← Назад
Решение #2897465 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1494-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 23 апрель
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар кенгашининг
«Фермерлик юксалиш самараси» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
«Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган жамиятидан 86 941 817 сўм асосий
қарз ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар
рахбари О.Акрамов, даъвогар вакили О.Рисқулов (03.03.2025 йилдаги №01-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Пардаев ва А.Раззоқов (23.04.2025
йилдаги №28-сонли ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар кенгаши «Фермерлик юксалиш самараси» фермер
хўжалиги(кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Боёвут техно кластер» масъулияти
чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан
86 941 817 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ва вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга 2024 йил
мавсумида пахта топшириш мақсадида шартнома имзолангани, шартнома
мажбуриятини бажариш мақсадида пахта топширилгани, шартноманинг 3.1. ва
3.2.-бандларида топширилган маҳсулот ҳақини тўлаш тартибига келишилган
бўлсада 2024 йил 31 декабрга қадар маҳсулот ҳақи тўлабберилмаганлигини
билдириб, қоуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво аризада кўрсатилган қарздорлик
асосли экани, лекин жавобгар «Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган
жамиятибилан ғалла етиштириш мажбуриятини лозим даражада бажармагани,
ушбу жамиятнинг хам таъсисчиси бир шахс экани ва 86 млн сўм қарз бўлиб
қолгани ҳисобига пахтадан вужудга келган юқоридаги қарз тўлаб
берилмаганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё
биржасида ўтказилган электрон савдо натижасида 2024 йил 18 январда пахта
харид қилиш бўйича №6662218-сонли фючерс шартнома имзоланиб, шартномада
даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, шартноманинг 3.2.-бандида
топширилган маҳсулот бўйича якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилнинг 31 декабрига
қадар тўлиқ амалга оширилади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 437-моддасига
кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Жавобгарга 2024 йил мавсумда 268 865 356 смўлик пахта топширилб,
19 531 000 сўм уруғлик чигит ва 7 200 162 сўм кўрсатилган транспорт хизмати
қиймати қўшилган ҳолда даъвогарнинг ҳақдорлиги жами 295 596 519 сўмни
ташкил этиб, жавобгарнинг шартнома бўйича харажати ва тўланган маблағи жами
208 582 235 сўмни ташкил этган.
Ўзаро таққослаш далолатномасида даъвогарнинг ҳақдорлигига шартномага
алоқаси бўлмаган бошқа даврдаги 63 466 сўм хам қўшиб ҳисобланиб, қарздорлик
86 950 817 сўмни ташкил этиши ўзаро тасдиқланган.
Суд, даъвонинг предмети ва асосида кўрсатилган ҳолатларни инобатга
олган 63 466 сўм қарздорлик айнан 2024 йил пахта топшириш юзасидан
шартномага алоқаси йўқлигини инобатга олиб, даъво талабининг 63 466 сўм
қисмини инобатга олмасдан даъво талабининг 86 941 817 – 63 466 =86 878 351
сўм қисмини асосли ва ҳужжатлар асосида тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, жавобгарнинг «Боёвут техно кластер» масъулияти
чекланган жамиятибилан ғалла етиштириш мажбуриятини даъвогар лозим
даражада бажармагани сабабли, даъвогарнинг 2024 йил ғалла мавсумида
86 941 456 сўм қарз бўлиб қолгани ҳисобига пахтадан бўлган қарздорлик тўлаб
берилмаганлиги тўғрисидаги эътирозларига қўшила олмайди чунки даъвонинг
асоси ва предмети айнан 2024 йил пахта етиштириш билан боғлиқ шартнома
бўлиб, ғалла топшириш назарда тутилмаган.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 86 878 351 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта
харажати ундиришни ва даъвонинг тасдиқланмаган 63 466 сўм қисмини рад
этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 118-моддасига асосан даъво талабининг қаноатлантирилган ва рад
этилган қисмларига мутоносиб равишда 1 737 567,01 сўм давлат божи тўловини
жавобгар, рад этилган қисми бўйича 1 269,33 сўм давлат божини даъвогар
зиммасига юклашни, лекин даъвогар ва кенгаш Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 10.10.2017 йилдаги №3318-сонли қарорининг 3бандига асосан давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабаблидаъвогар
зиммасидаги давлат божини ундирувсиз қолдиришни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар кенгашининг «Фермерлик юксалиш самараси»
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар«Боёвут техно кластер» масъулияти
чекланган жамиятидан 86 941 817 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар«Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «Фермерлик юксалиш самараси» фермер хўжалиги фойдасига
86 878 351 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар«Боёвут техно кластер» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 1 737 567,01 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар зиммасидаги 1 269,33 сўм давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев