← Назад
Решение #2897544 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2751-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 09 апрель
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Астанаев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
О.Ярқулов (ишончнома асосида), И.Исаев (ишончнома асосида), ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси вакили Ж.Эсанов (ишончнома асосида) ва прокуратура вакили
З.Сайдахмедовлар иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш
корхонаси” давлат муассасасидан етказиб берилган электр энергияси учун
77.750.161,27 сўм миқдорида асосий қарз, 1.549.298,51 сўм миқдорида пеня ва
37.500 сўм миқдорида почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
ва унга илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “Оқолтин туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси (кейинги ўринларда Жавобгар)дан етказиб берилган электр энергияси учун 77.750.161,27 сўм
миқдорида асосий қарз, 1.549.298,51 сўм миқдорида пеня ва 37.500 сўм
миқдорида почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва прокуратура вакили даъво
талабларини қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризада
ундирилиши сўралган қарздорликнинг келиб чиқишига Оқолтин тумани
Сардоба шаҳарчасида А-373-магистрал йўлида туман ҳокимининг
фармойишига асосан Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси ва Оқолтин
туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўча чироқлари ва кўча
безаклари ўрнатилиб, жавобгар балансидаги электр узатиш тармоғи ва электр
ўлчаш асбобига уланганлигини, шу боис ушбу қарздорлик юзага келганлигини
маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган вакили ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 04 январь куни тузилган “Улгуржи
истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб бериш тўғрисида”ги шартнома
давлат ҳазначилик органларидан рўйхатдан ўтказилганлигини билдириб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд
мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларни
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, иш ҳужжатларига
холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
04 январда улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “корхона” тармоқлари орқали электр
энергиясини жавобгар “истеъмолчи”га етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб берган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йилнинг 02 ноябрь куни амалдаги электр
энергиясидан фойдаланиш қоидаларига талаблари бузилганлиги, яъни
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Янги Давр МФЙ ҳудудида жойлашган
жавобгарга қарашли йўлларда кўча чироқлари ва кўча безаклари электр
ҳисоблагичсиз уланганлиги, шунингдек 2024 йилнинг 18 октябрь куни ва
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган
жавобгарга қарашли йўллардаги электр тармоқлари кўздан кечирилганда “А”
фазаси кучланиш токаси ишламаётганлиги аниқланиб, бу ҳақда тегишли
далолатномалар расмийлаштирилган.
Сўнгра, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойлаланганлик
ҳолати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар олдида 2024 йил 01 декабрь
ҳолатига истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 77.750.161,27 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келганлиги бўйича тарафлар ўртасида икки
томонлама солиштирма далолатнома расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар истеъмол қилинган электр энергия ҳақини ўз вақтида
тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 04 январь ҳолатига
истеъмол қилинган электр энергиясидан жами 77.750.161,27 сўм миқдорида
қарздорлик юзага келган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 77.750.161,27 сўм миқдоридаги асосий қарз, 1.549.298,51 сўм
миқдорида пеня ва 37.500 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйичамажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот
шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг
ўрнини қоплаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги 2024 йил 06 июлдаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 77.750.161,27 сўм миқдоридаги
асосий қарзни ундириш талаби даъвогар ва жавобгар вакилларининг
кўрсатмалари, шартнома, икки томонлама расмийлаштирилган таққослаш
далолатномаси ва бошқа тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабининг 77.750.161,27 сўм миқдоридаги
асосий қарзни ундириш талаби ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1.549.298,51 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.12-бандида,тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1
фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибида етказиб бериладиган
корхоналар учун эса 0.2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.Бунда
пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги
лозимлиги белгиланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра
асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 1.000.000 сўм
миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон РеспубликасинингИқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида
эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.585.990 сўм
миқдоридагидавлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан
тўланган 37.500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасаси ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти фойдасига 77.750.161,27 сўм миқдоридаги асосий қарз, 1.000.000 сўм
миқдорида пеня ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Оқолтин туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 1.585.990 сўм миқдоридаги
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов