Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2868 Дата решения 23.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банки Ответчик / Подсудимый Мажановна Гулбахор Хашимовна
Source ID 7aade805-6ebc-4353-8ef4-916d275b188b Claim ID PDF Hash 5cbc5d4211ad5e46... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2868-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025йил 23 апрель Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида киритган, жавобгар “Мажановна Гулбахор Хашимовна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Сатторов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (ишончномасиз, жавобгарнинг турмуш ўртоғи) Ў.Мажановлар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Мажановна Гулбахор Хашимовна” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга ширинликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан мунтазам равишда кредит шартномаси талаблари бузилиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўламасдан келаётганлигини, ҳозирги кунда ҳам жавобгар даъво аризасида ундириш талаб қилинган муддати ўтган фоизларни тўламаганлигини, кредит мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, турмуш ўртоғининг номига банк томонидан жавобгарга ширинликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, бироқ таваккалчиликка асосланган ушбу тадбиркорлик фаолиятини ишга тушира олмаганлигини, натижада сотиб олинган анжомларни сотиб юборганлигини ва шу сабабликредит мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Оқолтин БХМва жавобгар ўртасида 2024 йил 03 апрелда тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга қандолатчиликни ривожлантириш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган қандолатчиликни ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказибберган. Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан қандолатчиликни ривожлантириш учун ҳеч қандай ширинликлар ишлаб чиқариш жиҳозлари сотиб олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига ҳеч қандай ширинликлар ишлаб чиқариш жиҳозлари олиб келинмаган. Жавобгарнинг 2025 йил 20 февраль ҳолатига кредит бўйича қарздорлик 100.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм фоиз қарзини ташкил қилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай, жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган ширинликлар ишлаб чиқаришфаолияти учун зарур жиҳозларини сотиб олмаган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.3.1, 4.3.6, -бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган740.000сўм фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм фоиз қарзини ундиришни лозим топади. Суд даъвогарнинг жавобгардан муддати келмаган 100.000.000 сўм миқдорида асосий кредит ва муддати ўтган740.000сўм миқдорида фоиз қарзини ундириш талабини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда 2.014.800 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд қарорқилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида, жавобгар “Мажановна Гулбахор Хашимовна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100.000.000 сўм миқдорида асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм миқдорида фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Акциядорлик тижорат «Халқ банки» фойдасига жавобгар “Мажановна Гулбахор Хашимовна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган 100.000.000 сўм миқдорида асосий кредит ва муддати ўтган 740.000 сўм миқдорида фоиз қарзи ва олдиндан тўлаб чиқилган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Мажановна Гулбахор Хашимовна” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 2.014.800 сўм миқдоридаги давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов