Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/2744 Дата решения 03.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SIRD RY SUVQURILISHINVEST Ответчик / Подсудимый CIVIL DESIGNER
Source ID 724ab63a-ef5c-4a72-bf9f-ae9e592826d1 Claim ID PDF Hash 25b6f2983291e420... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/2744-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 03 апрель Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанонинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар «SIRD RY SUVQURILISHINVEST» давлат муассасасининг жавобгар «CIVIL DESIGNER» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 19.241.300 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакиллари (раҳбар) Ж.Ибрагимов, Р.Рахмонов (ишончнома асосида)ва жавобгар вакили Н.Хаитов (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар «SIRD RY SUVQURILISHINVEST» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «CIVIL DESIGNER» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — жавобгар)дан 19.241.300 сўм миқдоридаги пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан лойиҳа ишларини белгиланган муддатларда бажармаганлигини, шу сабабли шартномага асосан жавобгарга нисбатан пеня ҳисобланганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини танолиб, фақат жавобгарнинг молиявий оғирлигини, шу сабабли даъвогарнинг пеняни ундириш талабини камайтирган ҳолда қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 20 январда 138510-сонлилойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги шартномаси тузилган. Шартномага кўра, жавобгар “бажарувчи” Сирдарё вилояти Сардоба тумани Бирлик МФЙ ҳудудидаги аҳоли томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун насос агрегати ўрнатиш ва лоток тармоғини реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини бажариш, даъвогар “буюртмачи” эса бажарувчи томонидан бажарилган ишларни қабул қилиш ва бажарилган ишлар учун шартномада белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома қиймати қўшимча қиймат солиғи билан 101.270.000 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 686-моддасига асосан Лойиҳа ва қидирув ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қидирувчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.7-бандига асосан, пудратчи шартноманинг илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқбиринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб, ишларни бажаришга киришади, шартноманинг иловасида эса, қурилишнинг давом этиш муддати ишлар бошланган кундан бошлаб 12 календарь кунни ташкил этиши (яъни, 2025 йилнинг 16 январидан 2025 йилнинг 28 январь кунига қадар) белгиланган. Шартнома талабига асосан даъвогар (буюртмачи) томонидан бўнак маблағи (аванс) 2025 йил 24 январь куни ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 1.7 ва 3.1.1-бандларида, шартномада назарда тутилган қурилиш ишлари шартномада кўрсатиб ўтилган муддатда, тўлиқ ҳажмда ва қийматда шартноманинг 2-иловаси “Ишларни бажариш жадвали”га асосан бажарилиб, бажарувчи шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартнома бўйича ишлар эса, шартноманинг 2-иловаси ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади ва бажарувчи томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этади, тарафлар ўртасидаги шартноманинг моҳиятидан келиб чиқиб объектни фойдаланишга топшириш муддати даъвогар томонидан жавобгарга бажариладиган иш тўғрисида бошланғич маълумотлар тақдим этилиб, аванс тўлови амалга оширилгандан сўнг 12 кунни ташкил этиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга бажариладиган иш тўғрисида бошланғич маълумотлар ёзма равишда тақдим этилишига ва жавобгарнинг ҳисоб-рақамига аванс маблағлари ўтказиб берилганига қарамасдан, жавобгар шартнома бўйича объектни фойдаланишга топшириш муддати, яъни 2025 йилнинг 4 март кунига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини шартномада белгиланган муддатларда бажармаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома, ҳисоб-фактура, талабнома, тарафларнинг ёзишмалари, тўлов топшириқномаси ва ишда мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, даъвогар шартномага асосан жавобгар томонидан бугунги кунгача ишлар қийматидан келиб чиқиб 19.241.300 сўм миқдорида пеняни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасидаги шартномада белгиланган мажбуриятларни бажарувчи томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги учун тўланиши лозим бўлган пеняни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисида ёзма талабнома тақдим этилган. Аммо, ушбу талабномага жавобгар томонидан жавоб хати тақдим этилмаган ва унинг натижаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.6-бандида,бажарувчи шартноманинг 2-иловаси - “Ишларни бажариш жадвали”га риоя этмаганлиги ёки лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ўз мажбуриятлари бузганлиги учун муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун мажбуриятларнинг бажармаган қисмига 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги қайд этилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 2.700.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «SIRD RY SUVQURILISHINVEST» давлат муассасасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «CIVIL DESIGNER» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар «SIRD RY SUVQURILISHINVEST» давлат муассасаси фойдасига 2.700.000 сўм миқдоридаги пеня ҳамда олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «CIVIL DESIGNER» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 384.826 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья А.Я. Олламов