← Назад
Решение #2897468 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2867-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025йил 23 апрель
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида
киритган, жавобгар “Ибрагимова Мухаббат Агатовна” якка тартибдаги
тадбиркордан муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий кредит ва муддати
ўтган 717.600 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Сатторов (ишончнома
асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар акциядорлик
тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ибрагимова Мухаббат
Агатовна” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб
аталади)дан муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган
717.600 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга болалар боғчасини
ривожлантиришмақсадида 97.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини, жавобгар томонидан мунтазам равишда кредит
шартномаси талаблари бузилиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
тўламасдан келаётганлигини, ҳозирги кунда ҳам жавобгар даъво аризасида
ундириш талаб қилинган муддати ўтган фоизларни тўламаганлигини, кредит
мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгарнинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Оқолтин БХМва жавобгар
ўртасида 2024 йил 19 апрелда тузилган 4050-сонли кредит шартномасига
мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга боғча фаолиятини
ривожлантириш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик
18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 97.000.000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган боғча фаолиятини
ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказибберган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 97.000.000 сўм кредит
маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан
боғча фаолиятини ривожлантириш учун ҳеч қандай боғча жиҳозлари сотиб
олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда
далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар
жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига ҳеч қандай боғча
жиҳозлари олиб келинмаган.
Жавобгарнинг 2025 йил 20 февраль ҳолатига кредит бўйича қарздорлик
97.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган717.600 сўм фоиз қарзини
ташкил қилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай,
жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган боғча фаолияти учун зарур
жиҳозларини сотиб олмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.3.1, 4.3.6,
-бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган
ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа
кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён
кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида
жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий кредит ва
муддати ўтган717.600сўм фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгардан
муддати келмаган кредит бўйича муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий
кредит ва муддати ўтган 717.600сўм фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Суд даъвогарнинг жавобгардан муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий
кредит ва муддати ўтган 717.600 сўм фоиз қарзини ундириш талабини
қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгар ҳисобидан 1.954.352 сўм миқдоридаги давлат
божини Республика бюджетига, жавобгардан даъвогар фойдасига 37.500 сўм
миқдоридаги почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
қарорқилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида,
жавобгар “Ибрагимова Мухаббат Агатовна” якка тартибдаги тадбиркордан
муддати келмаган 97.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 717.600 сўм
фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Акциядорлик тижорат «Халқ банки» фойдасига жавобгар “Ибрагимова
Мухаббат Агатовна” якка тартибдаги тадбиркордан муддати келмаган
97.000.000 сўм асосий кредит ва муддати ўтган 717.600 сўм фоиз қарзи ва
олдиндан тўлаб чиқилган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “Ибрагимова Мухаббат Агатовна” якка тартибдаги тадбиркор
ҳисобидан 1.954.352 сўм миқдоридаги давлат божи Республика бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов