Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2436 Дата решения 23.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый DILDABEKOV URAT ARALBAYEVI H
Source ID a9328f1a-417d-4f5f-a285-a1b9f5bbd530 Claim ID PDF Hash cc5b3f970a09fbc2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
йича ундириладиган суммага ФК 327-моддаси йича ундириладиган суммага ФК 327 law
амда 734-моддаси амда 734 law
арори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддаси арори билан ундириладиган суммага ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2436-сонли иқтисодий иш СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 23 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “Микрокредитбанк”акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “DILDABEKOV URAT ARALBAYEVI H” якка тартибдаги тадбиркордан 11 250 000 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Алимкулов (2025 йил 21 апрелдаги ишончнома асосида ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) даъвогар – “Микрокредитбанк”акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза киритиб, “DILDABEKOV URAT ARALBAYEVI H” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 11 250 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Бироқ, Палата даъво аризасида суд муҳокамасини Палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Қонунчиликда белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар судда иштирок этмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан низони Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-банди иккинчи хатбошига кўра кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Пленум қарорининг 10-банди саккизинчи, тўққизинчи хатбошиларига кўра, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади (ФК 744-моддасининг учинчи қисми). Судларга тушунтирилсинки, бунда 2024 йилнинг 1 январига қадар кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса, 2024 йил 1 январдан бошлаб ушбу ҳал қилув қарори билан ундириладиган суммага ФК 327-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади, деб тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ Сирдарё вилоят филиали Амалиёт бўлими ўртасида 03.06.2020 йилда 780кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, 20 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағи уч ойлик имтиёзли давр билан йиллик 15% ставкада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредит бўйича қарздорлик белгиланган график асосида қайтарилмаган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг томонидан 2022 йил 20 майдаги 4-120202-2201/359-сонли иқтисодий иш иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан жавобгардан 20 000 000 сўм асосий қарз, 6 6 950 000 сўм фоиз қарздорлик ундирилиши белгиланган. Бироқ, бугунга қадар ҳам қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаган. Шундан сўнг, даъвогар ундирилиши белгиланган қарздорликлар чегирилган ҳолда, 2024 йил 31 декабрга қадар ҳисобланган 11 250 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакилининг судга тақдим этилган маълумотномаси ҳамда банк айланмаси маълумотида жавобгарнинг даъвогар олдида 11 250 000 сўм фоиз қарздорлиги мавжудлиги ўз тасдиғини ва исботини топди. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 11 250 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига мувофиқ, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. РРРРРРРРРРРРРР якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 11 250 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. ДДДДДДДД якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова