← Назад
Решение #2897478 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/3999-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – юридик бўлим
етакчи мутахассиси Ш.Б (2025 йил 06 февралдаги 36/01/14/505-сонли
ишончнома асосида) ва Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари Н.А
иштирокида, даъвогар “Q DIR” АЖнинг жавобгар Q DIR давлат муассасаси
ҳисобидан 137 590 800 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Q DIR” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Q DIR давлат
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
137 590 800 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 28 мартдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар
бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига
келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси
бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ва
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим
этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни баён қилиб, ундирилиши талаб қилинган қарздорлик
жавобгар томонидан қопланмаганлиги тушунтириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 08 январда 1230620039-сонли “Табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш” шартномалари (кейинги
ўринларда - шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, газ тармоқлари орқали
жавобгарга 2025 йилнинг январь ва февраль ойларида жами
137 590 800 сўмлик табиий газ етказиб берган.
Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш
чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил
01 март ҳолатига жами 137 590 800 сўмлик табиий газ ҳақидан қарзи вужудга
келган.
Истеъмол қилинган табиий газ учун даъвогар томонидан жавобгарга
электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура юборилган, лекин
ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 137 590 800 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 137 590 800 сўм қарздорлик факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ҳамда
даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
137 590 800 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонун тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорлари 2-банди бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида (137 590 800 х 2%=)2 751 816,00 сўм давлат
божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Q DIR” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Q DIR давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “Q DIR” АЖ
фойдасига 137 590 800 сўм табиий газ ҳақи ва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар Q DIR давлат муассасаси ҳисобидан давлат бюджетига
2 751 816,00 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов