← Назад
Решение #2897459 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4835 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 24 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – Ш.Q DIR (2025 йил
10 апрелдаги 3-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Q DIR”
АТБ манфаатида жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан 13 361 881,38 сўм фоиз
қарзи ва 1 496 177,07 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Q DIR” АТБ (кейинги
ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида жавобгар “Q DIR” МЧЖ
(кейинги
ўринларда – жавобгар
ва/ёки
қарз
олувчи)
ҳисобидан
13 361 881,38сўм фоиз қарзи ва 1 496 177,07 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олган, эътирозлари йўқлиги, ҳозирги кунда молиявий аҳволини оғирлиги,
кредитдан қарздорликни сўндиришини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
07 июнда тузилган 22-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда – кредит
шартномаси) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига ўз маблағлари ҳисобидан нақд пулсиз шаклда 241 344 196
сўм миқдорда кредит беради. Қарз олувчи эса кредит суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ
қайтариш мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 1.2-1.4-бандларига кўра, банк қарз олувчига
60 ой муддатга, шундан имтиёзли давр 24 ой, йиллик 14 фоиз ставкада,
лазерли ер текислагич сотиб олиш ва кредит қайтмаслиги хатаридан
суғурталаш бўйича тўлови учун кредит маблағлари ажратган.
Шартнома шартларига асосан банк қарз олувчига кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
Кредит шартномасининг 5.6-бандига асосан қарз олувчи кредит
суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар тўлаб
боради.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли 2025 йилнинг 07 март ҳолатига 13 361 881,38 сўм
фоиз қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг фоиз кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 13 361 881,38 сўм фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 496 177,07 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 10.3-бандида қарз олувчи кредит бўйича ҳисобланган
фоизларни тўловлар жадвали бўйича тўлаш муддатларини бузганда, ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи
миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Банк, жавобгар томонидан тўлов муддатлари кечиктирилган асосий қарз
ва фоиз қарзи учун 1 496 177,07 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
1 496 177,07 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня
ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш
даражасини, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб қилинган
пеняни 496 177,07 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и
келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ёзма фикрини ёхуд тўловлар амалга оширилганлиги
тўғрисидаги далилларни тақдим этмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмга биноан агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан
375 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, палатанинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам
эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 170, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Q DIR вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Q DIR” АТБ манфаатида киритган даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Q DIR” АТБ фойдасига
13 361 881,38 сўм фоиз қарзи, 496 177,07 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
“Q DIR”
МЧЖ
ҳисобидан
давлат
бюджетига
2 354 006,30 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов