← Назад
Решение #2897527 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| бандида ФК | 113 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1949-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 10 апрель
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,
даъвогар Сайхунобод туман ҳокимлигининг жавобгар “ИЛХОМ” фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидагидаъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Н.Расулова (ишончнома асосида), жавобгар вакили О.Файзиев
(ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий
судинингбиносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар”
деб юритилади) судга даъво ариза киритиб, “ИЛХОМ” фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) билан ўртасидаги
2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 13 мартдаги ажрими билан Давлат кадастр палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят
бошқармаси вакил(лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ўтган суд муҳокамасида даъвогар томонидан даъвонинг асосини
ўзгартириш
бўйича
илтимоснома
тақдим
қилинган.
Суднинг
04.04.2025 йилдаги ажрими билан ариза иш юритувига олиниб, “Сайхунобод
туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги 840-сонли ҳамда 31.01.2020 йилдаги
117-сонли қарорлари ҳақиқий эмаслиги сабабли “ИЛХОМ” фермер хўжалиги
билан тузилган 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш” тўғрисидаги даъво
аризаси мазмуни бўйича ишни кўриб чиқиш тўғрисида ажрим қабул қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
билдирилган талабни қўллаб-қувватлаб, жавобгарга 2019 йил 28 январдаги
Сайхунобод туман ҳокимининг 840-сонли қарори билан 43.8 гектар,
кейинчалик ер қўшиб бериш билан Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил
31 январдаги 117-сонли Қарори билан 55.9 гектар ер ажратилганлигини, ушбу
қарор асосида жавобгар билан 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлигини, ҳозирда ушбу
шартномани тузишга асос бўлган туман ҳокимининг қарорлари Гулистон
туманлараро маъмурий судининг қарорлари билан бекор қилинганлигини
билдириб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар вакили даъво талаби асоссизлигини, доимий равишда
экин етиштириш бўйича режани бажариб келганликларини, оилавий
даромадлари шу фермер хўжалигидан келишлигини, туман ҳокимлиги ер
ажратишда танлов (тендер) қоидаларига риоя қилмаганлиги учун ҳокимлик
айбдорлигини,
ҳокимлик
томонидан
тендер
ҳужжатларини
расмийлаштирмаганлик учун фермер айбдор эмаслигини, шу боис, даъво
талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, даъво
талаби асослилигини билдириб, 2019 йил 28 январдаги Сайхунобод туман
ҳокимининг 840-сонли, 2020 йил 31 январдаги 117-сонли қарорлари Гулистон
туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб
топилганлиги учун, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси ҳам ҳақиқий
бўлмаслигини билдирган ва қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 28 январдаги Сайхунобод туман
ҳокимининг 840-сонли қарори билан 43.8 гектар, кейинчалик ер қўшиб бериш
билан Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги 117-сонли
Қарори билан 55.9 гектар ер ажратилган. Сайхунобод туман ҳокимининг
2020 йил 31 январдаги 117-сонли қарори асосида тарафлар ўртасида 2021 йил
12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилган.
Аниқланишича, Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги
117-сонли Қарори Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2023 йил
20 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган,
шуниндек, Сайхунобод туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 840-сонли
қарори Гулистон туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 15 августдаги ҳал
қилув қарори билан билан ҳақиқий эмас деб топилган..
Жавобгар томонидан Гулистон туманлараро маъмурий судининг
2023 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикояти
Сирдарё вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2024 йил
19 июндаги қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган.
Шунингдек,
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судиинг
16.01.2025 йилдаги 4-1202-2401/4050-сонли иқтисодий иш юзасидан
чиқарилган ҳал қилув қарорида тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил
12 июндаги 542-сонли ер участкасининг узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси тузилишига асос бўлган 2019 йил 28 январдаги Сайхунобод туман
ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги 117-сон қарори ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш
шартномаси ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим, деб топилган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Қайд этилганлардан кўринади-ки, жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги
Сайхунобод туман ҳокимининг қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилган, юқоридаги суд қарорлари қонуний кучда.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 июндаги 542-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилишига асос
бўлган Сайхунобод туман ҳокимининг 2020 йил 31 январдаги 117-сонли
қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномаси ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир.
ФКнинг 113-моддаси биринчи қисмида битим ушбу Кодекс ва бошқа
қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб
топилганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай топилишидан қатъий назар
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Қарорининг 3бандида битимни ҳақиқий эмас деб топиш тушунчасини шартномани бекор
қилишдан фарқлашлари лозимлиги, битимнингҳақиқий эмаслигининг
шартномани бекор қилишдан фарқланишини, 6-бандида ФК 113-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ, битимФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра,
суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъий
назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб
ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Демак, тарафлар ўртасидаги расмийлаштирилган шартномалар ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги
билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб
келмайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, юқоридаги ҳуқуқ нормаларига
асосланган ҳолда, даъвогарнинг, тарафлар ўртасида 2021 йил 12 июндаги
542-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлигининг жавобгар- “ИЛХОМ” фермер
хўжалиги ўртасида 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ
муддатли ижарага олиш шартномасини ҳақиқий эмас деб топиштўғрисидаги
даъво аризасиқаноатлантирилсин.
Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳамда “ИЛХОМ” фермер хўжалиги
ўртасидаги 2021 йил 12 июндаги 542-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
“ИЛХОМ”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
республика
бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори устидан бир ой
муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти бериши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова