← Назад
Решение #2897519 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/2203-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 апрель
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,Сайхунобод туман
прокуратурасининг “ДДДДДДДДДДДДДДДДДД”акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “DAH POLY TE ” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 1 254 707 963 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Сирдарё
туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров, даъвогар вакили
М.Абдужаббаров (13.01.2025 йилдаги ишончнома асосида) жавобгар вакили
Ж.Хайдаров (26.03.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида,, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сайхунобод туман прокуратураси “ДДДД”акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб,жавобгар “DAH POLY TE ” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия
тўловлари учун 1 254 707 963сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг ташкилий
ҳуқуқий шакли ўзгарганлиги, “DAH POLY TE ” фермер хўжалиги “DAH
POLY TE ” масъулияти чекланган жамияти этиб қайта ташкил этилганлигини
билдириб, “DAH POLY TE ” масъулияти чекланган жамиятидан
1 254 707 963сўмасосий қарздорликниундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили “DAH POLY TE ”
фермер хўжалиги “DAH POLY TE ” масъулияти чекланган жамияти этиб
қайта ташкил этилганлигини билдириб, бў тўғрисида асослантирувчи
ҳужжатларни тақдим қилиб, қарздорликни тан олиб қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суднинг ажрими билан жавобгар “DAH POLY TE ” фермер хўжалиги
“DAH POLY TE ” масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқий вориси билан
алмаштирилди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йилда электр
таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи)
электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр
энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.5 бандида электр энергияси учун амалдаги тарифлар
ўзгарган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари уларнинг кучга киришидан
камида 15 кун олдан қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатьи назар, электр
таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлашга
мажбур, деб кўрсатилган.
Шартноманинг 8.1 бандида шартнома муддати ўтиши билан агар
томонларнинг бирортаси уни муддатини узайтириш ёки бекор қилиш
тўғрисида ариза бермаган бўлса, у кейинги ҳар бир йилга узайтирилган
ҳисобланади. Ариза шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой
қолгунча берилиши керак деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий
муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 01.02.2025 йил ҳолатига
1 254 707 963 сўм қарздорлик пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома юборилган. Бироқ талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 1 254 707 963 сўм қарздорликка йўл
қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома,
тарафларнинг кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топган. Шунга кўра, суд, даъво талаби қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 25 094 159,26 сўм давлат
божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, манфаати
кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Сайхунобод туман прокуратурасининг “ДДДДДД” акционерлик
жамияти манфаатида жавобгар “DAH POLY TE ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 1 254 707 963 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“DAH
POLY
TE ”
масъулияти
чекланган
жамияти ҳисобидан
“ДДДДД”акциядорлик
жамияти
фойдасига
1 254 707 963 сўм асосий қарз ҳамда 37 500 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 25 094 159,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова