Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2288 Дата решения 17.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Муҳаммаджон ўғли Мусо Ответчик / Подсудимый P LY TE SIRD RY
Source ID 89fd94fb-a6fe-406f-b390-b1d721fe5c6e Claim ID PDF Hash b47ba94b0f66fa6a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Мазкур Кодекснинг 238-моддаси Мазкур Кодекс 238 code_article
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2288-сонлииқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 17 апрель Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги манфаатида киритган, жавобгар “P LY TE SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11.200 кг аммиакли селитрага қўйилган 4.741.800 сўмдан устама, 9.020 кг аммафосга қўйилган 22.687.100 сўм устамани, 150 кг карбамидга қўйилган 121.300 сўмлик устамани, транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм, жами 33.623.900 минг сўм, шартноманинг1.2, 2.1-бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммаси 202.797.200 сўмни ҳамда ушбу шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдоридаги пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан, даъвогар вакили М.Урақбаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хайдаров (ишончнома асосида), А.Бегалиев (ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) даъвогар “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) манфаатида киритган, жавобгар “P LY TE SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 11.200 кг аммиакли селитрага қўйилган 4.741.800 сўмдан устама, 9.020 кг аммафосга қўйилган 22.687.100 сўм устамани, 150 кг карбамидга қўйилган 121.300 сўмлик устамани, транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм, жами 33.623.900 минг сўм, шартноманинг 1.2, 2.1-бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммаси 202.797.200 сўмни ҳамда ушбу шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдоридаги пеня ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Кенгаш суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата ва Кенгаш (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, даъвогарга берилган маҳсулотларга асоссиз устама қўйиб етказилганлигини, минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, учун асоссиз равишда устамалар қўйилганлигини, пахта нархи 2023 йилги биржа нархидан паст нархда олинганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар вакиллари даъвогар даъво талабларига эътироз билдириб, минерал ўғитлар, транспорт харажатлари, шартноманинг 1.2, 2.1бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммасини ундиришга асос мавжуд эмаслигини, чунки пахта экини учун берилган маҳсулотлар бўйича юборилган электрон ҳисоб-фактуралар эътирозсиз қабул қилинганлигини билдириб, даъвогар даъвосини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2023 йил 25 ноябрь куни “Пахта хом ашёси харид қилиш” бўйича 158-сонли контрактация шартномаси имзоланган. Шартномага кўра даъвогар 2023 йил пахта ҳосилидан 44.2 га ер майдонидан жами 99.5 тонна пахта маҳсулоти етказиб етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъво аризасида баён этилишича, 11.200 кг аммиакли селитрага қўйилган 4.741.800 сўмдан устама, 9.020 кг аммафосга қўйилган 22.687.100 сўм устамани, 150 кг карбамидга қўйилган 121.300 сўмлик устамани, транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм, жами 33.623.900 минг сўм, шартноманинг1.2, 2.1-бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммаси 202.797.200 сўмни ҳамда ушбу шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдоридаги пеня ундиришни лозим деб ҳисобланган. Иш ҳужжатларига кўра, шартноманинг 4.1-бандида пахта хом ашёсининг харид баҳоси белгиланмаган. Пахта хомашёсини қабул қилиш варақаларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 5-типли 1-навли 2-синфли пахта хом ашёси етказиб берилиб, топширилган 1 кг пахта учун ҚҚС билан 6.918,50 сўмдан тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-23-сон Қарори 2-банд д-кичик бандида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бўнак тўлаш маҳсулот етиштирувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга оширилиши, бунда моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари устамаларсиз (етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари бундан мустасно) етказиб берилиши белгиланган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга пахта ҳом-ашёси етиштириш учун минерал ўғитлар, қилинган транспорт харажатлари, шунингдек даъвогар томонидан етиштирилган пахта-ҳом-ашёси бўйича тарафлар келишилган нарх бўйича юборилган ҳисоб-фактуралар даъвогар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Бунлан ташқари, иш ҳужжатларида ушбу ҳолатларни исботловчи далиллар мавжуд эмас. Жумладан, тарафлар ўртасида тасдиқданган ҳисобварақ фактураларда жавобгар томонидан даъвогарга етказилган маҳсулотларга устама қўшилганлиги ҳолатлари кўрсатилмаган. Бундан кўринадики, даъво аризада келтирилган даъвогарга минерал ўғитлар, яъни аммиакли селитра, аммафос, карбамид маҳсулотлари устамаларсиз етказиб берилган. Шунингдек, иш ҳужжатларига кўра, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм миқдоридаги пул маблаини ундиришга ҳам асос мавжуд эмас. Тарафлар ўртасидаги пахта хомашёсини қабул қилиш варақаларига кўра фермер хўжалиги томонидан МЧЖга 5-типли 2-навли 2-синфли пахта хом ашёси етказиб берилиб, топширилган 1 кг пахта учун ҚҚС билан 6.918,50 сўмдан тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 23-сонли Қарорининг 1-бандида пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг харид нархи ўзаро келишув асосида шакллантириши белгиланган. Шу сабабдан тарафлар пахта хом ашёсини қабул қилиш варақаларини эътирозсиз тасдиқлашган. Демак, пахта харид қиймати юзасидан даъвогар ва жавобгар ўзаро келишувга эришган. Ушбу ҳолат ишга тақдим этилган ҳисоб-варақ фактура ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топган. ФК 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Шу сабабли вилоят тафтиш инстанцияси суди даъвонинг ушбу талабини ҳам рад этиб, асосли хулосага келган. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва конунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда кўйиладиган бошка талабларга мувофик лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур Кодекснинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Юқоридагиларга асосан суд, кенгашнинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 11.200 кг аммиакли селитрага қўйилган 4.741.800 сўмдан устама, 9.020 кг аммафосга қўйилган 22.687.100 сўм устамани, 150 кг карбамидга қўйилган 121.300 сўмлик устамани, транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм, жами 33.623.900 минг сўм, шартноманинг1.2, 2.1-бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммаси 202.797.200 сўм миқдоридаги пул маблағини ундириш талабини қанотлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдоридаги пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Даъвогарнинг тарафлар ўртасида пеня ундириш талабига асос қилиб келтирилаётган “Ҳақдорликни учинчи шахсга ўтказиш” ва пахта хом ашёсини харид қилиш бўйича шартномалар мавжудлиги даъвогарга пеня ундириш ҳуқуқини бериши ҳамда даъвогар томонидан пеня ундириш талабининг асослилиги, уни қайси шартнома бўйича қанча ҳосил бўлган қарздорликка нисбатан ҳисобланганлиги судда исботлаб берилмади. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддаси 18-бандига кўра, иқтисодий судларда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари - фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон Қарори 3-бандининг учинчи қисмига асосан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари тақдим этиш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, даъвогардан ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни ва олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги манфаатида киритган, жавобгар “P LY TE SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11.200 кг аммиакли селитрага қўйилган 4.741.800 сўмдан устама, 9.020 кг аммафосга қўйилган 22.687.100 сўм устамани, 150 кг карбамидга қўйилган 121.300 сўмлик устамани, транспорт харажатлари учун ҳисобланган 6.073.700 сўм, жами 33.623.900 минг сўм, шартноманинг1.2, 2.1-бандларига асосан 2023 йил ҳосили учун топширилган 110.1 тонна қабул қилишда нархи бўйича ўртадаги фарқ суммаси 202.797.200 сўмни ҳамда ушбу шартноманинг 5.3-бандига асосан 101.398.600 сўм миқдоридаги пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Почта харажатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья А.Я. Олламов