сифати текширилганлигининг исботини тақдим қилиши лозим.Сотувчи ва сотиб олувчи томонидан товарнинг сифатини текшириш айнан бир хил шартларда амалга оширилиши лозим. Шартноманинг 7.1-бандида сотиб олувчи маҳсулотларни сотувчи омборидан ўз транспортида олиб кетиши, 7.2-бандида товарларни қабул қилиш, саноқдан ўтказиш, сифатини аниқлаш маҳсулотларни сотиб олувчи транспортларига ортишдан олдин ўтказилиши белгиланган. ФКнинг 442-моддасига кўра, товарларни олиб бориб бериш етказиб берувчи томонидан уларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида назарда тутилган транспортда ва унда белгиланган шартларда жўнатиш йўли билан амалга оширилади. ФК 448-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиболувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиболувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги “Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 175-сон қарорида ҳам тушунтиришлар берилган. Бундан кўринадики, даъвогар маҳсулотларни жавобгардан қабул қилиб олинаётганда сифатини текшириш ҳуқуқи мавжуд. Бу эса тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмаслиги учун, даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 09 февралдаги 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан сифатсиз бўлган 18 212 дона маҳсулот қиймати 66 291 680 сўмниундиришни сўраган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларининг тушунтиришларидан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогарга етказиб берилган. Жавобгарга даъвогарга томонидан шартномада назарда тутилган 10 кунлик муддатда сифатсиз ёки бут бўлмаган товар бўйича эътироз қилинмаган. Бинобарин, олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига топшириладиган товар сифатини текшириш (синаш, таҳлил қилиш, кўздан кечириш ва ҳоказо) мажбурияти назарда тутилган бўлса, сотиб олувчининг талаби билан сотувчи унга товар сифати текширилганлигининг исботини тақдим қилиши лозим.Сотувчи ва сотиб олувчи томонидан товарнинг сифатини текшириш айнан бир хил шартларда амалга оширилиши лозим. Даъвогар жавобгар томонидан берилган маҳсулотнинг сифатини аниқлашда иштирок этмаган ва унинг иштироки таъминланмаган. Жавобгардан олинган маҳсулотлар бўйича сифатсизлиги даъвогар томонидан маҳсулот Туркманистон Республикасига юборилгандан сўнг, унинг сифатсизлиги аниқланган. Айнан олинган маҳсулотлардан даъвогар раҳбари томонидан 2024 йил 03 апрелдаги яроқсиз маҳсулотлар бўйича далолатнома имзоланган. Ушбу далолатномада даъвогар хорижий ҳамкори ҳам иштирок этмаган. Даъвогар кўрсатмаси бўйича Туркманистонда саноқдан ўтказилган маҳсулотлар сифати ўрганилганда 38 212 дона сифатсиз маҳсулот аниқланганлиги учун шу миқдорга далолатнома Ўзбекистон ҳудудида тузилган. Сифатсиз маҳсулотлар Ўзбекистонга қайтарилмаган ва уни далолатнома тузилаётган вақтда саноқдан ўтказилганлигини ва айнан жавобгарга тегишли 38 212 дона шиша идиш маҳсулотлардан сифатсиз маҳсулот аниқланганлигини тасдиқловчи далиллар даъвогар томонидан судга тақдим этилмади. Даъвогар 38 212 дона сифатсиз шиша маҳсулотларини аниқлаган бўлса-да, даъво талабида 18 212 дона сифатсиз шиша маҳсулотлари суммаси 66 291 680 сўмни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 28 мартдаги 47-сонли 26 400 дона 96 096 000 сўмлик, 2024 йил 22 апрелдаги 85-сонли 26 400 дона 96 096 000 сўмлик, 87-сонли 26 400 дона 85 800 000 сўмлик шиша идиш маҳсулотлари бўйича жавобгар томонидан даъвогарга электрон счёт-фактуралар юборилган ва даъвогар томонидан қабул қилиб олинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.1-бандида маҳсулот сотиб олувчи томонидан сотувчи омборидан олиниши, 7.2-бандида маҳсулот сони ва сифатини текшириш товар топширилиш вақтида текшириб олиниши белгиланган. Даъвогар кўрсатмасида товарларни танлаб олиш йўли билан текширганлиги, уни бутунлай текшириш учун имкон бўлмаганлиги, Туркманистонда аниқланган сифатсиз маҳсулотлар айнан жавобгарга тегишлилиги тўғрисидаги важларини қўшимча ҳужжатлар асосида исботлаб бера олмади. ИПК 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Жавогар томонидан унинг иштирокида шартномада келишилган товарлар етказилганлиги ҳақида иш ҳужжатлари маҳсулотларини даъвогарга юборилганлиги ва юборилган электрон счёт фактуралар қабул қилинган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг сифатсиз бўлган 18 212 дона маҳсулот қиймати 66 291 680 сўмниундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан номулкий тусдаги даъво талаби бўйича 3 750 000 сўм, мулки талаб бўйича 1 325 833,60 давлат божи ва ишни харажатларини даъвогардан ундиришни, олдиндан тўлаганлигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 116,118, 170, 172, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “Ex lusiv Gl ss B tl s” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “TI E TO SUPPLY” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2024 йил 09 февралдаги 4-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномасининг 5.3-бандини ҳақиқий эмас деб топиш ва сифатсиз бўлган 18 212 дона маҳсулот қиймати 66 291 680 сўмниундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Ex lusiv Gl ss B tl s” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган давлат божи хамда почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов