Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/2021 Дата решения 17.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение RA MATULLA ANOR Ответчик / Подсудимый WHITE-GOLDKLASTER
Source ID ee59fb24-2575-49d1-9f34-2b3147d0f8ca Claim ID PDF Hash 5df461357b841edf... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
тисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал Кодекси 107 code_article
ФКнинг 635-моддаси ФКнинг 635 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2021-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 17 апрель Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, С.Сайданов котиблигида,Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар “RA MATULLA ANOR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “WHITE-GOLDKLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва “Agr B vut T m hi”масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 25 май кунида 12-01/22-сон билан имзоланган шартномани бекор қилишни ҳамда 250 000 0000 сўм асосий қарз, 108 800 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакили Ш.Жўракулов (06.01.2025 йилдаги 01-10-сонли ишончнома асосида), даъвогар раҳбари Р.Ниязкулов, жавобгар вакили Х.Халилов (25.03.2025 йилдаги 99-сонли ишончнома асосида), Агробанк” АТБ вакили Г.Юлдашева (2025 йил 9 апрелдаги ишончнома асосида), Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Умирзақов, Сирдарё туман сув етказиб бериш хизмати мутахассиси Ж.Муқимов, Сирдарё туман хокимлиги вакили Ш.Тиллабековлар иштирокида,Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) “RA MATULLA ANOR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)манфаатида) судга даъво ариза киритиб,жавобгарлар – “WHITE-GOLD-KLASTER” ва “AGRO-BOYOVUT TOM HI” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 25 май кунида 12-01/22сон билан имзоланган шартномани бекор қилишни ҳамда 250 000 0000 сўм асосий қарз, 108 130 011 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишда субсидия ажратишга кўмаклашувчи Сирдарё туман ишчи гуруҳидан Сирдарё туман ҳокимлиги, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сирдарё туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ, АТБ “Агробанк” жалб қилинган. Судда иштирок этган кенгаш вакили даъвогар хўжалик раҳбари тарафлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш бўйича даъво талабидан воз кечишини, даъвонинг ушбу қисмини кўрмасдан қолдиришни сўраб, шунингдек, даъво талабига аниқлик киритиб, судга шартнома бўйича тараф ҳисобланган қўшимча жавобгар шартномани бекор қилиш талаби бўйича жавобгарлигини, пул уланмалари асоссиз ушланганлиги учун асосий қарз ва пеняни жавобгар- “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ундиришни сўради. Судда иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризадаги важларни такрорлаб, суддан шартнома шартлари бажарилмасдан туриб, жавобгар ҳисобидан асоссиз пахта пулидан 250 000 0000 сўм ушлаб қолинганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Судда иштирок этган жавобгар вакили кўрсатмаларини бериб, 2022 йил пахта хом ашёси етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатига мувофиқ қўшимча жавобгарга пул ўтказилиши белгиланганлиги, асбоб ускуналар келинганлигини, олиб келинган ускуналар ўрнатилганлигини бўйича қўшимча жавобгарга пул ўтказилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Судда Сирдарё туман ҳокимияти юристи томчилатиб суғориш ишлари бўйича туман ҳокимлигида ҳужжатлар йўқлигини, бу билан қишлоқ хўжалиги бўлими шуғулланганлигини билдирди. Суд мажлисида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, жавобгар томонидан режа бўйича томчилатиб суғориш ишлари якунига етказилмаганлигини, томчилатиб суғориш ишларини олиб бориш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этилмаганлигини билдирди. Судда Сирдарё туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ мутахассиси даъвогар ер майдонида олиб борилиши лозим бўлган томчилатиб суғориш ишларини бажаришдан олдин иш бажарувчи ёки жавобгар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари махсус комиссияга тақдим этилмаганлигини, томчилатиб суғориш ишлари охирига етказилмаганлигини, бунинг оқибатида даъвогар ер майдонидаги пахта ҳосили томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилмаганлигини, ишлар тўлиқ бажарилганда субсидия маблағи ажратилиши лозимлигини билдирди. Судда “Агробанк” АТБ вакили жавобгар билан 2022 йил 10 майда пахта дала майдонларига томчилатиб суғориш тизимини ташкил этиш бўйича 14 400 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, ишларни бажарилиши бўйича банк ходимлари томонидан мониторинг ўтказилганлигини, жавобгар томонидан кредит шартномасидаги пул маблағи 576 гектар ерда томчилатиб суғориш ишларини жорий қилиши лозим бўлганлигини, мониторинг жараёнида 287 гектар ерда томчилатиб суғориш ишлари амалга оширилмаганлиги аниқланганлигини, мониторингда даъвогарга тегишли ерларда ишлар бажарилганлиги кўрсатилганлигини, ишлар бажарилмаган бўлса-да, нима сабабдан мониторингда бажарилди, этиб белгиланганлигидан хабари йўқлигини билдирди. Аввалги судда қўшимча жавобгар жавобгар билан тузилган шартнома бўйича жавобгардан томчилатиб суғориш ускуналарини олганлигини, ускуналар даъвогар ерига ўрнатилганлигини билдириб, иш билан танишиш ва иш бўйича қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш учун ишни кўришни кейинга қолдиришни сўраган ва суд томонидан қўшимча жавобгар илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш кейинга қолдирилган. Бугунги судда қўшимча жавобгар ишда иштирок этмай, ишда қатнаша олмаслигини, ушбу кунда бошқа судда иши кўрилишини билдириб судни кўришни кейинга қолдиришни сўраган. Суд қўшимча жавобгар илтимосномасини ўрганиб чиқиб, судни қолдириш тўғрисида дастлабки илтимосномаси қаноатлантирилганлигини, бугунги суд мажлисида қатнашмаслиги сабаби сифатида кўрсатилган қатнашуви лозим бўлган ишни шу кунга тайинланганлигини асословчи суд ҳужжати судга тақдим этилмаганлигини, илтимосномасини асослантирувчи далиллар йўқлигини, ишни кўриш муддати тугаётганлигини ҳисобга олиб, уни ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этиб, ишни қўшимча жавобгар вакили иштирокисиз, ишни кўришда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар пудрат шартномасига (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)асосан юзага келган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ўртасида даъвогарга қарашли ер майдонида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 12-01/22-сонли шартнома имзоланган. Кенгаш судга илтимоснома киритибтарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 25 май кунида 12-01/22-сон билан имзоланган шартномани бекор қилиш талабидан воз кечишини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 8-бандида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахсларнинг даъвосидан даъвогар воз кечган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Суд Кенгашининг даъвогар манфаатида жавобгар ва қўшимча жавобгар билан 2022 йил 25 май кунида 12-01/22-сон билан имзоланган шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар томонидан 2022 йил пахта ҳосилидан 130 000 000 сўм, 2023 йил пахта ҳосилидан 120 000 000 сўм томчилатиб суғориш учун жами 250 000 0000 сўм пул маблағи асоссиз ушлаб қолинганлигини билдириб, ушбу қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 5 сентябрда 89-сонли, 2023 йил 1 декабрда 50-сонли, 2024 йил январда 6656554-сонли пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган ва ушбу шартномаларда томчилатиб суғориш ишларини амалга ошириш ишлари бўйича жавобгар якуний ҳисоб-китобдан пул маблағи чегириб қолиши белгиланмаган. Тарафлар ўртасида Сирдарё тумани Янгиҳаёт СИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 12-01/22-сонли шартнома имзоланган Шартноманинг 1.1-бандига кўра “Тўлаб берувчи” (жавобгар) туман ҳокимлигининг 2022 йилда пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиялари жорий қилиш бўйича манзилли рўйхатга мувофиқ “Буртмачи” (даъвогар)га қарашли ер майдонида “Томчилатиб суғориш технологияси” жорий этиш учун “Иш бажарувчи” (қўшимча жавобгар)га жорий этиладиган технологияга олдиндан 15 фоиз, тўлиқ иш бажарилган (топшириш қабул қилиш далолатномаси)га асосан топширилгандан сўнг 70 фоиз, қолган 15 фоиз маблағни ғўза қатор орасига 1-чи сув қўйиб берилгандан сўнг тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартнома 1.2-бандига кўра, жавобгар қўшимча жавобгарга тўлаб берилган пул маблағини даъвогар топширилган пахта қийматидан 3 йил мобайнида ушлаб қолишга тарафлар келишишган. Шартнома 2.4 бандида жавобгар қўшимча жавобгар томонидан жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилаётган ер майдонларини даъвогар вакили иштирокида мониторинг қилиб бориш ва бажарилган ишлар (сифати ва ҳолати) тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиши керак бўлган бўлса-да, томчилатиб суғориш технологиясини ишлашини мониторинг қилинганлиги ва унинг ишлаш сифати ва ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Бироқ, даъвогар билан тузилган шартнома бўйича пул маблағлари қўшимча жавобгарга тўлаб берилганлигини асословчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Жорий этилган томчилатиб суғориш технологияси жорий этилаётган ер майдонларини даъвогар вакили иштирокида мониторинг қилиб борилмаган, бажарилган ишлар сифати ва ҳолати тўғрисида далолатнома расмийлаштирилмаган, томчилатиб суғориш технологиясини ишлашини мониторинг қилинмаган ва унинг ишлаш сифати ва ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Бунинг оқибатида даъвогар ер майдонида пахта майдонида томчилатиб суғориш ишлари амалга оширилмаган. Жавобгар томонидан даъвогар билан тузилган шартнома доирасида қўшимча жавобгарга 15 фоизлик аванс, иш бажарилгандан кейин 70 фоиз тўлов ва биринчи суғориш ишлари амалга оширилганидан кейин қолган 15 фоизлик тўлов тўланганлигини асословчи ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан даъвогар ер майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш тўғрисида 2022 йил 25 майда 12-01/22-сонли шартнома шартлари бажарилганлиги, ишларни топширилганлиги, суғориш ишлари амалга оширилганлиги исботлаб берилмади. АТБ “Агробанк” вакили томонидан судга берган кўрсатмасидан ва судга тақдим этилган жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган алоҳида шартномалар шарти сифатида жавобгар банкдан олинган кредит маблағи ҳисобидан қўшимча жавобгарга пул маблағларини тўлаб берган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 25 майдаги DK/ -01/22 A шартноманинг умумий қиймати 7 293 750 707,70 сўм бўлиб, бунга асосан жавобгар талаби бўйича қўшимча жавобгар томчилатиб суғориш ускуналарини олиб келишни зиммасига олган. Шартноманинг 1-иловасига асосан олиб келинадиган томчилатиб суғориш ускуналари 576 гектар ерни суғориш учун 28 комплектда олиб келиши кўрсатилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 25 майдаги 1/22-сонли пудрат шартномаси имзоланган. Ушбу пудрат шартномасининг 2.1-бандига кўра, “Бажарувчи” (қўшимча жавобгар) томонидан бажариладиган ишлар қиймати 7 106 249 292,30 сўм кўрсатилиб, шартномага асосан 576 гектарда ишларни бажарилиши белгиланган. Хусусан, жавобгар томонидан судга тақдим этилган тўлов топшириқномалари ўрганилганда, 25.05.2022 йилдаги 1/22-сонли шартномага асосан 30.05.2022 йилда 4 320 000 000 сўм 15.06.2022 йилда 3 600 000 000 сўм , 17.06.2022 йилда 4 320 000 сўм пул маблағи жавобгар ҳисобидан қўшимча жавобгарга дала майдонларида томчилатиб суғориш технологиялари сотиб олиш ва ўрнатиш учун жами 14 400 000 000 сўм ўтказиб берилган. Қўшимча жавобгар томонидан 2022 йил 25 майдаги 1/22-сонли шартнома бўйича 2022 йил 21 декабрда 11-сонли 375 000 000 сўмлик электрон счёт-фактура юборган ва юборилган счёт-фактура жавобгар томонидан қабул қилинган. Худди шу счёт фактура 2022 йил 21 декабрда даъвогарга жавобгар томонидан юборилган ва даъвогар томонидан қайд қилиб олинган. Даъвогар томонидан томчилатиб суғориш ишлари учун ускуналар ўрнатиш хизмати учун юборилган счёт-фактуранинг қабул қилинганлигини, қўшимча жавобгар томонидан ишларнинг бажарилганлигини тасдиқламайди. Ишлар бажарилмаганлиги ҳақида Кенгаш вакили ва мутахассислар иштирокида ҳам далолатнома тузилган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё туман бўлими томонидан 2025 йил 03 апрелда судга берилган маълумотда даъвогарга тегишли ер майдонида томчилатиб суғориш технологиялари учун шартнома имзоланмаган. Даъвогар ер майдони мутахассислар иштирокида ўрганилганда, мавжуд столбалар марказий электр узатиш тизимига уланмаганлиги аниқланган. ФКнинг 635-моддасига асосан, пудрат шартномасида ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, шартномада ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда тутилиши мумкин. Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади. ФКнинг 631-моддасига асосан, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади. Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича бажарилган ишлар ҳажми ва сифати тарафлар ўртасида тузилган далолатнома билан расмийлаштирилмаган. Ишлар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисида тарафлар ўртасида бажарилган ишларнинг топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатномаси тузилмаган. ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Суд далолатномани имзолашдан бош тортиш сабабларини асосли деб топсагина, ишлар натижасини топшириш ёки қабул қилишнинг бир тарафлама далолатномасини ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бажарилган ишдан қурилиш пудрати шартномасида кўрсатилган мақсадда фойдаланиш имкониятини бермайдиган камчиликлар борлиги буюртмачи томонидан аниқланган ва уларни пудратчи, буюртмачи ёки учинчи шахс бартараф этиши мумкин бўлмаган тақдирда ва қонунда ёки қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган ёки шартнома юзасидан бажариладиган ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолларда пудратчи дастлабки синовдан бош тортган тақдирда далолатномани имзолашдан бош тортиш асосли ҳисобланади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари” тўғрисидаги 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарорида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас деб белгиланган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд жавобгар томонидан даъвогарнинг топширилган маҳсулоти учун тўлаб берилиши лозим бўлган 2022 йил ҳосилидан 130 000 000 сўм, 2023 йил ҳосилидан 120 000 000 сўм жами 250 000 000 сўм асоссиз ушлаб қолинганлиги иш ҳужжатлари билан ўз исботини топганлиги сабабли, даъвогарнинг жавобгардан 250 000 000 сўм қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар суддан жавобгар томонидан шартнома шартларини ўз вақти ва лозим даражада бажарилмаганлиги учун 108 800 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъво аризасида пеня ундириш талабига асос сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг 25-моддаси талабига асосан “тўлаб берувчи” ва “иш бажарувчи” бажармаган иш ҳажми учун “буюртмачи”нинг ҳосил пулидан чегириб қолган маблағдан келиб чиқиб, 0.5 фоизда пеня ундирилиши белгиланса-да, шартнома бўйича 0.1 фоизда пеняни жавобгар томонидан пул маблағи ушлаб қолинган кундан даъво аризаси киритилган кунга қадар, асосий қарзнинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда 108 800 000 сўм пеня ҳисоблаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида “тўлаб берувчи” (жавобгар), тўлаб бериш муддатини бузганлик учун 0.1 фоиз миқдорда бажарувчига пеня тўлаши, 4.2-бандида эса иш бажарувчи (қўшимча жавобгар) тўлаб берувчи (жавобгар)га 0.1 фоиз миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, даъвогарнинг пул маблағини ушлаб қолганлик учун пеня ундириш белгиланмаган. Қонунининг 25-моддасида товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Бунда, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича “Тўлаб берувчи” жавобгар товар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ҳисобланмайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг пул маблағларини жавобгар томонидан ушлаб қолинганлиги учун жавобгардан пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва 108 800 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17 -банди олтинчи хатбошига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 3-банднинг тўртинчи хатбошисида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Судлар мазкур қоида даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилганда ҳам қўлланилиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим, деб тушунтириш берилган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 250 000 0000 сўмнинг 2 фоизи миқдорида 5 000 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, кенгашнинг шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилганлиги, пеня ундириш талаби рад этилганлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисми бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118,176-179моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар- “RA MATULLA ANOR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва “Agr B vut T m hi”масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 25 май кунида 12-01/22-сон билан имзоланган шартномани бекор қилишни ҳамда 250 000 0000 сўм асосий қарз, 108 800 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасиқисманқаноатлантирилсин. Сирдарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар- “RA MATULLA ANOR” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ва “Agr B vut T m hi”масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 25 май кунида 12-01/22-сон билан имзоланган шартномани бекор қилиш талаби кўрмасдан қолдирилсин. “RA MATULLA ANOR” фермер хўжалигига жавобгар- “WHITE-GOLDKLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан 250 000 0000 сўм қарз (ушлаб қолинган пул) маблағи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “WHITE-GOLD-KLASTER” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 5 000 000 сўм давлат божи ундирилсин ва қолган давлат божи тўловини ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида, ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протест келтирилиши) қилиниши мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова