Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/1390 Дата решения 04.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сайхунобод туман ҳокимияти Ответчик / Подсудимый ALIVE FISH
Source ID 4bb0a7a7-3471-4007-9b37-9b034e9db53e Claim ID PDF Hash d52e251712831350... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
аролик кодекси 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
Ушбу кодекс 382-моддаси Ушбу кодекс 382 code_article
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/1390-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 04 апрел Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар Сайхунобод туман ҳокимиятининг жавобгар “ALIVE FISH” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 15 февралдаги 649-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Расулева (03.03.2025 йилдаги 10-905-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили И.Мусурманов (2025 йил 17 мартдаги 04/1626-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайниев иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сайхунобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “ALIVE FISH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 15 февралдаги 649-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 04 мартдаги ажрими билан Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ишга жалб қилинган жавобгар, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси ҳамда “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ишда вакиллари иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, Қ.Султонов СИУ ҳудудидаги “ALIVE FISH” МЧЖга 9.4 гектар ер майдони балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилганлигини, жавобгар 2021-2024 йиллар давомида балиқчилик фаолияти билан шуғулланмаганлиги, жавобгарга балиқчилик ихтисослиги бўйича ажратилган ерлар бугунги кунда ташландиқ ҳолатга келиб қолганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича юборилган таклиф хати оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Судда ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Давлат кадастр палатаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида 15.02.2022 йилдаги 649-сонли ер ижара шартномаси тузилиб, 27.10.2021 йилда SAYT-12623114-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар томонидан берилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 февралда 649-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган ва даъвогар ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 1- бандига кўра, жавобгарга Қ.Султонов массивида жойлашган 9.4 гектар ер майдони балиқчилик фаолияти учун 49 йилга ижарага берилган. Бироқ жавобгар 2021-2024 йиллар давомида ажратилган ер майдонида балиқчилик фаолиятини юритмаган. Хусусан, Сайхунобод туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, жавобгар жамият 2021-2024 йиллар давомида фаолият юритмаганлиги сабабли “Сув истеъмоли тўғрисида”ги шартнома расмийлаштирилмаганлиги ва сув ресурсларидан фойдаланмаган. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сайхунобод туман электр таъминоти томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгар жамият Сайхунобод туман ЭТК билан шартнома тузмаган ва 10/04 кв. ҳаво тармоғига уланмаган. Туман солиқ инспекцияси томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра, бугунги кунда жавобгар жамият солиқ маълумотлар базаси дастурида ноль ҳолатда фаолият кўрсатилаётганлиги, 2020 йилга қадар тақдим этилган солиқ ҳисоботларига мувофиқ солиқ қарздорликлари мавжудлиги, 20202025 йилларга қадар жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари ва солиқ тўловлари амалга оширилмаган. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаасининг 15-бандига кўра, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш ва бошқа мажбуриятларини олган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 24-моддасининг ўн олтинчи қисмига кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади. Даъвогарнинг ер ижара шартномасини ихтиёрий бекор қилиш таклифи жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ушбу кодекс 382-моддасига асосан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса бекор қилинади. Мазкур ҳолатда шартномани бекор қилишга жавобгарнинг нафақат ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлиги, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун учун берилган ер участкаси бир неча йиллар мобайнида фойдаланилмаганлиги асос қилиб келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда,10бандида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар судда вакили иштирокини таъминламади, балиқчилик ихтисослиги бўйича ажратилган ердан белгиланган мақсадда фойдаланилганлиги, балиқчилик фаолияти билан шуғулланаётганлиги юзасидан судга далиллар тақдим қилмади. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларига асосланиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 февралдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш” тўғрисидаги 649-сонли шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан Республика бюджетига 3 750 000сўм давлат божи тўловини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 24, 36-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 382, 384-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, , 118, 176-180, 186моддаларини, қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Сайхунобод туман ҳокимлиги ва “ALIVE FISH” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 15 февралдаги 649-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинсин. Жавобгар - “ALIVE FISH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Сайхунобод туман ҳокимияти фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - "ALIVE FISH” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протест) беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова