← Назад
Решение #2897477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 65 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| олатда ФК | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| онун | 2 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/2198-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси вакили – М.Ш (2025 йил 11 февралдаги
05-109-сон ишончнома асосида), даъвогар вакили – раҳбар К.А, учинчи шахс
- Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси А.Г (2024 йил 31
майдаги 01/13-35/370-сонли ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар
прокурорининг ўринбосари Н.Абдукаримов иштирокида,Ўзбекистон Савдосаноат палатаси ССС вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Q DIR”
МЧЖ манфаатида жавобгар Q DIR давлат муассасаси ҳисобидан 2021 йил 30
августдаги 1/1-сонли, 2021 йил 30 августдаги 1/2-сонли, 2021 йил 30
августдаги 1/3-сонли ва 2021 йил 30 августдаги 1/4-сонли шартномалар
ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган
ҳолда354 783 927 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ССС вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Q DIR” МЧЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар ва/ёки пудратчи) манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Q DIR давлат
муассасаси(кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки буюртмачи) ҳисобидан
2021 йил 30 августдаги 1/1-сонли, 2021 йил 30 августдаги 1/2-сонли, 2021 йил
30 августдаги 1/3-сонли ва 2021 йил 30 августдаги 1/4-сонли шартномалар
ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда
жавобгардан 354 783 927 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 мартдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Гулистон шаҳар Ғазначилик хизмати бўлими судга 2025 йил
03 апрелдаги 01/01-35/15-сонли маълумотномасини тақдим этиб, тарафлар
ўртасида тузилган шартномалар ғазначиликда рўйхатга олинмаганлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган палата вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартномалари давлат харидлари тўғрисидаги Қонунга амал қилинмасдан
тузилганлиги, шартномалар Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
4-1201-2401/2111-сонли ишбўйича2024 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарор билан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланганлиги, қонунга амал қилинмасдан тузилган
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, шу асосларга кўра
битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан
тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган зарар суммасини ундиришни,
даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, пудрат шартномаларига асосан
ишларни бажарганлиги, бажарган ишлари юзасидан назорат ўлчов ишлари
ўтказилиб, ҳисоб-фактура асосида жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги, бажарган ишлари учун нақд пулда жами 92 млн сўм пул
маблағлари олганлиги ва тилхат ёзиб берганлиги, пул маблағларини бошқа
шахслардан олганлиги, лекин пул маблағларини бажарган ишлари учун
олганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили суддан қонуний қарор
қабул қилишни, жавобгар томонидан ҳужжатлар асосида тан олинган,
ҳужжатлар билан тасдиқланган ишлар учун жавобгардан пул маблағларини
ундириб бериш, даъво суммасидан даъвогарга бажарган ишлари учун тилхат
асосида берилган пул маблағларини чегирган ҳолда қаноатлантиришни
сўради.
2025 йил 17 апрель кунги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган даъвогар вакили бош юрисконсульт Н.Мусурманкулов даъво
талабларига эътироз билдириб, даъвогар пудрат шартномаларига асосан
ишларни бажарганлиги, бажарган ишлари учун нақд пулда маблағлар
олганлиги ва тилхат ёзиб берганлиги, шу сабабли даъво аризасини рад этишни
сўраган ва судга ёзма фикри ва бажарилган ишлар учун берилган пул
маблағлари ҳақидаги тилхатларни тақдим қилган.
2025 йил 17 апрель кунги суд мажлисида гувоҳ тариқасида иштирок
этган А.Ташматов 2021 йилда Гулистон шаҳар Уй-жой коммунал хизмат
бўлими бошлиғи вазифасида ишлаганлиги, даъвогар томонидан
шартномаларда кўрсатилган ишлар ҳақиқатда бажарилганлиги, бажарилган
ишлар учун уларга тилхат билан пул маблағлари берилганлигини билдириб
кўрсатув берди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 65-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Палатанинг даъво аризасида
жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 354 783 927 сўм қарздорлиги тарафлар
ўртасида тузилган 2021 йил 30 августдаги 1/1-сонли, 2021 йил 30 августдаги
1/2-сонли, 2021 йил 30 августдаги 1/3-сонли ва 2021 йил 30 августдаги 1/4сонли пудрат шартномалар (кейинги ўринларда - шартномалар) натижасида
келиб чиққан.
Жавобгар амалдаги қонунчиликка асосан бюджет ташкилот
ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи субъектлар
тоифасига кирмайди, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома қонунчилик
талабларига зид равишда расмийлаштирилган.
Тарафлар харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда давлат
харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар
ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилмаган
ҳолда пудрат ишлари бажарилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги боис, дастлаб
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
354 783 927 сўм қарз ва 177 391 964 сўм пеня ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2401/2111-сонли
иқтисодий иш бўйича 2024 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг жавобгардан 354 783 927 сўм қарз ва 177 391 964 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъво аризасининг қаноатлантирилиши рад этилишига сабаб, тарафлар
ўртасидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда - Қонун) талабларига зид равишда
тузилганлиги, шартномаларни расмийлаштиришда Давлат харидлари бўйича
қонун ҳужжатларига амал қилмаганлиги, яъни тарафлар ўртасида электрон
дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши
таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда маҳсулот олдисотдиси
амалга
оширилмаганлиги,
мазкур
ҳолатда
ФКнинг
116-моддасига кўра тарафлар ўртасидаги шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланиши инобатга олинган.
Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган.
ИПКнинг 73-моддасига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш
бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар
суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан
исбот қилинмайди.
Суд муҳокамасида тарафлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлардан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 августда тузилган 1/1-сонли
пудрат шартномасига кўра, пудратчи Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ,
Ўзбекистон кўчаси 176-кўп қаватли уй жойни фасад ва подъезд қисмини
жорий таъмирлаш ишлари бўйича объектни бажариш мажбуриятини олган.
Шартнома қиймати 31 791 109 сўм этиб белгиланган.
2021 йил 30 августда тузилган 1/2-сонли пудрат шартномасига кўра,
пудратчи Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 6-кўп қаватли уй
жойни фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш ишлари бўйича объектни
бажариш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати 34 177 124 сўм этиб
белгиланган.
2021 йил 30 августда тузилган 1/3-сонли пудрат шартномасига кўра,
пудратчи Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 174-кўп қаватли
уй жойни фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш ишлари бўйича
объектни бажариш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати 80 337 029 сўм
этиб белгиланган.
2021 йил 30 августда тузилган 1/4-сонли пудрат шартномасига кўра,
пудратчи Гулистон шаҳар, Намуна Янги ҳаёт МФЙда автотураргоҳ қуриш
ишлари бўйича объектни бажариш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати
208 478 665 сўм этиб белгиланган.
Шартномалар шартига кўра, даъвогар шартномада назарда тутилган
ишларни бажариш, жавобгар эса даъвогарга жорий таъмирлаш ишларини
бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 50-бандига кўра, шартнома Ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилган кундан кучга кириши белгиланган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Ғазначилик хизмати бўлимининг2025
йил 03 апрелдаги 01/01-35/15-сонлимаълумотномасига кўра тарафлар
ўртасида тузилган шартномалар рўйхатга олинмаганлиги маълум қилинган.
Қонун 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва
муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар,
давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармалар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш турлари электрон дўкон, кичик қийматли хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, икки босқичли
давлат харидлари, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган
давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар Қонунга
риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилмаган.
Шу сабабли, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
29 июлдаги ҳал қилув қарори билан ушбу шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим деб ҳисобланиши инобатга олиниб, даъвогарнинг дастлабки
даъвоси рад этилган.
Шу боис, палата даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, ФКнинг 114-моддаси талабига кўра, битимнинг ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллаган ҳолда, жавобгар ҳисобидан 354 783 927 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
бажарилган
ишлар
қиймати
ҳақида
расмийлаштирилган 1-сонли ҳисоб-фактурага кўра, пудратчи томонидан
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 176-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 31 791 109 сўмлик ишлар
бажарилган.
Тарафлар
ўртасида
бажарилган
ишлар
қиймати
ҳақида
расмийлаштирилган 2-сонли ҳисоб-фактурага кўра, пудратчи томонидан
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 6-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 34 177 124 сўмлик ишлар
бажарилган.
Тарафлар
ўртасида
бажарилган
ишлар
қиймати
ҳақида
расмийлаштирилган 3-сонли ҳисоб-фактурага кўра, пудратчи томонидан
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 174-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 80 338 029 сўмлик ишлар
бажарилган.
Тарафлар
ўртасида
бажарилган
ишлар
қиймати
ҳақида
расмийлаштирилган 4-сонли ҳисоб-фактурага кўра, пудратчи томонидан
Гулистон шаҳар, Намуна Янги ҳаёт МФЙда автотураргоҳ қуриш учун
208 478 665сўмлик ишлар бажарилган.
Шунингдек, шартномаларга асосан бажарилган ишлар ҳажми ва
қийматини аниқлаш мақсадида Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан
қурилишнинг сметага мослиги ўрганилиб, натижаси юзасидан 2023 йил
27 ноябрда далолатномалар тузилган.
Қурилишнинг сметага мослигини ўрганиш далолатномаларига кўра,
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 176-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 31 791 109 сўмлик,
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 6-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 34 177 124 сўмлик,
Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 174-кўп қаватли уй жойни
фасад ва подъезд қисмини жорий таъмирлаш учун 80 338 029 сўмлик,
Гулистон шаҳар, Намуна Янги ҳаёт МФЙда автотураргоҳ қуриш учун
208 478 665 сўмлик ишлар бажарилганлиги аниқланган.
Даъвогар қурилишнинг сметага мослигини ўрганиш далолатномалари
билан аниқланган бажарилган ишлар қийматига нисбатан эътирозлари мавжуд
эмаслигини баён қилган.
Даъвогар томонидан бажарилган жами қиймати 354 783 927 сўмлик
ишлар, ҳисоб-фактуралар ва далолатномалар билан расмийлаштирилиб,
жавобгар томонидан тан олинган ва қабул қилинган.
Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар томонидан судга тақдим этилган
ҳужжатларга кўра, даъвогар раҳбари К.Аслановга бажарилган жорий
таъмирлаш ишлари учун 2022 йил 16 мартда 40 000 000 сўм, 2022 йил
29 июлда 10 000 000 сўм ва 2023 йил 20 апрелда 40 000 000 сўм жами
90 000 000 сўм пул маблағлари берилганлиги аниқланди ва буни суд
муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари К.Асланов ҳам тан олган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгарнинг бажарилган жорий таъмирлаш
ишлари учун даъвогарга берилган жами 90 000 000 сўм пул маблағларини
инобатга олиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи (354 783 927 –
90 000 000 =) 264 783 927 сўм деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
354 783 927 сўм зарар ундириш талабининг 264 783 927 сўм қисмини асосли
деб ҳисоблаб, ундиришни, қолган 90 000 000 сўм қисмини асоссиз деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги,
битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
7-бандининг иккинчи хатбошисида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим
ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим
этиши мумкинлиги, шу билан бирга, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан
шартномаларда назарда тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар
томонидан ишлар қабул қилинганлиги, қарздорлик тан олинганлигини
инобатга олиб, битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб,
жавобгар томонидан тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган
354 783 927 сўм зарарнинг 264 783 927 сўм қисмини жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Еттинчи қисмига биноан давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари даъвогар ва жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкаларининг миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шу боис суд, палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво талабининг ундириш асосли деб
топилган 264 783 927 сўм қисми бўйича даъво суммасининг 2 фоизи
(264 783 927 х 2%) 5 295 678,54 сўм миқдорида давлат божи, даъвогар
ҳисобидан давлат бюджетига даъво талабининг ундириш асоссиз деб топилган
90 000 000 сўм қисми бўйича даъво суммасининг 2 фоизи (90 000 000 х 2%)
1 800 000 сўм миқдорида давлат божи ва жавобгардан даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, ИПКнинг 66, 74, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
СС
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Q DIR” МЧЖ манфаатида киритган даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Q DIR” МЧЖ ва жавобгар Q DIR давлат муассасаси
ўртасида тузилган 2021 йил 30 августдаги 1/1-сонли, 2021 йил 30 августдаги
1/2-сонли, 2021 йил 30 августдаги 1/3-сонли ва 2021 йил 30 августдаги 1/4сонли шартномаларига ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилсин ҳамда
жавобгар Q DIR давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “Q DIR” МЧЖ
фойдасига 264 783 927 сўм зарар суммаси ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Q DIR давлат муассасаси ҳисобидан давлат бюджетига
5 295 678,54сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Q DIR” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 1 800 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов