← Назад
Решение #2897476 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 24 | — | law | |
| онуннинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2299-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил22 апрель
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, аризачи - Сирдарё вилоят
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг
жавобгар - «SIRDARYO KO‘MIR INVEST» масъулияти чекланган жамияти
фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, аризачи вакиллари И.Халматов, Р.Исраилов (03.01.2025 йилдаги 01-01/71/2-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари М.Рустамов, Сирдарё туман
прокурорикатта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги Сирдарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда аризачи деб
юритилади) «SIRDARYO KO‘MIR INVEST» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан ариза билан мурожаат
қилиб, «SIRDARYO KO‘MIR INVEST» МЧЖнинг экологик қонунчилик
талабларига зид равишда фаолият кўрсатаётганлиги, кўмирни ортиш, тушириш
ва саралаш жараёнида атмосфера ва атроф-муҳитга ўта оғир даражада салбий
таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда жамият томонидан ушбу қонунбузилиши
ҳолатлари бартараф этилмаётганлигини инобатга олиб, жамият фаолиятини
тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, бугунга қадар, жавобгар томонидан мажбурий кўрсатма талаблари қисман
бажарилганлигини билдириб, кўрсатма талаблари тўлиқ бажарилганига қадар
жамият фаолиятини тўхтатиб туришни, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жамиятнинг Сирдарё
вилоятидан бошқа вилоятларда ҳам ижара ҳуқуқи асосида кўмир ортиш, сақлаш,
саралаш омборлари мавжудлигини, аризачи томонидан «SIRDARYO KO‘MIR
INVEST» МЧЖнинг юридик манзили бўйича - Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ,
Бетонка-1 манзилида текшириш ўтказилганлигини, текширишда атмосферага
меъёридан ортиқ чанг чиқарилаётганлиги аниқланганлиги, бугунги кунда
аниқланган
қоидабузарлик
ҳолатларини
бартараф
этиш
чоралари
кўрилаётганлигини, шунингдек, жамият фаолиятини тўхтатиш у ерда ишлаётган
ишчиларнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаш имкониятига салбий таъсир
кўрсатишини, корхона томонидан 2024-2025 йилларда давлат бюджетига 60
миллиарддан зиёдроқ солиқ ва тўловлар амалга оширилганлигини, жамият
фаолиятини
тўхтатиш
тадбиркор-жавобгарнинг
келгусидаги
бизнеслойиҳаларини амалга оширишга, шартномавий мажбуриятларини бажаришини
кечикишига олиб келишини билдириб, бундан ташқари, “Кўмир сақлаш
омбори”ни девор билан ўраш учун пудрат шартномаси тузилганлигини, девор
қуриш ишларини бажариш бошланганлигини билдириб, пудрат шартномасини
тақдим қилиб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси “SIRDARYO
KO‘MIR INVEST» МЧЖнинг юридик манзили Сирдарё тумани, Ҳақиқат МФЙ,
Бетонка
1-манзилида
ўтказилган
текширишда
қонунбузилиш
ҳолатлари аниқланганлигидан келиб чиқиб, жамиятнинг ушбу манзилдаги
фаолиятини тўхтатиб туришни сўради.
Суд тараф(лар) ва прокурор катта ёрдамчисининг фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 24.01.2025 йилда жавобгарнинг
юридик манзили жойлашган жойда Ўзбекистон Республикаси табиатни
муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан
текшириш ўтказилган.
Текшириш жараёнида кўмир юклаш пунктида чанг миқдори
-0,034 мг/м3 (меъёр-0,015 мг/м3) меъёрга нисбатан 2,26 марта юқори ҳамда
кўмир саралаш пунктида чанг миқдори 0,052 мг/М3 (меъёр 0,015 мг/м3) меъёрга
нисбатан 3,46 марта юқори эканлиги аниқланган.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021
йилдаги 202-сонли қарори талаблари асосида атроф-табиий муҳитни
ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирганлик учун қўшимча равишда
компенсация тўловлари ҳисобланган. ( Аризачи томонидан тақдим қилинган
10.04.2025 йилдаги маълумотномага кўра, қўшимча ҳисобланган 9 019 142 сўм
компенсация жавобгар томонидан тўлаб берилган.)
Текшириш якунига кўра, жамият масъулларига қуйидаги экологик
талабларни бажариш юзасидан мажбурий кўрсатма берилган:
-атроф-муҳитга кўмир чангини тарқалишини олдини олиш учун
жамиятнинг Сирдарё тумани Ҳақиқат МФЙ Бетонка-1 да жойлашган кўмир
сақлаш базасиатрофини 5 метр баландликда бетон девор билан ўраш;
-жамият ҳудудида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда
корхона атрофига баҳор ва куз мавсумларида суғориш тизимини ташкил этган
ҳолда 3000 дона дарахт кўчатлари экиш ишларини олиб бориш;
-ҳудуддаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишнинг олдини
олиш мақсадида 5 дона чиқинди йиғиш (1100 литрли) контейнерлари ва 8 дона
қути (урна) ўрнатиш;
-ҳудуддаги белгиланган жойларга жойлаштирилган чиқиндиларни бартараф
этиш ҳамда чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни белгиланган
тартибда реализация қилиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш
учун “Тоза ҳудуд” ДУК билан шартнома тузиш;
-атмосфера ҳавосидаги кўмир чангини камайтириш учун жамият ҳудудига
тўлиқ ҳимоя экранларини ўрнатиш ҳамда атмосфера ҳавосига меъёрдан ортиқ
ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг олдини олиш.
Аризачи томонидан тақдим қилинган 10.04.2025 йилдаги маълумотнома ва
жавобгар раҳбарининг кўрсатмасига кўра, мажбурий кўрсатманинг айрим
талаблари бугунга қадар бажарилган, айримларини бажариш ишлари бошланган.
Жумладан, Ҳақиқат МФЙ Бетонка -1 да жойлашган кўмир сақлаш базаси
атрофини 5 метр баландликда бетон девор билан ўраш, корхона атрофида
3000 дона дарахт кўчатлари экиш ишларини олиб бориш, жамият ҳудудига тўлиқ
ҳимоя экранларини ўрнатиш каби кўрсатмалар ижроси таъминланмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан “Атмосфера ҳавосини муҳофаза
қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасидаги мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмаган.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг
13-моддасига биноан атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи
манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган
доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг
қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш
сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан
фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун
бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш
кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки
тугатиш суд тартибида амалга оширилади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Мазкур
ҳолатда
аризачининг
талаблари
аризачи
томонидан
исботланганлиги, жавобгар томонидан эса аризачининг талабини рад қилувчи
далиллар тақдим қилинмаганлиги сабабли суд, аризачининг ариза талабини
асосли деб ҳисоблаб, аризачини аризасини қаноатлантиришни, Сирдарё тумани,
Ҳақиқат МФЙ, Бетонка -1 манзилидаги «SIRDARYO KO‘MIR INVEST»
масъулияти чекланган жамият фаолиятини кўрсатма талаблари бажарилгунига
қадар тўхтатиб туришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдириб,
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 74, 118, 176-180, 186, 215, 217-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Сирдарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим
ўзгариши бошқармасининг 2025 йил 24 январдаги мажбурий кўрсатмаси
талаблари бажарилгунга қадар жавобгар - «SIRDARYO KO‘MIR INVEST»
МЧЖнинг Сирдарё тумани Ҳақиқат МФЙ, Бетонка 1 манзилидаги
фаолияти тўхтатиб турилсин.
«SIRDARYO KO‘MIR INVEST» МЧЖнинг Сирдарё тумани Ҳақиқат МФЙ,
Бетонка 1 манзилида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганидан
кейин унинг ушбу манзилдаги фаолиятини тиклаш мажбурияти Сирдарё вилоят
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
зиммасига юклатилсин.
“SIRDARYO KO‘MIR INVEST» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда апелляция
ёки кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова