← Назад
Решение #2897539 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2272-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 10 апрель
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк”
акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “КЕНЖА ОТА” фермер
хўжалиги ва “P L
X SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда кредитнинг муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган
фоиздан 26 541 203,70 сўм, ҳисобланган пенядан 6 180 105,53 сўм кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган
ҳужжатларни даъвогар вакили Р.Дадаев (10.04.25 йилдаги 2-сонли ишончнома
асосида), қўшимча жавобгар вакили Ж.Хайдаров (2025 йил 3 январдаги 01/09сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро
банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида жавобгар – “КЕНЖА ОТА” фермер хўжалиги (бундан
кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва “P L
X SIRD RY ”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “қўшимча
жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда кредитнинг кредитнинг
муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 26 541 203,70 сўм,
ҳисобланган пенядан 6 180 105,53 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар судда иштирок
этмади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди) 170-моддасига асосан
низони палата, жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини, даъво талабидакредитнинг кредитнинг муддати
ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 26 541 203,70 сўм, ҳисобланган
пенядан
6 180 105,53 сўм қарздорлигини солидар ундирилиши сўралганлигини
билдириб, судда даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан
17 000 000 қарздорлик тўланганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Судда қўшимча жавобгар вакили жавобгар томонидан қарздорлик
қисман тўланганлиги, тарафлар ўртасида ҳакамлик судида ишни кўришиш
тўғрисида битим борилиги учун даъво талабини унга нисбатан қисмини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сайхунобод
туман филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 25 августда № 34248-сонли
кредит шартномаси имзоланган.
Унга кўра, банк жавобгарга 2024 йил 10 йил муддатга 26 % устама ҳақ
тўлаш эвазига “пахта териш машиналари сотиб олиш” мақсадида
1 275 000 000 сўм кредит беришга келишилган. 2020 йил 15 сентябрда
шартнома бўйича қўшимча келишув тузилиб, кредит фоиз ставкаси 14 фоизга
ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 11 март ҳолатига кредитнинг кредитнинг муддати ўтган асосий
қарзга ҳисобланган фоиздан 26 541 203,70 сўм, ҳисобланган пенядан
6 180 105,53 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 20 августда кафиллик шартномаси тузилган
бўлиб, унда қўшимча жавобгар кафил сифатида жавобгарнинг тўланмай
қолган кредит қарзини тўлашни кафолатини олган.
Судда қўшимча жавобгар оғзаки кўрсатмасидаги тарафлар ўртасида
ҳакамлик судида ишни кўришиш тўғрисида битим борилиги учун даъво
талабини унга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги
илтимосномаси асоссиздир. Чунки, тарафлар ўртасида ишни хакамлик судида
кўришга келишиш тўғрисидаги битимда ваколатли шахс томонидан
имзоланмаган.
ИПКнинг 63-моддаси биринчи қисмида судда иш юритиш ваколатлари
вакилга уни вакилқилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни
ҳакамлик судига топшириш,даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз
кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш,
келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги
келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга
топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш,
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро
этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно
деб белгиланган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/1278-сонли
иқтисодий ишида банк вакили З.Фарманов томонидан судга тақдим этилган
“Низони ҳакамлик судида кўришга топшириш ҳақида”ги Битим у томонидан
имзоланмаганлигини, ҳақиқатда битим имзоланган 2023 йил 3 октябрда банк
бошқарувчиси бўлиб ишлаганлигини, битимдаги имзо шу вақтда банк
бошқарувчиси
ўринбосари
бўлган
Равшанов
Шералига
тегишлилигини, “АГРОБАНК” АТБ Сайхунобод филиали бошқарувчи
ўринбосари бўлиб ишлаган Равшанов Шерали ўз кўрсатмаларини бериб, 2023
йил 3 октябрда қўшимча жавобгар билан низони ҳакамлик судида кўришга
келишиш тўғрисидаги битим у томонидан имзоланганлигини, ушбу битим
банкнинг қўшимча жавобгардан пеня ундирган ҳолатини ҳакамлик судида
кўришга келишиш учун тузилганлигини, уни имзолаш ҳуқуқи унда мавжуд
эмаслигини
билмаганлигини,
битимни
имзолаганидан
банк
бошқарувчисининг хабари бўлмаганлигини билдирган. Суднинг 2025 йил
25 март кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига кафиллик
шартномасига асосан кредит қарздорлиги қўшимча жавобгардан ундирилган.
Ҳолбуки, ИПКнинг 73-моддасига кўра,ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас,
иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал
қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок
этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Бундан кўринадики, иқтисодий ишдаги низо бўйича ишни хакамлик
судида кўришга келишиш тўғрисидаги битим ваколатсиз шахс томонидан
имзоланган деб ҳисоблаб, қўшимча жавобгар оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан
кредитнинг кредитнинг асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 10 362 206,47 сўм,
кредитга ҳисобланган пенядан 6 637 793,53 сўм тўлов 28.03.2025 йил куни
амалга оширилган. Даъво талаби бўйича тўланмай қолган кредит фоизидан
қарздорлик 16 178 997,23 сўмни ташкил этади. Пеня ундириш талаби бўйича
қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур ҳолатлар даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва судга тақдим
этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво
талабининг 16 178 997,23 муддати ўтган кредит фоизидан қарздорлик
ундириш талабини қаноатлантириб, даъво талабини қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Қайд
этилганларга
асосан
суд
даъво
талабини
қисман
16 178 997,23 сўмга қаноатлантириб, давлат божи ва почта харажати
масаласини муҳокама қилиб, қисман тўланган кредит қарздорлиги бўйича
тўлов даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин тўланганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қолган қисмини рад этиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 020 йил
06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмининг 2 фоизи миқдорида 654 426,18 сўм давлат божини жавобгар ва
қўшимча жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Агро банк” АТБ фойдасига “КЕНЖА ОТА” фермер хўжалиги ва “P L
X SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
кредитнинг асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 16 178 997,23 сўм қарздорлиги
солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан
рад этилсин.
“КЕНЖА ОТА” фермер хўжалиги ва “P L
X SIRD RY ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агро банк” АТБ фойдасига
37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 654 426,18 сўм давлат
божи солидар тартибда ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести)
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов