← Назад
Решение #2897489 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2152-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 18 апрель
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида “Ипотека банк”
АТИБнинг жавобгар – “Саҳоватли Сайхун” масълуияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар “ lik b nu
mk r s vd ”масъулияти чекланган
жамиятидан муддати келмаган 220 000 000 сўм асосий кредит қарзи,
245 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга
ҳисобланган фоиздан 37 438 124,80 сўм, 2 987 191,55 сўм пеня,
7 823 383,93 сўм жорий фоиз қарздорликни ундириш, ундирувни гаров
мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасиюзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили А.Хайруллаев (2025 йил 17 апрелдаги ишончнома
асосида) Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“I t k b nk” АТИБ (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “S v tli S un” масъулияти
чекланган жамиятидан (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади),
“ lik b nu
mk r s vd ” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги
матнларда “ қўшимча жавобгар” деб юритилади) муддати келмаган
220 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 245 500 000 сўм муддати ўтган асосий
қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 37 438 124,80 сўм,
қарздорликка ҳисобланган 2 987 191,55 сўм пеня, 7 823 383,93 сўм жорий
кредит қарздорликни солидар тартибда ундириш, ундирувни “ EG GR N
ON J” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан ҳозирги кунда даъво аризада қайд этилган
қарздорлик бўйича қарздорлиги мавжудлигини маълум қилиб, даъво
талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
127-129, 170-моддаларига асосан низони жавобгар ва қўшимча жавобгарлар
йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “I t k b nk” АТИБ Сирдарё
вилоят филиали ва жавобгар ўртасида 2022 йил 07 июнда № 609/155-сонли
кредит шартномаси имзоланган ва кредитни қайтариш муддати 2025 йил
06 июнь деб кўрсатилган.
Унга кўра, банк жавобгарга 36 ой муддатга, шундан 6 ой имтиёзли давр
билан йиллик 12,98 % устама ҳақ тўлаш эвазига “Балиқчилик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси қазиш ишларини бажариш
(техника хизмати) учун” 910 000 000 кредит беришга келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга “Балиқчилик
фаолиятини ривожлантириш мақсадида сунъий сув ҳавзаси қазиш ишларини
бажариш (техника хизмати) учун 910 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган огоҳлантириш хати жавобгар ва
қўшимча жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар вакилининг судга тақдим этган 2025 йил 05 мартдаги
08-8/3186-сонли маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 05
март ҳолатига муддати келмаган 220 000 000 сўм асосий кредит қарзи, 245 500
000 сўм муддати ўтган асосий қарз, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган
фоиздан 37 438 124,80 сўм, 7 823 383,92 сўм жорий кредит қарздорлиги
мавжудлиги қайд этилган.
Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ lik b nu mk r
s vd ” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 07 июндаги 150 000 000
сўмлик кафиллик шартномасини тақдим этган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 14июнда қабул
қилинган ҳал қилув қарорига кўра, қўшимча жавобгар “ lik b nu mk r
s vd ” масъулияти чекланган жамиятидан кафилликда олинган мажбурият
бўйича кредит қарздорлик солидар тартибда ундирилган бўлса-да, ушбу қарор
ижроси асосида кредит қарздорлиги жавобгардан ундирилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда муддати келмаган 220 000 000 сўм, муддати ўтган 245 500
000 сўм асосий кредит қарзи ва 37 438 124,80 сўм муддати ўтган фоиз,
7 823 383,93 сўм жорий фоиз қарздорлигини талабларини қисман асосли деб
ҳисоблаб, даъвони қиман қаноатлантириб, жавобгардан муддати ўтган асосий
қарздан 220 000 000 сўм, муддати ўтган 245 500 000 сўм асосий кредит қарзи
ва 37 438 124,80 сўм муддати ўтган фоиз, 7 823 383,93 сўм жорий фоиз
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Даъвогар 2 987 191,55 сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган пеняни
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 9.5-бандида,
қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар
бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.1 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 20 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди
деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007
йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 2 987 191,55 сўм миқдоридаги пеняни 440 000 сўмгача
камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда муддати келмаган 220 000 000 сўм, муддати ўтган
245 500 000 сўм асосий кредит қарзи ва 37 438 124,80 сўм муддати ўтган фоиз,
7 823 383,93 сўм жорий фоиз қарздорлигини талабларини қисман асосли деб
ҳисоблаб, даъвони қиман қаноатлантириб, жавобгардан муддати ўтган асосий
қарздан 220 000 000 сўм, муддати ўтган 245 500 000 сўм асосий кредит қарзи
ва 37 438 124,80 сўм муддати ўтган фоиз, 7 823 383,93 сўм жорий фоиз
қарздорлик
ва
440 000
сўм
пеняни
ундиришни,
кредит
қарздорлигини 150 000 000 сўм қисмини “ lik b nu
mk r s vd ”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар муддати ўтган асосий кредит ҳамда фоиз
қарздорлик бўйича ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, кредит қайтарилишини таъминоти
сифатида қўшимча жавобгар “ EG
GR N
ON J” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги
сариқ, “QY30K5-1” русумли, давлат рақам белгиси 25 695 S
бўлган
автокран техника воситаси гаровга қўйилган бўлиб, бу ҳақида тарафлар
ўртасида
2023 йил 1 февраль куни келишув битими тузилган. Мазкур келишув битими
тегишли тартибда нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 279-моддасига
асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар
бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
“Кредит
шартномаларидан
келиб
чиқадиган
мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
13/150-сонли Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд
тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи,
жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Хусусан, кредит қайтарилишини таъминоти сифатида ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга олинган “ EG GR N
ON J” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги
сариқ, “QY30K5-1” русумли, давлат рақам белгиси 25 695 S
бўлган
автокран техника воситаси гаровга қўйилган ва бу ҳақида тарафлар ўртасида
2023
йил
1 февралда келишув битим тузилган. Мазкур келишув битими тегишли
тартибда нотариал тасдиқланган ва ҳозирги кунда келишув битими бекор
қилинмаган, ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган Қонун талабларига риоя қилиб суд,
ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, ранги сариқ, “QY30K5-1” русумли, давлат рақам белгиси
25 695 S
бўлган автокран техника воситасига қаратишни лозим деб топди.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 10 274 974 сўм
давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 34 000
сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 127-129, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “I t k
b nk’” АТИБнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “S v tli S un” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “I t k b nk” АТИБ фойдасига муддати келмаган 220 000 000 сўм
асосий кредит қарзи, 245 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 37 438 124,80
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 440 000 сўм пеня, 7 823 383,93 сўм жорий
фоиз қарздорлик ва 37 500 сўм почта ҳаржати ундирилсин.
“S v tli S un” масъулияти чекланган жамиятидан ундирлаётган
кредит қарздорликнинг 150 000 000 сўм қисми ва 37 500 сўм почта ҳаражати
солидар тартибда “I t k b nk” АТИБ фойдасига “ lik b nu mk r s vd ”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “ EG GR N
ON J” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, ранги
сариқ, “QY30K5-1” русумли, давлат рақам белгиси 25 695 S
бўлган
автокран техника воситаси гаров мулкига қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “S v tli S un” масъулияти чекланган жамияти ҳамда
қўшимча жавобгар “ lik b nu mk r s vd ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 10 274 974 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё
вилоят
судининг
Иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатигаапелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов