← Назад
Решение #2897480 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/4859-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 апрель
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
З.Сатторова (2025 йил 22 январдаги 01-08/020-сонли ишончнома билан)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш
банки” АТБ манфаатида жавобгар “ZU YR
L 11” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий
қарз, 16 298 000 сўм миқдорда муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм
миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизини ундириш, ундирувни
“L D R
N” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Сирдарё вилояти,
Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ, Бўстон кўчаси, 70-уйда жойлашган
кадастр рақами 12:02:41:01:01:0102 бўлган мебель ишлаб чиқариш биноси ва
ёрдамчи биноларга қаратиш, жавобгар “ZU YR
L 11” масъулияти
чекланган жамиятидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига
66 298 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 19 362 226 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, 400 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2025 йил 6 январдаги Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори бўйича ундирувни ҳам
мазкур гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар АТБ “Бизнесни ривожлантириш
банки” (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий
судига жавобгар “ZU YR
L 11” масъулияти чекланган
жамияти(жавобгар) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий қарз,
16 298 000 сўм миқдорда муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм
миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизини ундириш, ундирувни
“L D R
N” масъулияти чекланган жамиятига (қўшимча жавобгар)
тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ, Бўстон кўчаси,
70-уйда жойлашган кадастр рақами 12:02:41:01:01:0102 бўлган мебель ишлаб
чиқариш биноси ва ёрдамчи биноларга қаратиш, жавобгардан даъвогар
фойдасига 66 298 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 19 362 226 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи, 400 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2025 йил
6 январдаги Гулистон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори
бўйича ундирувни ҳам мазкур гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакил
(лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини
тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабига аниқлик
киритиш ҳақида ариза тақдим қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар банк ва жавобгар ўртасида 2024 йил
24 майда тузилган 156-сонли индивидуал кредит шартномаси (кейинги
ўринларда — кредит шартномаси) ва 2024 йил 27 майдаги гаров шартномаси
(кейинги ўринларда — гаров шартномаси)дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига
асосан банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига мебель ишлаб
чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш
учун зарур хом ашё сотиб олиши учун миллий валютада 18 ой муддатга,
йиллик 28 фоиз ставкада 300 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш
мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан дифференциал тўлов усулида
амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан банк қарз олувчига кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, кредит шартномасига асосан банк
жавобгарга айланма маблағлар билан тўлдиришга пул маблағларини бериш,
жавобгар эса ўз навбатида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш
муддатларини мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-илова
“Асосий қарз ва фоиз тўловларини қайтариш жадвали”га мувофиқ амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.8-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қадар қайтариши белгиланган.
Шартнома шартларига асосан банк қарз олувчига кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли 2024 йилнинг 25 ноябрь ҳолатига 66 298 000 сўм
муддати ўтган асосий, 19 362 226 сўм муддати ўтган фоиз қарзи вужудга
келган ҳамда палата даъвогар манфаатида судга дбаъво ариза билан мурожаат
қилган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 январдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 66 298 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 19 362 226 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилш белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори
қабул қилинган бўлса-да, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига
риоя қилинган ҳолда тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги,
мажбуриятларни лозим даражада бажрмаганлиги сабабли, 2025 йил 1 апрель
ҳолатига кредит қарздорлиги вужудга келган.
Хусусан, 2025 йил 1 апрель ҳолатига жавобгарнинг банк олдида
150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий қарз, 16 298 000 сўм миқдорда
муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм миқдорида муддати ўтган
кредитнинг фоизи қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини
қоплаш
тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 5.1.3-бандига кўра, қарз олувчи томонидан мазкур
кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда, банк қарз олувчини кредитлашни тўхтатиш ва
фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан
ундирувни кредит таъминотига қаратиши орқали ундириш мумкинлиги
белгиланган.
Шу сабабли, банк манфаатида Палата судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий
қарз, 16 298 000 сўм миқдорда муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм
миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизини ундириш, ундирувни гаров
таъминотига қаратишни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгарнинг банк олдидаги 150 000 000 сўм миқдорида муддатли
асосий қарз, 16 298 000 сўм миқдорда муддати ўтган асосий қарз,
23 698 774 сўм миқдорида муддати ўтган кредитнинг фоизиқарздорлиги
ҳолати фактлари иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, огоҳлантириш хатлари,
тўлов жадвали, маълумотнома, банк айланмаси ва бошқа ишга алоқадор
далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Шу сабабли суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий қарз, 16 298 000 сўм миқдорда
муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм миқдорида муддати ўтган
кредитнинг фоизиниундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб
топиб, палатанинг ушбу талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли
Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ, Бўстон кўчаси,
70-уйда жойлашган кадастр рақами 12:02:41:01:01:0102 бўлган мебель ишлаб
чиқариш биноси ва ёрдамчи биноларга қаратишни сўраган.
Кредит таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва қўшимча ўртасида
2024 йил 27 майда тузилган ипотека шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ,
Бўстон кўчаси, 70-уйда жойлашган узкатдаги кадастр рақами
12:02:41:01:01:0102, эски кадастр рақами 12:02:04:05:01:0608 сонли нотурар
бино иншоатнинг юридик акт бўйича ер участкаси умумий майдони 700 кв.м.,
умумий майдони 355 кв.м., умумий фойдали майдони 355 кв.м., 4 та хонадон,
бино таркиби С1 литердаги ишлаб чиқариш биноси кадастр рақами
12:02:41:01:01:00241 бўлган мебель ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи бино
гаровга қўйилган.
ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга
мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун
бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган.
ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг иккинчи қисмида
Ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация
қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг
баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни
бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида
турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар
кўрсатилган бўлиши керак деб кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров
мулкига қаратиш талабини тўлиқ қаноатлантириб, гаров шартномасига
мувофиқ равишда белгилашни лозим топади.
Шунингдек, палата жавобгардан даъвогар фойдасига 66 298 000 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 19 362 226 сўм муддати ўтган фоиз қарзи,
400 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2025 йил 6 январдаги Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори бўйича ундирувни ҳам
мазкур гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суд муҳокамаси давомида даъвогар даъво талабларига аниқлик
киритиб, палатанинг аризасини тақдим этиб, Гулистон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан ундириш
белгиланган 66 298 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 19 362 226 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 400 000 сўм пеня ундирувини қўшимча жавобгарга
тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ, Бўстон кўчаси,
70-уйда жойлашган кадастр рақами 12:02:41:01:01:0102 бўлган мебель ишлаб
чиқариш биноси ва ёрдамчи бинога қаратишни сўради.
ИПКнинг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд палатанинг даъво талабига аниқлик киритиш
ҳақидаги аризасини инобатга олади.
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қўшма қарори 26-бандининг
учинчи-тўртинчи қисмларига мувофиқ, судларга тушунтирилсинки, кредитор
қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига
кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига
қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа
суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган
ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз
ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд ҳал қилув қарори билан ундириш
белгиланган қарздорлик гаров билан таъминланган мажбуриятдан келиб
чиққанлиги, гаров мулки реализация қилинмаганлигини инобатга олиб,
палатанинг Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 январдаги
ҳал қилув қарори билан ундириш белгиланган кредит қарздорлиги бўйича
унирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш қаратиш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, палатанинг ушбу талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,
палатанинг даъвоси мулкий ва номулкий хусусиятга эга даъво талабларидан
иборатлиги, ушбу талаблар бўйича олдиндан давлат божи тўланмаганлигини
инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига
мулкий даъво талаби бўйича жами даъво миқдори 189 996 774 сўмнинг
2 фоизи, яъни 3 799 935,48 сўм давлат божи ва номулкий даъво талаби бўйича
3 750 000 сўм давлат божи, жами 7 549 935,48 сўм давлат божи ҳамда даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Юқорида
қайд
этилганларга
асосан
ҳамда
Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73, 118, 127, 128,
170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ZU YR
L 11” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига
150 000 000 сўм миқдорида муддатли асосий қарз, 16 298 000 сўм миқдорда
муддати ўтган асосий қарз, 23 698 774 сўм миқдорида муддати ўтган
кредитнинг фоизи ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “L D R
N” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ,
Бўстон кўчаси, 70-уйда жойлашган узкатдаги кадастр рақами
12:02:41:01:01:0102, эски кадастр рақами 12:02:04:05:01:0608 сонли нотурар
бино иншоатнинг юридик акт бўйича ер участкаси умумий майдони 700 кв.м.,
умумий майдони 355 кв.м., умумий фойдали майдони 355 кв.м., 4 та хонадон,
бино таркиби С1 литердаги ишлаб чиқариш биноси кадастр рақами
12:02:41:01:01:00241 бўлган мебель ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи биносига
қаратилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 январдаги ҳал
қилув қарори билан “ZU YR
L 11” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига
ундириш белгиланган 66 298 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
19 362 226 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 400 000 сўм пеня ундируви
қўшимча жавобгар “L D R
N” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, “Аҳиллик” МФЙ, Бўстон кўчаси,
70-уйда жойлашган узкатдаги кадастр рақами 12:02:41:01:01:0102, эски
кадастр рақами 12:02:04:05:01:0608 сонли нотурар бино иншоатнинг юридик
акт бўйича ер участкаси умумий майдони 700 кв.м., умумий майдони
355 кв.м., умумий фойдали майдони 355 кв.м., 4 та хонадон, бино таркиби С1
литердаги ишлаб чиқариш биноси кадастр рақами 12:02:41:01:01:00241 бўлган
мебель ишлаб чиқариш цехи ва ёрдамчи биносига қаратилсин.
Жавобгар “ZU YR
L 11” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 7 549 935,48 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков