← Назад
Решение #2897502 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2816-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 16 апрель
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котибалигида, даъвогар
вакили М.Х.Суяров (ишончнома асосида), ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили
Ж.Абдурахмонов (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман прокурори
ёрдамчиси
З.Сайдахмедовлар
иштирокида,
даъвогар
Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш
турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Оқолтин сув етказиб бериш
хизмати ҳисобидан 21.870.059,02 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н ИҚ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Оқолтин сув етказиб
бериш хизмати (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 21.870.059,02 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан уч
томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда тўғридан-тўғри
фойдаланишга берилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили ўз тушунтиришида, ҳақиқатан ҳам тарафлар томонидан
қонун талабларига асосан шартнома тузилмасдан жавобгар томонидан
ижарага берилганлигини, шу сабабли ғазначилик органи базасида мазкур
шартнома мавжуд эмаслигини билдириб ўтди.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар
томонидан уч томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда тўғридантўғри фойдаланишга берилганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, шунингдек ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни уларнинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2024 йил 11 ноябрь
куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг
ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан ўша вақтда амалда бўлган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 08 апрелдаги
102-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда давлат мулки ҳисобланган ўз
банлансида бўлган Кўркам диёр МФЙда жойлашган бино-иншоотларни 180,0
кв.м. қисмини (металлалом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳқулотлари тўплаш
жойлари сифатида) 2024 йилнинг 1 январидан 2024 йилнинг 15 ноябрига
қадар шартнома тузмасдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Шунга асосан даъвогар томонидан 2024 йил 1 январидан 2024 йил 15
ноябрь кунига қадар бўлган давр учун ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2009 йил 08 апрелдаги 102-сон қарорининг 6-бандига асосан ижара ҳақи
тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар ўз мутахасислари томонидан аниқланган ҳолатларга таяниб,
жавобгарга нисбатан 21.870.059,02 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 21.870.059,02 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари,
даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14
декабрдаги 660-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан Давлат мулкини
(унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки
ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага
берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш
аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан
бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан
фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида
ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда
сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий
тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 21.870.059,02 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 21.870.059,02 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланиб, даъво аризаси
қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогарнинг
даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама
қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 437.401,18 сўм миқдорида
давлат божини ундиришни ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни
ташкил этиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига
жавобгар Оқолтин сув етказиб бериш хизмати ҳисобидан 21.870.059,02 сўм
миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўлови ва олдиндан тўлаб чиқилган
37.500 сўм миқдоридаги почта харажатиундирилсин.
Жавобгар Оқолтин сув етказиб бериш хизмати ҳисобидан Республика
бюджетига 437.401,18 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда шу
суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов