← Назад
Решение #2897470 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 11 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/4837-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили В.М (2025 йил 01 февралдаги 2сон ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари
Н.Абдукаримовлар иштирокида, даъвогар “Q DIR” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Q DIR (СТИР Q DIR) ҳисобидан 1 390 333 674 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “IQ DIR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
- даъвогар ва/ёки жамият) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар Q DIR (кейинги ўринларда - жавобгар ва/ёки таълим бўлими)
ҳисобидан 1 390 333 674 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 01 апрелдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига келмади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 127, 128, 170-моддаларига асосан,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар, Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
жавобгарнинг айби билан туман ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар
тузилмаган деб ҳисобланиши, шу сабабли жавобгардан 1 390 333 674 сўм
маблағни ундиришни, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 15 апрель кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини қувватлаб,
қарздорликни тан олишини, шартномаларни Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказиш электрон равишда амалга оширилиши, Гулистон туман мактабгача ва
мактаб таълим бўлими ҳисобида етарли пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли
шартномалар
rid.uz .uz электрон дастуридан автоматик тарзда
қайтарилиши, мазкур ҳолатда шартномаларни ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказиб бўлмаслигини тушунтириб, кўрсатув берди ва судга шу ҳақида
маълумотномалар тақдим қилди.
2025 йил 15 апрель кунги суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили даъво аризасига эътирози
мавжуд эмаслиги, иш бўйича суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъво талаби бўйича низо даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2024 йил 01 июлдаги 4-10-13-14-15-23-сонли давлат мактабгача
таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисида тузилган 7-сонли шартнома ва 2024 йил 1 июлда 1-3-5-8-9сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисида тузилган 8-сонли шартнома
(кейинги ўринларда - шартномалар) дан келиб чиққан.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 2024 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун жами
1 390 333 674 сўм қарздорлик тўланмай қолган.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
2024 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари давомида бажарилган ишлар
қийматидан 1 390 333 674 сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга
келганлиги тан олинган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 390 333 674 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича электрон ҳисоб-фактура
ва далолатномалар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК) 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан аниқланишича, Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом
овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов
комиссияси йиғилишининг 2021 йил 17 ноябрдаги 20-сонли баёнига кўра,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача
таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш-
нинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 июндаги 407-сонли
қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини
такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил
5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилинган. Ушбу қарор ва буйруқ
ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан
1 576 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари болаларни овқатлантиришни
аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Сирдарё
вилоятида 33 та лотлар (180-212 лотлар) бўйича 165 та давлат мактабгача
таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган. Танлов матни Мактабгача
таълим вазирлигининг веб саҳифасига 2021 йил 6 октябрь куни
жойлаштирилган. Танлов натижаларига асосан 186,188-лот бўйича 10 фоиз
устама билан хизмат кўрсатиш орқали даъвогар ғолиб деб топилган. Мазкур
йиғилиш баёнининг 5-бандига биноан Сирдарё вилояти мактабгача таълим
бошқармаси бошлиғи, Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳар ва Боёвут, Гулистон,
Мирзаобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари мактабгача
таълим бўлими бошлиқларига 2022 йилнинг 1 январь кунидан танловда ғолиб
бўлган тадбиркорлар билан 1 йил муддатга шартномалар имзолаш ҳамда
тадбиркорлар томонидан аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун таклиф
этилган устама миқдори, улар томонидан киритилиши белгилан-ган
инвестиция мажбуриятлари миқдори ва муддатлари аниқ кўрсатилган бўлиши
лозимлиги, аутсорсер компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун
маблағларни туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ўз
вақтида ўтказиб берилишини таъминлаш белгиланган бўлиб, 186-лотга
Гулистон туманидаги 1,3,5,8,9 ва 188-лотга 4,7,10,13,14,15,23-сонли давлат
мактабгача таълим ташкилотлари киритилган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил 27 июндаги
1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат мактабгача
таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар билан
тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилган.
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси Гулистон тумани
бўлимининг 2025 йил 15 апрелдаги 01-12/14-сон маълумотномасига кўра,
судга тақдим этилган жами қиймати 1 390 333 674 сўмни ташкил этишига асос
бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб,
шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра,
хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда
тузилади.
Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя
қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмигакўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хатбошисида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда
шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг
учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда
шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Мазкур Пленум Қарори 27-бандининг иккинчи қисмида битим суд
томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан
маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга
оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки
тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 1 390 333 674 сўм маблағни ундиришни
асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов тўланмаган бўлса-да, даъвогар
томонидан шартнома мажбуриятини бажариши натижасида мол-мулки
йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган ва ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан инкор этиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда шартномалар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тузилмаган деб ҳисобланади.
Даъвогар томонидан ишлар тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 390 333 674 сўм бажарилган ишлар қийматини ва 37 500 сўм
почта харажатини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига илова
билан тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”гиҚонунига асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини кўриб чиқиб, даъво асосли деб топилганлиги сабабли
1 390 333 674 сўм бажарилган ишлар қиймати бўйича (1 390 333 674 х 2%=)
27 806 673,48 сўм давлат божини ва 37 500 сўм почта харажатларини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИ Л Д И:
Даъвогар “Q DIR” масъулияти чекланган жамияти-нинг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар Q DIR ҳисоби-дан даъвогар “Q DIR” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 1 390 333 674 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар Q DIR ҳисобидан давлат бюджетига 27 806 673,48 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов