← Назад
Решение #2897575 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 63 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-1202-2501/2197-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 апрель
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк”
акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “ШОМИРЗАБОЙ” фермер
хўжалиги ва “ LE TEX SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятидан
солидар тартибда кредитнинг асосий қарзга ҳисобланган фоиздан
72 877 671,44 сўм, ҳисобланган пенядан 18 101 044,97 сўм кредит
қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган
ҳужжатларни даъвогар вакили Р.Дадаев (05.02.25 йилдаги 2-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида
ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро
банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида жавобгар – “ШОМИРЗАБОЙ” фермер хўжалиги
(бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва “ LE TEX
SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
“қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан солидар тартибда кредитнинг асосий
қарзга ҳисобланган фоиздан 72 877 671,44 сўм, ҳисобланган пенядан
18 101 044,97 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, жавобгар ва қўшимча
жавобгар судда иштирок этмади. Бироқ палата даъво аризасида унинг
иштирокисиз иш кўрилишини сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди) 170-моддасига асосан
низони палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин
деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини, даъво талабидакредитнинг муддати асосий қарзга
ҳисобланган фоиздан 72 877 671,44 сўм, пенядан 18 101 044,97 сўм
қарздорлигини солидар ундирилиши сўралганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сайхунобод
туман филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 29 январда № 36621-сонли
кредит шартномаси имзоланган.
Унга кўра, банк жавобгарга 2024 йил 5 январга қадар йиллик 21 %
устама ҳақ тўлаш эвазига “томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатиш ва сотиб
олиш” мақсадида кредит беришга келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги
бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган жавобгар ва қўшимча жавобгарлар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 10 февраль ҳолатига кредитнинг муддати ўтган асосий қарзга
ҳисобланган фоиздан 72 877 671,44 сўм, пенядан 18 101 044,97 сўм
қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 12 январда 2-сонли кафиллик шартномаси
тузилган бўлиб, унда қўшимча жавобгар кафил сифатида жавобгарнинг
тўланмай қолган кредит қарзини тўлашни кафолатини олган.
Судда қўшимча жавобгар оғзаки кўрсатмасидаги тарафлар ўртасида
ҳакамлик судида ишни кўришиш тўғрисида битим борилиги учун даъво
талабини унга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги
илтимосномаси асоссиздир. Чунки, тарафлар ўртасида ишни ҳакамлик судида
кўришга келишиш тўғрисидаги битимда ваколатли шахс томонидан
имзоланмаган.
ИПКнинг 63-моддаси биринчи қисмида судда иш юритиш ваколатлари
вакилга уни вакилқилган шахс номидан барча процессуал ҳаракатларни
амалга ошириш ҳуқуқини беради, бундан даъво аризасини имзолаш, ишни
ҳакамлик судига топшириш,даъво талабларидан қисман ёки бутунлай воз
кечиш ва даъвони тан олиш, даъво предметини ёки асосини ўзгартириш,
келишув битими, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги
келишув ёки медиатив келишувни тузиш, ваколатларни бошқа шахсга
топшириш (ишониб топшириш), суд ҳужжати устидан шикоят қилиш,
қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаш, суд ҳужжатининг мажбурий ижро
этилишини талаб қилиш, ундирилган мол-мулкни ёки пулни олиш мустасно
деб белгиланган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/1278-сонли
иытисодий ишида банк вакили З.Фарманов томонидан судга тақдим этилган
“Низони ҳакамлик судида кўришга топшириш ҳақида”ги Битим у томонидан
имзоланмаганлигини, ҳақиқатда битим имзоланган 2023 йил 3 октябрда банк
бошқарувчиси бўлиб ишлаганлигини, битимдаги имзо шу вақтда банк
бошқарувчиси
ўринбосари
бўлган
Равшанов
Шералига
тегишлилигини, “АГРОБАНК” АТБ Сайхунобод филиали бошқарувчи
ўринбосари бўлиб ишлаган Равшанов Шерали ўз кўрсатмаларини бериб,
2023 йил 3 октябрда қўшимча жавобгар билан низони ҳакамлик судида
кўришга келишиш тўғрисидаги битим у томонидан имзоланганлигини, ушбу
битим банкнинг қўшимча жавобгардан пеня ундирган ҳолатини ҳакамлик
судида кўришга келишиш учун тузилганлигини, уни имзолаш ҳуқуқи унда
мавжуд эмаслигини билмаганлигини, битимни имзолаганидан банк
бошқарувчисининг хабари бўлмаганлигини билдирган. Суднинг 2025 йил
25 март кунги ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига кафиллик
шартномасига асосан кредит қарздорлиги қўшимча жавобгардан ундирилган.
Ҳолбуки, ИПКнинг 73-моддаишнинг иқтисодий суд томонидан
ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас, иқтисодий
суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа
ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Бундан кўринадики, иқтисодий ишдаги низо бўйича ишни ҳакамлик
судида кўришга келишиш тўғрисидаги битим ваколатсиз шахс томонидан
имзоланган деб ҳисоблаб, қўшимча жавобгар оғзаки илтимосномасини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан кредитнинг муддати ўтган асосий
қарзга ҳисобланган фоиздан 72 877 671,44 сўм қарздорлик юзага келганлиги
эканлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари
билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, даъвогар 18 101 044,97 сўм кредит қарздорлигига
ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 11,2 бандида,
қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар
бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.05 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди
деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 18 101 044,97сўм миқдоридаги пеняни 2 550 000 сўмгача
камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, ,
давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмининг 2 фоизи миқдорида 1 819 574,32 сўм давлат божини жавобгар ва
қўшимча жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
“Агро банк” АТБ фойдасига “ШОМИРЗАБОЙ” фермер хўжалиги ва
“ LE TEX SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда кредитнинг муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиздан
72 877 671,44 сўм, ҳисобланган пенядан 2 550 000 сўм кредит қарздорлиги
солидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан
рад этилсин.
“ШОМИРЗАБОЙ” фермер хўжалиги ва “ LE TEX SIRD RY ”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агро банк” АТБ фойдасига
37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 819 574,32 сўм давлат
божи солидар тартибда ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция
тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести)
келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов