← Назад
Решение #2897547 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2758-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 09 апрель
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар
корхонасининг жавобгар “ H
S NU B
K ” масъулияти чекланган
жамиятиҳисобидан 184.916.107 сўм миқдорида пеня ва олдиндан тўланган
37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Б.Дўсназаров
(2024 йил 22 январдаги 01/05-105-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили (раҳбар) Ғ.Туйчибоевлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар
корхонаси (кейинги ўринларда — даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ H
S NU B
K ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар)дан 184.916.107 сўм миқдоридаги
пеня ҳамда олдиндан тўланган суд ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан қурилиш
ишларини белгиланган муддатларда бажармаганлигини, шу сабабли
шартномага асосан жавобгарга нисбатан пеня ҳисобланганлигини маълум
қилиб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини
қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан қурилиш
ишларини белгиланган муддатларда бажармаганлигини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 августда
103107-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра, жавобгар
“пудратчи” Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг маъмурий биносини
капитал таъмирлаш бўйича электрон платформага тендер ташкилотчиси
томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатлардаги иш ҳажмларини тўлиқ
бажариш, даъвогар “буюртмачи” эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш
учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати қўшимча қиймат солиғи
билан 7.408.875.753 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 631-моддасига асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 11-бандига асосан, пудратчи
шартноманинг илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ
биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб, ишларни бажаришга киришади,
шартноманинг 12-бандида эса, қурилишнинг давом этиш муддати ишлар
бошланган кундан бошлаб 162 календарь кунни ташкил этиши белгиланган.
Шартнома талабига асосан даъвогар (буюртмачи) томонидан 1.111.331.363
сўм миқдоридаги бўнак маблағи (аванс) 2025 йил 23 январь куни ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 13-бандида, шартномада назарда
тутилган қурилиш ишлари шартномада кўрсатиб ўтилган муддатда, тўлиқ
ҳажмда ва қийматда шартноманинг 1-иловаси “Ишларни бажариш жадвали”га
асосан бажарилиб, пудратчи шартномада назарда тутилган барча
мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартнома бўйича ишларэса, шартноманинг 1-иловаси ишларни бажариш
жадвалига мувофиқ амалга оширилади ва пудратчи томонидан ҳар ойнинг 27(йигирма еттинчи) санасида бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳисоб-фактура
тақдим этади, объектни фойдаланишга топшириш муддати 62 кунни ташкил
этиши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарнинг ҳисобрақамига аванс маблағлари ўтказиб берилганига қарамасдан, жавобгар
шартнома бўйича объектни фойдаланишга топшириш муддати, яъни 2024
йилнинг 23 январь кунига қадар қурилиш ишларини шартномада белгиланган
муддатларда бажармаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобфактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шу билан бирга, жавобгар томонидан ҳар ойда топширилиши зарур
бўлган иш ҳажми шартноманинг 2-иловасида назарда тутилган ишларни
бажариш жадвалида белгиланган муддатларга риоя қилинмасдан
бажарилган.
Шу сабабли, даъвогар шартномага асосан жавобгар томонидан
бажарилмаган қурилиш ишлари қийматидан келиб чиқиб 184.916.107 сўм
миқдорида пеняни ундиришни сўраган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йилнинг 25 февраль куни тарафлар
ўртасидаги пудрат шартномасида белгиланган мажбуриятларни пудратчи
томонидан ўз вақтида бажармаганлиги учун тўланиши лозим бўлган пеняни
ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисида 03/05-244-сонли талабнома тақдим
этилган. Аммо, ушбу талабномага жавобгар томонидан жавоб хати тақдим
этилмаган ва унинг натижаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-моддаси учинчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 64-бандида, пудратчи 2-илова
“Ишларни бажариш жадвали”га риоя этмаганлиги ёки объектни ўз вақтида
ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятлари бузганлиги учун муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун мажбуриятларнинг бажармаган қисмига 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект
шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги лозимлиги қайд
этилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра
асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 26.000.000 сўм
миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида
эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ
ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъвогар Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар
корхонасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ H
S NU B
K ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” давлат
унитар корхонаси фойдасига 26.000.000 сўм миқдоридаги пеня ҳамда
олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ H
S NU
B
K ” масъулияти чекланган
жамиятиҳисобидан Республика бюджетига 3.698.322,14 сўм миқдоридаги
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кигач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов