← Назад
Решение #2897526 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2759-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 10 апрель
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ “Халқ
банки” манфаатида, жавобгар “МУБИНА БОЛАСАРИ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 201.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий
кредит қарзи, 2.081.600 сўм миқдорида муддатли фоиз кредит қарзи, 7.092.800
сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни
гаровга қўйилган, жавобгар “ UBIN B L S LI” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа
МФЙ Шону шуҳрат кўчасида жойлашган нотурар жой умумий ер майдони
1.750 кв.м, шундан бинонинг умумий фойдаланиш майдони 107,43 кв.м,
қурилиш ости майдони 126 кв.м кадастр рақами 12:05:02:02:01:0704 бўлган
бинога қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни даъвогар вакили Р.Сатторов (ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили (раҳбар) Х.Исмоиловлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) даъвогар АТ “Халқ банки” (кейинги
ўринларда - Даъвогар) манфаатида, жавобгар “МУБИНА БОЛАСАРИ”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан
201.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи, 2.081.600
сўм миқдорида муддатли фоиз кредит қарзи, 7.092.800 сўм миқдорида муддати
ўтган кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган, жавобгар
“ UBIN B L S LI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ Шону шуҳрат кўчасида
жойлашган нотурар жой умумий ер майдони 1.750 кв.м, шундан бинонинг
умумий фойдаланиш майдони 107,43 кв.м, қурилиш ости майдони 126 кв.м
кадастр рақами 12:05:02:02:01:0704 бўлган бинога қаратишни сўраган.
Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қисман қарздорлик
тўлаб берилганлигини, шунингдек ажратилган кредит мақсадсиз
ишлатилганлигини баён қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам ажратилган
кредит маблағини қайтаришда қийинчиликларга дуч келганлигини,
ажратилган кредит маблағига сотиб олинган кўчатлар эса бугунги кунда қуриб
нобуд бўлганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар номидан унинг Сардоба филиали ва
жавобгар ўртасида 2022 йил 23 сентябрда 445623-сонли кредит шартномаси
тузилиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга айланма маблағни тўлдириш учун
йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 84 (саксон тўрт) ой муддатга,
201.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса даъвогарга олинган
пул маблағларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш
ҳамда пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддаси биринчи қисмида эса, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шартлиги назарда тутилган.
Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда кредит маблағи ажратиб берган. Бироқ,
жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан,
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогарнинг
қарздорликни узиш тўғрисидаги талабномаларини эса оқибатсиз қолдирган.
Хусусан, судга даъво аризаси киритилган вақтда жавобгарнинг кредит
шартномаси бўйича даъвогар олдида 201.000.000 сўм миқдорида муддати
келмаган асосий кредит қарзи, 2.081.600 сўм миқдорида муддатли фоиз кредит
қарзи, 7.092.800 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини ташкил
этган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандида,
қарздор 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни
тўламаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек ундирувни кредит таъминотига
қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарздор кредитни ва унга
ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ўз
вақтида ва тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини
олган.
Жавобгар кредит шартномасидан келиб чиққан даъвогар олдидаги
мажбуриятларини мунтазам равишда бузиб келган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилган сўнг,
яъни 2025 йилнинг 24 март куни 4.475.000 сўм миқдоридаги тўловлар амалга
оширилган ҳам кредит қарздорликнинг муддати ўтган фоиз қарзи қисман
сўндирилган.
Юқоридагиларга асосан суд, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан 201.000.000 сўм миқдорида муддати
келмаган асосий кредит қарзи, 2.081.600 сўм миқдорида муддатли фоиз кредит
қарзи, 2.617.800 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар кредит қарздорлиги бўйича ундирувни гаров
мулкларига қаратишни сўраган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, кредит қайтарилиши таъминоти
сифатида 2022 йил 27 сентябрдаги ипотека (гаров) шартномасига асосан
жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа
МФЙ Шону шуҳрат кўчасида жойлашган нотурар жой умумий ер майдони
1.750 кв.м, шундан бинонинг умумий фойдаланиш майдони 107,43 кв.м,
қурилиш ости майдони 126 кв.м кадастр рақами 12:05:02:02:01:0704 бўлган
бино гаровга қўйилган.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 36моддаси биринчи қисмига кўра, ипотекага олувчи ипотека билан
таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида,
тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги
шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш
учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг кредит қарздорлиги
юзасидан ундирувни гаровга қўйилган мулкига қаратиш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-моддаси учинчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, яъни жавобгар
ҳисобидан 201.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи,
2.081.600 сўм миқдорида муддатли фоиз кредит қарзи, 2.617.800 сўм
миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгарга тегишли бўлган, Сирдарё
вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ Шону шуҳрат кўчасида жойлашган
нотурар жой умумий ер майдони 1.750 кв.м, шундан бинонинг умумий
фойдаланиш майдони 107,43 кв.м, қурилиш ости майдони 126 кв.м кадастр
рақами 12:05:02:02:01:0704 бўлган бинога қаратиш тўғрисидаги даъво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама
қилиб, ИПК 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПК 118, 157, 176-179, 180-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг акциядорлик тижорат “Халқ банки” манфаатида киритган
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“МУБИНА
БОЛАСАРИ”
масъулияти
чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар акциядорлик тижорат “Халқ банки” фойдасига
201.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи, 2.081.600
сўм миқдорида муддатли фоиз кредит қарзи, 2.617.800 сўм миқдорида муддати
ўтган кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгар
“ UBIN B L S LI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа МФЙ Шону шуҳрат кўчасида
жойлашган нотурар жой умумий ер майдони 1.750 кв.м, шундан бинонинг
умумий фойдаланиш майдони 107,43 кв.м, қурилиш ости майдони 126 кв.м
кадастр рақами 12:05:02:02:01:0704 бўлган бинога қаратилсин.
Жавобгар “МУБИНА БОЛАСАРИ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 4.203.488 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатларда шу суд
орқали Сирдарё вилоят иқтисодий судига апелляция ёки кассация тартибида
шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов