Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2874 Дата решения 24.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый АЗАМАТ ОРЗУСИ САРИ
Source ID 2c17f31e-8bd2-4cd3-9d22-2dff5502c859 Claim ID PDF Hash 704230c8c971313c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2874-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ 2024 йил 24 апрель Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар “АЗАМАТ ОРЗУСИ САРИ” фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 июлдаги 37-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини гаровга қўйиш тўғрисида гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Алимбоев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида судга мурожаат қилиб,жавобгар “АЗАМАТ ОРЗУСИ САРИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 июлдаги 37сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини гаровга қўйиш тўғрисида гаров шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни ишга тақдим этилган иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сардоба туман филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 июлда 37-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартнома йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 4 йил муддатга 408.000.000 сўмга тузилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида белгиланган айланма маблағларни тўлдириш учун 408.000.000 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд кредит шартномаси, кредит маблағи ажратилганлиги юзасидан банк тўлов топширқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.2-бандига асосан гаровга қўйиш мажбуриятини олган бўлса-да, гаровга тақдим этмаган. Даъвогарнинг гаров шартномаси тузиш юзасидан ёзма равишда жўнатилган таклиф хати ва гаров шартномаси лойихаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, палата даъвогар манфаатида даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасининг таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузиш мажбуриятини жавобгар зиммасига юклашни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ишга даъвогар томонидан гаров шартномаси лойиҳаси тақдим этилган. Унга кўра, жавобгарга тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасинигаровга тақдим этилиши белгиланган. ФКнинг 377-моддасига кўра, ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт. Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Даъвогар томонидан жавобгарга гаров шартномасини тузиш бўйича таклиф хати юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан таклиф хати оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда суд, палатанинг даъвогар манфаатида киритган жавобгарга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузишга мажбурлаш (мажбуриятни жавобгар зиммасига юклаш) тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. Шунга кўра, суд жавобгарга тегишли 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасини гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузишга мажбур қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, мажбурият юклаш талаби бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида 3.750.000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Азамат орзуси сари” фермер хўжалиги ўзига тегишли бўлган 2022 йилда ишлаб чиқарилган, кузов рақами LSVUB6E48N2040118, двигатель рақами рақамсиз, оқ рангли, V LKSV GEN ID4 URE русумли автомашинани сотиб олган ва тегишли тартибда ушбу автомашина фермер хўжалиги номига 20863V русумли автомашинасинигаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузишга мажбур қилинсин. Жавобгар “Азамат орзуси сари” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик жамияти фойдасига 37.500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Азамат орзуси сари” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.750.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов