Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2298 Дата решения 17.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1a557cea-155a-4f90-b527-c647d9df44e4 Claim ID PDF Hash 8438961bb79aebd6... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 65 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
аролик кодексини 357-моддаси аролик кодексини 357 code_article
аролик кодексининг 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
аролик кодексини 446-моддаси аролик кодексини 446 code_article
аролик кодекси 449-моддаси аролик кодекси 449 code_article
нинг 32-моддаси нинг 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2298-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, “ I SIG ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “SIRD RY GR T ` IN T INER L” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “ I SIG ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SIRD RY GR T ` IN T INER L” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан 11 500 000 сўм асосий қарз, 4 818 500 сўм пеня ва 3 000 000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади. Бироқ даъвогар ва жавобгар ишни уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар судга киритган илтимосномасида асосий қарзни тан олишини, даъво талабидаги пеня ва зарар ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад этишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони даъвогар, жавобгар вакиллари йўқлигида мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал қилиш мумкин деб топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 14 июнда №К-28-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Бажарувчи” ўсимликларни ҳимоя қилувчи маҳсулотни етказиб беришни, “Буюртмачи” эса етказиб берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича 11 500 000 маҳсулот етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб олган. Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан 2023 йил 14 июнда жавобгарга юборилган 11 500 000 сўмлик ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар 96-сонли ҳисоб-варақ фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулотлар учун тарафлар ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами 11 500 000 сўм пул маблағлари бугунги кунга қадар келиб тушмаган. Натижада даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами 11 500 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз тасдиғини ва исботини топди. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексини 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорини 2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низомни 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Шу Низомни 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Суд мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб даъвогарнинг 11 500 000 сўм асосий қарздорликни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги Қонуни” нинг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгилаган. Даъвогар юборган маҳсулотларини пулини ўз вақтида тўланмаганлиги учун кечиктирилган кун учун 0,1 фоиздан, тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жавобгардан 4 818 500 сўм пеня ундириб бериш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.2-бандида сотиб олувчи сотувчига бир кечиктирилган кун учун 0.1 фоиздан жарима тўлашган келишилган. Даъвогар кечиктирилган кунлар учун жарима эмас пеня ундиришни сўраган. Агар шартномада пеня ундириш назарда тутилмаган ҳолларда ҳам даъвогар қонуний неустойкани талаб қилиш ҳуқуқига эга. Қонуний неустойка кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4 фоиздан қарздорлик суммасининг ҳар бир кунига 46 000 сўмдан пеня ҳисобланганда, даъво талабида ҳисобланган 417 кунга 19 182 000 сўм пеня ҳисобланади. Бироқ, пеня миқдори қарздорлик суммасининг 50 фоизи 5 750 000 сўм қонуний неустойкани сўрашга ҳақли бўлган ҳолда ундан кам миқдорда 4 818 500 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Юқоридагиларга асосланиб, йиллар давомида қарздорлик тўланмай келаётганлигини, жавобгар пеня ундириш талабини суд томонидан рад этилиши ёки камайтирилиши бўйича судга асословчи ҳужжатларни тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 4 818 500 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъво талабида даъвогар томонидан юридик хизмат учун сарфланган 3 000 000 сўм зарарни ундириш сўралган. Мазкур даъво талабида суд харажатлари сифатида ушбу сумма баҳоланган. Жавобгар қарздорликни тўламаганлиги оқибатида даъвогар адвокат хизматидан фойдаланганлиги натижасида адвокатлик хизмати учун тўловни амалга ошириб, зарар кўрган. ФКнинг 14-моддаси 2-қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандида, агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши белгиланган. Ҳолбуки, суд томонидан неустойка ундириш талаби қисман қаноатлантирилган. Суд, бундай ҳолатда даъво талабининг юридик хизмат учун сарфланган 3 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 305 625 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогарга даъвонинг рад қилинган қисми бўйича 69 375 сўм давлат божини юклаб, тўланганлигини инобатга олиб ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИ Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “SIRD RY GR T ` IN T INER L масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ I SIG ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 11 500 000 сўм асосий қарз, 4 818 500 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 305 625 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ I SIG ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юкланган 69 375 сўм давлат божи тўлови олдиндан тўланганлигини инобатга олинсин ва ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов