Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/4450 Дата решения 21.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый V S S YQ LI
Source ID 3ce26c08-b8ab-4ea2-9f1c-d2a1899905f8 Claim ID PDF Hash c2557c13af276d10... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс 327 code_article
амда 734-моддаси амда 734 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/4450-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 апрель Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Махкамов (2024 йил 22 апрелдаги 11/42-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Ярбоев (2025 йил 14 апрелдаги 01/04/1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогарЎзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки манфаатида жавобгар “ V S S YQ LI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 294 734 915 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ V S S YQ LI” масъулияти чекланган жамияти (жавбгар) ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 294 734 915 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 28 мартдаги ажрими тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича фоизнинг тўғри ва асосли ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувига юборилган. Палата суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, суднинг ажрими палата манзилига “Гибрид почта” орқали юборилганлиги инобатга олиб, ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан қарз сўндирилмаганлиги, шу боис шартнома шартларига мувофиқ фоизлар ҳисобланганлигини баён қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 18 майдаги 495-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) ва 2019 йил 17 декабрдаги 495/1-сонли қўшимча келишув, 2021 йил 27 майдаги 29-сонли қўшимча келишув, 2021 йил 5 июлдаги 495/2-сонли қўшимча келишув, 2022 йил 31 январдаги 1-сонли қўшимча келишув, 2023 йил 13 январдаги 2-сонли қўшимча келишувлардан келиб чиққан. Кредит шартномасига кўра, банк жавобгар (қарз олувчи)га “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 май куни Сирдарё вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 17-бандида кўрсатиб ўтилган топшириқлари асосида Гулистон шаҳрида аҳолининг турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида 1 дона 7 қаватли, бунда 1-қавати 5 та савдо дўконларидан ҳамда юқори қаватлари 61 та хонадондан иборат турар жой биноси қуриш учун” 18 (ўн саккиз) ойлик имтиёзи давр асосида 24 (йигирма тўрт) ой муддатга, йиллик 18 (ўн саккиз) фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 30 000 000 000 (ўттиз миллиард) сўм миқдорида кредит бериши, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатларда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга қарашли бўлган Гулистон шаҳар, Улуғ-йўл маҳалласи, Беруний кўчаси, 74-уйда жойлашган 12:10:06:03:07:05:990:001 кадастр рақамли “Идора, ёрдамчи бинолар, тўй маросимларини ўтказиш ва қурилиши тугалланмаган шифохона бинолари гаровга қўйилган бўлиб, бу ҳақида тарафлар ўртасида ипотека шартномаси тузилган. Мазкур ипотека шартномалари тегишли тартибда нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтказилган. Шунингдек, бинонинг пойдевори ва 1 қават қисмида қурилиш ишлари амалга оширилгандан сўнг, қурилиши тугалланмаган бино кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган сўнг гаровга қўйилиши белгиланган. Банк шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгарга тақдим этилган тўлов топшириқномаларига асосан 30 000 000 000 (ўттиз миллиард) сўм миқдорида кредит маблағини ўз вақтида ажратиб бериб, мажбуриятларини тўлиқ бажарган, жавобгар эса кредит шартномаси шартлари ва шартноманинг ажралмас қисми бўлган муддатли мажбуриятнома (тўлов графиги) бўйича тўлаб борилишига келишилган бўлсада, белгиланган муддатларда график бўйича фоиз ва муддати келган кредитнинг асосий қарз ва фоизларни мунтазам равишда ўз вақтида тўламаган ва (ёки) кечиктириб келган, банкнинг қарздорликларни тўлаб бериш тўғрисида огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирилиб, кредит шартномаси бўйича юзага келган асосий қарз ва фоизларни тўламасдан шартнома шартларини бузилишига йўл қўйган. Натижада 2023 йил 2 август ҳолатига 14 635 660 169 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 815 515 598 сўм фоиз ҳамда 3 474 060 сўм пеня қарздорлиги юзага келган, ушбу тўловларни ундириш юзасидан даъвогар манфаатида Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 октябрдаги ҳал қилув қарори билан, Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14 635 660 169 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, 815 515 598 сўм фоиз, 3 474 060 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Ундирув “Sird r S q li” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Гулистон шаҳри, Фарҳод МФЙ, Беруний кўчаси 74-уйда жойлашган, кадастр рақами 12:10:06:03:07:0599 бўлган “Идора, ёрдамчи бинолар, тўй маросимларини ўтказиш ва қурилиши тугалланмаган шифохона бинолари ҳамда жавобгарга тегишли бўлган, кредит маблағи эвазига қуриб битказилган, Гулистон шаҳри, Улуғ йўл МФЙ, Тошкент кўчаси 5-уйда жойлашган кадастр рақами 12:10:06:03:06:0867 бўлган етти қаватли турар-жой биносининг 3 (уч) дона хонадонига, биринчи қаватидаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига қаратилган. Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлса-да, бироқ 2023 йил 31 декабрь ҳолатига кредит қарздорлиги жавобгар томонидан сўндирилмаган. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Кредит шартномасининг 5.3-бандига кўра, асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит) қарздор банкка бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг 1,3 баравари оширилган миқдорда юқори фоиз тўлаши белгиланган. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмида, кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши назарда тутилган бўлиб, ушбу норма 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Шунга мувофиқ, даъвогар 2023 йил 3 августдан 2023 йил 31 декабрга қадар ушбу кредит шартномаси бўйича жавобгардан жами 1 294 734 915 сўм фоиз қарздорлиги ҳисобланган. Қарздор кредит қарздорлигини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит шартномаси бўйича 2023 йил 3 августдан 2023 йил 31 декабргача жами ҳисобланган 1 294 734 915 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармасининг 2025 йил 10 апрелдаги далолатномасига кўра, банк томонидан фоизлар тўғри ҳисобланганлиги, 2023 йил 31 декабрь ҳолатига банк ҳисобварақлари қайдномаси бўйича фоиз қарздорлиги 1 294 734 915 сўмни ташкил этиши, гаров мулклари бўлган бинолар реализация қилинмаганлиги аниқланган. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 294 734 915 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига жами қаноатлантирилган даъво баҳоси 1 294 734 915 сўмнинг 2 фоизи, яъни 25 894 698,3 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ V S S YQ LI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки фойдасига кредит бўйича 1 294 734 915 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ V S S YQ LI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ҳисобидан республика бюджети фойдасига 25 894 698,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков