Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2307 Дата решения 22.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b7020245-41cc-4a6a-a645-58b8ee971e39 Claim ID PDF Hash 8f037de3d9570a97... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 50-моддаси ФКнинг 50 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
-1202-2501/2307-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 22 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Халқ банки” акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “STYLE STAR GOLD” масъулияти чекланган жамиятидан 49 990 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, кредит қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни жавобгар раҳбари У.Садиев иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Халқ банки” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилдаи) манфаатида жавобгар – “STYLE STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 49 990 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, кредит қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм қарздорлигини ундиришни сўраган. Белгиланган тарзда хабардор килинган палата, даъвогар бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ палата ва даъвогар вакили унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди) 170-моддасига асосан низони палата, даъвогар вакиллари йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Сужжа жавобгар даъво талабларини тан олиб, кредит қарздорликни ундириш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судга даъвогар маълумотнома тақдим этиб, даъво талабида 49 990 000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, кредит қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм тўланмаганлигини маълум қилган. Суд, ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Халқ банки банк” Сирдарё филиали ва “GOLD STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 05 августда № 123-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра, банк жавобгарга 3 йил муддатга, йиллик 15 % устама ҳақ тўлаш эвазига “тикувчиликни ривожлантириш ва тикув машиналари сотиб олиш” мақсадида кредит беришга келишилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга омчилатиб суғориш технологиясини сотиб олиш ва ўрнатиш учун 300 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 49 990 000 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Сирдарё туман Давлат хизматлари марказининг 2022 йил 21 апрелдаги 3/1-117/2-сонли маълумотида “GOLD STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти “STYLE STAR GOLD” масъулияти чекланган жамиятига қўшиб юборилган. Бундан кўринади-ки, “GOLD STAR GOLD” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси жавобгар ҳисобланди. ФКнинг 50-моддаси биринчи қисмида юридик шахслар қўшиб юборилганда улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъий назар янгидан вужудга келган юриди кшахсга ўтиши белгиланган. Ҳуқуқий ворис бўлиб, кредит тўлаш мажбурияти бўлса-да, даъвогар томонидан юборилган жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд, даъвогарнинг кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 49 990 000 сўм, асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм юзага келганлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи жавобгарнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисан қаноатлантириб, , давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида 2 649 519,92 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Халқ банки” АТБ манфаатидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “Халқ банки” АТБ фойдасига “STYLE STAR GOLD” масъулияти чекланган жамиятидан кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 49 990 000 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 82 485 996 сўм қарздорлиги ундирилсин. “STYLE STAR GOLD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Халқ банки” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта ҳаражати, Республика бюджетига 2 649 519,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов