← Назад
Решение #2897479 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2305-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 22 апрель
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигидадаъвогар Сирдарё туман прокуратурасининг Д аааааааааа
манфаатида жавобгар “Исроил ўғли Одил” фермер хўжалиги ҳисобидан
электр энергия тўловлари бўйича 5 899 014 сўм асосий қарз ва 701 860 сўм
пеняниундириштўғрисидаги даъво аризани Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Сирдарё туман прокуратураси ДДДДДДДДДДДД (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар “Исроил ўғли Одил” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 5 899
014 сўм асосий қарз ва 701 860 сўм пеняниундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
4
кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 203 -моддасига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо
бериб,қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
01 январда 917-сонли электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга
мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра HNATга уланган ёки олдиндан
хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 апрель ҳолатига
5 899 014 сўм асосий қарздорлик ва 701 860 сўм пеня пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Юқоридагиларга асосан 5 899 014 сўм асосий қарзни ундириш талаби
асосли ва суд ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 701 860 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
пеня тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд даъвогарнинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан асосли деб
ҳисоблайди ва 701 860сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни,
манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини
ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Сирдарё
туман
прокуратурасининг
даъво
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Исроил ўғли Одил” фермер хўжалиги ҳисобидан:
ДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДДД
фойдасига
5 899 014 сўм асосий қарз, 701 860 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов